Get Mystery Box with random crypto!

Нажот таълимда Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Турон халқаро | Namangan viloyati hokimligi

Нажот таълимда

Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Турон халқаро университетини фойдаланишга топшириш
маросими бўлиб ўтди


Ушбу олий-таълим даргохининг умумий лойиҳа қиймати 30,0 миллиард сўм бўлиб, уни “TURON MEGA STROY” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилди ва 120 нафар педагог ходимларга янги иш ўринлари яратилди. Натижада 2022-2023 - ўқув йилида 3000 минг нафар талаба ёшларга малакали мутахассислар томонидан таълим беришилиши режалаштирилди.

Туран халқаро университети - ахборот технологиялари дастурий таъминоти, логистика, маркетинг, туризм, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, халқаро иқтисодиёт, халқаро алоқалар, инглиз тили, рус тили, педагогика (мактабгача таълим), педагогика (бошланғич таълим) каби замонавий, ички ва ташқи меҳнат бозорида юқори талабга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш тўлиқ циклини амалга оширадиган таълим даргохи хисобланади. 

Университетда ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим олиб борилади; илғор софт скиллс кўникмалари ва IТ бўйича чуқур билимлар шакллантирилади. Ўқиш малакали хорижий ўқитувчилар ва етакчи маҳаллий амалиётчилар томонидан олиб борилади.

Бундан ташқари  интернет тармоғига уланган кутубхона ҳамда 200 ўринли фаоллар зали, 10 та замонавий компютер лабораториялари, очиқ сунъий қопламали футбол майдони, талабалар турар жойи тақдим этилади. Ўйлайманки, бу маскан талабаларнинг энг севимли масканига айланади. Шунингдек, 1500 ўринли ошхона ҳам олийгох жамоасига муносиб хизмат қилади.

Олийгоҳ Ўзбекистондаги бошқа халқаро университетлардан фарқи шундаки, у филиал эмас, асосий бино ҳисобланади. 3000 минг ўринга мўнжанланган ушбу бинода талабаларни сифатли ва кафолатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган ва университетда хорижда таҳсил олган ҳамда хорижлик ўқитувчилар (Ҳиндистон, Жанубий Кореа, Малазиа, Россия, Полша) фаолият юритиши кўзланган.