Get Mystery Box with random crypto!

Сиз нима деб ўйлайсиз? Даниялик антрополог ва ёзувчи Питер Фр | Alimoff

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Даниялик антрополог ва ёзувчи Питер Фрейхен айтяпти, кунлардан бир куни у Шимолий Қутбда ов қилиб юрганида ови бароридан келмайди, шунда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ўзи овлаган морж гўштидан каттагина қисмини унга кесиб беради. Фрейхен бу одамларга миннатдорчилик билдираётганда улар айтадики: "Бизнинг ўлкаларда биз ҳаммамиз инсонмиз, шундай экан, биз бир биримизга ҳамиша ёрдам берамиз, бунинг учун бизга миннатдорлик билдиришлари эса ёқмайди. Бугун мени овим бароридан келди, эртага сен омадлироқ бўласан. Бизда, "Совғалар билан одам қулга айланади, қамчи билан эса итга" деган мақол бор" дебди.

Албатта бу ҳикояни кўриб кўпчилигимиз қойил маладес там отангга баллидан босворамиз.

Лекин, Дэвид Грэбер айтяптики, қарз бу инсоният ривожининг узвий ажралмас қисмидир. Қарздорлик тамойили ҳеч қачон йўқолмайди, биз ишлатаётган нақд пул ҳам аслида кимнидир биздан қанча қарзлигини англатади деяпти. Мисол, сизда 1000 долдр пул бўлса, демак жамият сиздан шу суммани қарз, бу қоғоз аслида қарздорлик тилхати ва уни бутун дунё тан олиб қабул қилаверади. Нонвойга борсангиз у ҳам олади, нос сотадиган хола ҳам қабул қилади ҳатто, давлат ва банкларнию индамадим.

Ницше эса қарздорликни бутун инсоният диний қарашларининг ҳам ажралмас қисми деяпти, масалан бу дунёда ёмонликлар қилишинг бу қарз, чунки нариги дунёда ушбу қилмишларингни азоб билан тўлайсан. Ундан ташқари бизни динимизда ҳам каффорат, гуноҳларни ювиш деган нарсалар бор, бу ҳам минде опқараганда қарз тўлаш демакдир.

Нима деб ўйлайсиз, примитив яшаш тарзида бўлган ўша Питер Фрейхенга учраган эскимосларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб, бугунги кунда инсонлар жамияти қарз деган нарсани унутиб яшай оладими?

@nurbekalimov