Get Mystery Box with random crypto!

Поп туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 10 нафар болажоннинг с | Namangan viloyati hokimligi

Поп туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 10 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Юртимизда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш халқимизга хос азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Бундай меҳр-оқибат ва хайру саховат тадбирлари ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Тўйи нишонланаётган болажонларнинг ота-оналари ва яқинлари ёрдамга муҳтож оилаларга кўрсатаётган бундай ғамхўрлик учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбирда туман ҳокими Аъзамжон Султанов ва бошқа сектор раҳбарлари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Шундан сўнг тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед, бош-оёқ сарпо ҳамда ҳамда байрам дастурхони ёзилди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.