Get Mystery Box with random crypto!

Навоидан бездириш ҳақида Алишер Навоий буюк шахс, ижодкор, да | Alimoff

Навоидан бездириш ҳақида

Алишер Навоий буюк шахс, ижодкор, давлат арбоби, меценат. Ўзбек тилининг асосчи оталаридан бири деб билинади. Бу шахс шу қадар буюкки ҳатто уни ҳаёти ва ижодини ўрганувчи Навоишунос деган олимлар ҳам бор бутун бошли.

Лекин, мен ҳозир 35 ёшимда ўқиб сал-пал тушунадиган мисраларни мактаб давримизда сув қилиб ёдлардик. Тинмай ўқирдик, таҳлил қилган бўлардик. Лекин абсолютно тушунмас эдик. Балки кимлардир тушунгандир ўша 14-15 ёшида ҳам.

Аммо мен тушунмасдим. Нега сўзлар бунақа ғалати деб ўйланардим. "Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним." "Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг" деган жумлалардан тилларим синиб қолай дерди. Лекин ёдлайверардик.

Коллежда ўқиб юрганимизда Навоихонлик кунида мусобақа бўлган группалар ўртасида. Энг сўнгги шарт "Сардорлар бахси"да ким кўп рубоий айтиш шарти эди. Мен 70 та рубоий ва ғазал ёдлаганман. Финалда дўстим Баҳодир Ахмедовларни группасини сардори 20 та рубоий айтган. Мен эса 21 та айтиб, ютиб ҳам яна 5-6 та айтберганман "бекор кетмасин" деб.

Аммо бундан унчалик хурсанд бўлмаганман, 30 та ёдлайвермаганимдан афсус қилганман. Ҳатто 50 та ёдлаганимда ҳам "у 55 та ёдлаган бўлса-чи" деган хадик бориди. Айнан Сардорлар бахсида бизни группа ютиб кетганмиз дурранг холатидан. Лекин барибир мен маънавий озуқаям олмаганман, нима ёдлаганимни тушунмаганманам. Шунчаки чат гпт режимида эдим...

Бу кажрафтор сўзларға бой бўлғон ғазалларни ёдлашнинг ўзи бир азоб эрди...

Менимча, Навоий бу компьютер ўйинларида келадиган финальный босс, уни энг охирида ўрганишимиз керак. Хронология бўйича, шоиру шуароларимизнинг туғилган йили бўйича эмас, даражасига қараб ўргатишимиз керак болаларга. Навоий каби шер билан қафасга ташланган школотрон қафасдан мен каби Навоидан безиб қайтиб чиқади. Уни панжасига панжа урмоқ тугул тирноғини ҳам тушунмай қолаверамиз.

@nurbekalimov