Get Mystery Box with random crypto!

Muslimaat.uz

Telegram kanalining logotibi muslimaatuz — Muslimaat.uz
Kanal manzili: @muslimaatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 60.79K
Kanalning ta’rifi

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиосини: http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 307

2021-12-16 09:19:06
Тожикистонлик муслималар, хуш келибсиз!

HD форматда





T.me/muslimaatuz
12.3K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-12-16 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
16 декабрь, 2021
11 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
6.2K views23:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 01:00:01
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4.4K views22:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:32:05Muslimaat.uz сайти ҳижрий 1443 йил танловини эълон қилади!

Бу йилги танловимиз қуйидаги икки йўналишда олиб борилади:

Биринчи йўналиш «Шариатга мувофиқ тадбирлар» деб аталади.

«Шариатга мувофиқ тадбирлар» танловида диний урф-одатларимизга кўра ўтказилган никоҳ тўйи, ақийқа ва мавлид маросимлари ҳақида қисқача видеолавҳалар билан иштирок этишингиз мумкин.

Видеолавҳаларни қуйида илова қилинадиган ботга жўнатишингиз мумкин: @bintusodiqtadbirlar_bot

Иккинчи йўналиш «Либослар танлови» деб аталади.
«Либослар танлови»да ўз қўлингиз билан тикилган миллий либослар, замонавий исломий либослар ҳамда эркин бичимдаги либосларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Бунда ўз қўлингиз билан тиккан либосларингизни суратга олиб, қуйида илова қилинадиган ботга жўнатасиз ва ҳайъат аъзолари уларни саралаб, ичидан танлов шартларига мос бўлган либосларни танлаб оладилар. Сиз юборган телефон рақами орқали сизга боғланадилар.

Танлов материалларини қуйида илова қилинадиган ботга ҳижрий 1443 йил 30 зулқаъда кунигача жўнатишингиз мумкин.
@bintusodiqliboslar_bot

t.me/muslimaatuz
7.9K views16:32
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:35:08
Фарзандингизга отасини танқид қилишни ўргатманг!

Эй солиҳа аёл!
Фарзандингга отасини танқид қилишни ўргатма. Йўқса бир кун келиб сени ҳам танқид қила бошлайди ва икковингизни ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Балки отасини қандай эҳтиром қилишни уқтирсанг, эртага сени ҳам эҳтиром қилади. Одобни ўргат, одобни!
Инсон қандай муҳитда ўсса, шундай қарийди. Болангга жуфтингнинг айбларини кўрсатиб, бу ишингни зийракликдан деб хомтама бўлма. Бу жуда хатарли иш. У отасини яхши одам эмас, деб тушуниб қолади ва бора-бора унга бошқалар ҳам ёқмай қолади. Соддалигинг ва тўғри фикрламаганинг орқасидан фарзандингни ҳам, эрингни ҳам бой берасан. Шунга қараб эҳтиётингни қилавер.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржима

T.me/muslimaatuz
13.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:00:56 ​​Қайнота келинга хўжайинчилик қилиши мумкинми?

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим қайноталар келиннинг ишига аралашишади. Ўғлига ёки қайнонага: “Келининг бундай қилди, буни қилмади, сен ишлаб келгунингча уйда ётди” ёки “Хотининг буни кийяпти, бунақа иш қиляпти”, деб эр-хотин орасини бузиб қўйишмоқда. Улар келинга хўжайинчилик қилишмоқда. Шариатимизда қайнота келинга хўжайинчилик қилишга ҳақлими? Келиннинг кийиниши, юриш-туриши эрига ёқаётган бўлса, қайнота аралашиши тўғрими? Шунга ҳақлими? Келинлар қачонгача қайнотани деб тинч яшай олишмайди?

Психолог:
Ва алайкум ассалом. Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша хулқ-атвори, темпераменти, яъни табиати ва феъли бор. Феъл-атворлар ҳам бир-бирига ўхшамайди. Одамнинг характери унга ота-онасининг берган тарбияси, яшаш муҳити, олган таълими, қандай кимсалар билан муносабат қилгани ана шу омилларга биноан шаклланади. Шунинг учун баъзи кимсаларнинг феъл-атворига эътибор қилиб сиқилиб юриш керак эмас. Айниқса у одам кекса одам бўлса! Чунки одам кексайган сари мия нейронлари шаклланишдан тўхтаган бўлиб, дунёқараши торайиб, чегараланиб бораверади. Ёш бола каби тез хафа бўлиб, кўнгли нозиклашиб қолади. Бундай одамлардан асло хафа бўлиш керак эмас. “Хўп бўлади”, дея бироз ғамхўрлик қилинса, кўнгли эриб, меҳрибонлик қила бошлайдилар. Бир-бирини тушуниб, бир оилада келишиб яшаш учун ҳар ким бошқа оила аъзосини тўғри қабул қилишга, гина-кудурат сақламасликка, кеча ўтган ишларни эсламасликка ҳаракат қилиши керак. Негаки буларга амал қилинмаган ҳолда ҳар кимнинг ичида хафагарчилик энергияси, яъни қуввати ҳосил бўладики, буни атрофдагилар ҳис этиб турадилар ва қилинган яхши муомала ҳам самимий бўлиб туюлмайди. Сохтадек туюлиб, бу каби яхши муомаладан ҳеч кимнинг кўнгли юмшамайди. Катталарнинг ёшини ҳурмат қилган ҳолда гина-кудурат қилмай яшалганда бу сабр ва чиройли муносабат учун савобларга эришилади, иншааллоҳ. Инсон ўзгалардан қанча хафа бўлса, шунча соғлигига путур етади. Бегона уйга келин бўлган аёл шу уйнинг қонун-қоидаларига бўйсунмай иложи йўқ. Албатта, шу уйнинг катталари нима деса, шунга итоат қилинади, агар шариатда ножоиз деб ҳисобланган ишларга буюрилмаса. Келиннинг турмуш ўртоғи аёлини деб ўз отасига қарши бормайди. Чиройли сабр қилинса, келин оила аъзоларининг барчаларини меҳрини қозонади. Аммо зулмга сабр қилиниши керак дегани эмас бу. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: Savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz
13.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
15 декабрь, 2021
10 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
3.8K views23:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
3.2K views22:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 21:05:20
Ёмғир ёғаяпти. Дуолар ижобат бўладиган фурсатни бой берманг! Дуога шошилинг!

T.me/muslimaatuz
6.7K views18:05
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:30:19
T.me/muslimaatuz
10.5K views13:30
Ochish/sharhlash