Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.16K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 148

2021-12-19 08:02:53 Ботга келган хабар:

"Ассалому алейкум! Сизнинг мақолангиздан кейин, кеча Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов буйруғи билан Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи Абдуллаев Рахим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У ушбу постда туғилиб 25 йил ишлаганлардан ва постни коррупция ботқоғига ботирганлардан бири эди. Унга қўшилиб ўринбосарлари Сулаймонходжаев ва Агзамходжаевлар хам озод этилган. Бугун жудаям тўполон бўляпти, чунки олдинги раиснинг уларга тиши ўтмаган ва жойидан хам қимирлатолмаган эди".

Бу жуда яхши сигнал. Қўмитанинг янги раисидан яхши юриш бўлибди.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff
4.8K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-12-18 17:00:07 ​​Маркетинг - бу бизнесдаги қон. Маркетинг бўлмаса бизнес ҳам бўлмайди. Бўлади, аммо узоқ дааом этмайди. Сиз онлайн маркетинг орқали бизнесингизни жадал ривожланишини, сифатли аудиторияга эга бўлиб даромадингизни оширишни хоҳлайсизми? Братларимнинг маркетинг агентлиги сизга ёрдам беради!

Маркетингни уларга топшириб, ортиб қолган вақтингизни бизнесингизни кенгайтиришга, ўз устингизда ишлашга сарфланг. Барчасини сиз учун улар қилишади.

Union marketing агентлиги билан ишлаятганлар қаторига қўшилинг ва бизнесингизни юқори чўққига олиб чиқинг.

@union_business

Батафсил маълумот учун:
+998913129788
@union_business
5.9K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-18 15:22:35 Транспорт вазирлиги аэропортларни номлаш бўйича сўровномалар ўтказяпти экан. Энг қизиғи Навои аэропортига номларда битта Алишер Навоийни (причем бу ерда у? ) номи бор холос, қолган иккита вариантда Навоий халқаро аэропорти ва ном бериш шартмас деган вариантлар.

Анжан аниқ Бобур бўлса керак. Клише, заезженная тема. Анжандан Чўлпон, Дукчи Эшон, Академик Саримсақовларам чиққан масалан.

Навоийдан бошқа таниқли одамлар чиқмаганми? Қорақалпоғистонда ҳамма нарсани номи Бердақ, бошқа топ одамларам бору, Эрназар, Тўлепберген Қайипбергенов, Ойдўст, ёзувчилар, олимлар, вилоятлардаям топ одамлар кўп, олдин вилоят учун зўр иш қилган тарихдаги хокимлар бор в конце концов.

Тўғриси кимга қанақа билмадиму Анжанда Бобур, Фарғонада ал-Фарғоний, Хоразмда ал-Хоразмий, Бухорода ал-Бухорий номлари қўйилишига шахсан мен қаршиман аэропортларга. Чунки улар шундоғам слишком кўп. Қани Эркин Воҳидов, Огаҳий, Исломхўжа, Файзулла Хўжаевлар?

@nurbekalimov
5.6K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:38:05
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълум қилишича, «Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда бўлиб ўтаётган ёшлар ойлиги доирасида ёшлар учун “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтган.

Унда Лазиз Адҳамов, Акмал Пайзиев, Нигора Акилова, Одилбек Мирзаев, Умиджон Ишмуҳаммедов, Улуғбек Хожиаҳмедов, Ҳабибулло Садуллоев, Муҳаммадали Эшонқулов, Шоҳида Ибрагимова, Ҳасан Мамасаидов ва Ҳусан Мамасаидов каби таниқли тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишган.

Ома лекин пойтахтда ёшлар ойлиги вообше супер даражада ташкил қилинди. Шахсан кузатиб, маза қивордим. Интеллектуал ҳафталик, спорт ҳафталиги, мега шоулар, ҳатто маҳалла даражасидаги ёшлар байрами, энди эса таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги. Гап йўқ, ёшлар учун шунча меҳнат қилганларни олқишлеман и дуо қиламан.

@nurbekalimov
5.8K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-12-18 12:14:34
Братим, сен билан мен интернетга кунда кириб, ҳар хил видеоларни кўрамиз. Булар орасида яхшиси ҳам, салбийси ҳам бўлиши мумкин.

Лекин сал ўйлайлик, нима кўряпмиз, биз кўраётган видеолар қанчалик бизга ижобий таъсир қилади, қанчалик онгимизга таъсир қилади. Миллийликка тўғри келмайдиган видеоларга ҳам кўзимиз тушади.

«Акцент» лойиҳаси шу муаммони кўтариб чиқибди. 14 дақиқалик видеода анча муаммо кўтарилиб, мутахассислар фикрлари берилган.

Хуллас, кўриш ва хулоса қилиш —

6.5K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:48:07
Бу жой Кhantex group кластерининг бўёқ цехи. Ишлаб чиқариш жараёнида атроф муҳитга зарар келтирмасакан. Одамларни соғлиғини хавфга қўймасакан.

Samo кластерига ва раҳбарига форвард қилиб қўйилар. Келиб ўрганиб кетишсин.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
5.9K views06:48
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:31:24 Бир куни ўша ясаган капаларимизни домлалар фош қилиб қўйишган. Бизнинг бу "қилмишимиз" учун ўзига хос санкция берилган. Кечгача 100 кг.га яқин пахта териш (пахтани 3-теримиям тугаб, кўсак чақиладиган вақт ).

Ўшанда курсдошларимиз бирдамлик кўрсатиб бизга шунча пахтани (кўсак чақиб ичидаги чиқариб) териб беришганди. Ўша жойда кимлар ёрдам қилганини эслолмайман, кўпчилик эди. Имконият келиб қолди айтволай. Ҳаммангизга раҳмат дўстлар! Ўша пайтдаги берган бир сиқим пахтангиз жуда қадрли. Ҳозир ўшанча пул берсангиз ҳам унчалик қадрли бўлмайди.

Нурбек ўшандаям "Заковат"даям, "Сиз қонунни биласизми?"даги жамоамизда ҳам ҳақиқий лидер эди. Ҳозир UzQuiz да ҳам шундай.

Юқоридаги ҳикоядан яна бир хулосам шуки, пахта бу ҳақиқий ўзбекнинг шўри эди. Яхшиям ўша даврлар ўтиб кетди.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff
4.7K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:27:25
5.2K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:04:08 Панк ва пахта

Биз Баҳодир Ахмедов билан юридик коллежда бирга ўқиганмиз. Ўша даврларда ҳам бунтарь, панк эдик.

Пахтага опчиқишарди коллеж талабаларини ҳам, бир ойлаб гадой топмас ерларни мактаб спортзалларида яшардик.

Биз пахтани норма учун термасдик ва мен бундан фахрланаман норма 100кг эди. Лекин биз 6 кг терардик холос и то ўзимизни фойдамиз учун.

Так вот, 6 кг пахтадан матрас қилиш мумкин битта одамга. Далани ўртасига борволиб агатлардаги ғўзаларни бир бирига боғлаб капа ясардик. Боря мендан 5-6 эгат нарида ўзига капа қиларди. Терган пахтамиздан жой қиволиб ётардик.

Асосан сиёсатни гаплашарлик, кейин заковат ўйнардик бир биримизга интеллектуал саволлар бериб. Мени кассетали Sony плеерим бўларди. Унда мистер Бон Жови, Ганзн Роузс, Снуп мать его Доггларни эшитиб ётардим.

Бизни ҳар куни штабда сўкишарди, давлат сиёсатига хиёнат қилишяпсанми гнидалар деб, аммо биз отрицалово эдик Барибир термасдик. Ўқишдан эса заковат там сиз қонунни биласизми деган ўйинларда дойим чемп бўлганимиз учун хайдашмаган.

Шундай яшагинки нимададир топ бўл, топлигинг учун бошқа камчиликларингга кўз юмишсин АУФ

@nurbekalimov
8.7K views08:04
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:17:27 Автомойка, ностальгия.

Энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири бу мойкада машинани ювдиришдаги кутиш жараёни.

Тупо кутиб ўтириш керак. Айрим мойкаларда кутадиган кафе мафе бўсаю норм тел ўйнаб, бироннима ўқиб ўтириш мумкин.

Агар кафе ёки кутиш ери йўқ бўлса вақтим просто такка ўтиб кетаётганга ўхшайди, машинани ташлаб кеторай десанг мойкачилар машиналарни урвоган видеолар кўз олдингга келади.

Машнақа пайтда каналга пост ёзвораман.

Умуман менга мойка темаси бегона эмас, талабашкалик пайтларим Москвада бир муддат автомойкада ҳам ишлаганман, ўшанда бизга кимдир кассага тўлаганидан ташқари чойчақа ҳам ташлаб кетса, ёмон хурсанд бўбкетардик. Кейинги сапар ўша брат келса, мошинасини отдуши ювардик.

Олдин нимагадир тарихмдаги шу нарсаларни айтишга уялардим, лекин хозир минде ўйлаб қарасам схуяли уялишим керак? Ўғри, порахўр уялсин. Мойка халол меҳнат.

Наушникда аудиокитоблар эшитиб ювардим машиналарни. Билим олишданам тўхтамасдим. Ҳар сафар мойкага келганимда ўша кунларни ҳам эслайман, болларга кассадан ташқари чойчақа ҳам қолдираман. Бир пайтлар менга қилинган яхшиликларни қайтараман, қўлимда латта билан машинамни ҳар битта бурчагига бармоқ тиқиб кўриб мойкачиларни асабига тегмайман. Виждонига қўйиб бераман.

Оёғинг ердан узилиб қолиш хавфини сезганингда ўтмишни эслаб тур. Ҳам ишлаб ҳам ўқиб юрган талабалар, мен сизларни яхши кўраман. Ҳали хаммаси зўр бўбкетади. Менда бўлдику Босилиноради.

@nurbekalimov
5.7K views07:17
Ochish/sharhlash