Get Mystery Box with random crypto!

Muslimaat.uz

Kanal manzili: @muslimaatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 60.11K
Kanalning ta’rifi

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиосини: http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 303

2022-01-06 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.6K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-05 11:14:17 ​​Фарзандим ҳам йиғлоқи, инжиқ бўлиб қолди

Ассалому алайкум! Қайнона-қайнота, икки овсин бир ҳовлида турамиз. Овсинимнинг 4 нафар фарзанди бор, 2 нафари мактабга боради, қизи 3 ёшдан ошган, энг кичиги 6 ойлик. Менинг 1,5 ёшли ўғлим бор, овсинимнинг қизи жудаям инжиқ, айтганини қилдирадиган, жуда кўп йиғлайди. Кўрган нарсасини талашиб ўзиники қилиб олади. Ўйинчоқми, ё бирор ейдиган нарсами, фарқи йўқ, талашиб ўзиники қилиб олади. Бизни уйимизга кириб кўпинча ўғлимни ўйинчоқ ва бошқа нарсаларини сўрамасдан олиб чиқиб кетади. Ўғлим ўйнаб ўтирган нарсасини қўлидан юлиб тортиб олади, бермаса уради ҳам. Бошқа одамни қўлидаги нарсасини талашиб, эгалик қилиши оддий ҳол бўлиб қолган. Ота-онаси бундай ҳолатни оддий қабул қилишади, сўрамасдан олсаям индашмайди. Чунки оиладаги бошқа болалар ҳам шунақа. Менга бировнинг нарсасини берухсат тегмасликни ўргатишгани учунми, бу ҳолат жуда хунук кўринади, жаҳлим ҳам чиқади. Овсинимга қизининг қилган иши яхши эмаслигини тушунтириб, яхши гапирсам, аҳамият бермайди, қизига ҳам тушунтириб кўрдим, қаттиқроқ гапирсам, бақириб йиғлаб, ойиси ва дадасига: “Мени урдилар”, деб айтади. Ўзини тутиши ўғлимга ҳам таъсир қиляпти: ҳамма нарсани талашадиган, йиғлоқи, инжиқ бола бўлиб қолган. Менинг ҳам фарзандим шундай бўлиб қолмаслиги учун нима қилишим керак, ўзимни қандай тутай?

Психолог:
–Ва алайкум ассалом. Мумкин қадар бола билан юмшоқ муомала қилиш керак. Кунига камида олти марта бағрингизга қаттиқ босинг. Бошини силанг. Уни яхши кўришингизни айтиб туринг. Аллоҳ берган фазилати ва сифатларини мақтаб туринг. Ҳар бир айтган ишингизни бажарганида бажаргани учун эмас, балки меҳнати ва шунга вақт кетказгани учун мақтаб туринг. Ҳар доим бола гапирганида уни диққат билан тингланг. Ҳар бир гапини инобатга олинг. Зинҳор шунчаки гапда деб баҳо берманг. У жуда муҳим ва аҳамиятли нарсаларни гапираётгандек эътибор қилинг. Бола бу шахс. Шахс деб қабул қилиб шундан келиб чиқиб муносабат қилинг. Валлоҳу аълам.

Психолог Мадина Джураева жавоб берди.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz
11.3K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-01-05 03:56:36
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
5 январь, 2022
1 Жумодус соний, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
2.7K views00:56
Ochish/sharhlash
2022-01-05 03:52:48
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

T.me/muslimaatuz
2.2K views00:52
Ochish/sharhlash
2022-01-04 20:42:06
Машаққатларни енгиб, илм таҳсил олаётган барча опа-сингилларимиз энг юқори мартабаларга эришсинлар!

Тошкент Ислом институтида бўлиб ўтган илмий-амалий давра суҳбати





2021йил 24 декабрь

T.me/muslimaatuz
7.0K views17:42
Ochish/sharhlash
2022-01-04 08:12:33 ​​Турмуш ўртоғимнинг менда кўнгли йўқ...

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга бир йилдан ошди. Турмуш ўртоғим билан совчи орқали танишганмиз, тўйдан олдин бир марта учрашганмиз. Улар ҳам, мен ҳам тўйга қарши бўлганмиз, мана ҳозир ҳам турмуш ўртоғимни менда кўнгли йўқ. Ҳеч нарсага эьтибор қаратмайди, меҳр бермайди. Битта қизимиз бор. Менга ҳомиладорлик вақтимда ҳам эьтибор бермас эди. Қандай кўнглини олай, тўйимиздан олдин бошқа қизни севган экан, қизни уйдагилари беришмаган экан. Уқиз ҳақида мен тўйдан кейин билдим. Нима қилсам бўлади? Илтимос, ёрдам беринг.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом. Сиз ўз устингизда ишланг. Яъни ҳар куни бир соат севган машғулотингиз билан шуғулланинг, пиёда бир соат юринг, билимларингизни оширинг, ҳаётингизда бировнинг аралашувисиз ўзингиз роҳат олиб яшашга ҳаракат қилинг, тўғри овқатланинг, соғлом турмуш тарзини олиб боришга ҳаракат қилинг, гардеробингизга эътиборли бўлиб, бор кийимларингиздан чиройли ансабль қилиб, ўзингиздан ўзингиз кўнглингиз тўладиган даражада чиройли кийинишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингиздан кўнглингиз тўлиши биланоқ, ўзингизни яхши кўришни бошлашингиз биланоқ турмуш ўртоғингиз ҳам сизга бошқача қарайдиган бўлиб, меҳр-муҳаббатли бўла бошлайди. Бошқа аёллар билан ўзингизни ҳеч ҳам таққосламанг. Сиз турмуш ўртоғингиз учун тенги йўқ, бебаҳо жуфти ҳалоли ҳисобланасиз. Мана шундай фикр юргизинг. Бу амалингиз билан шариатга мувофиқ яхши гумон қилганингиз учун, иншааллоҳ, бахтли бўлиб кетасиз. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz
14.4K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-01-04 03:04:51
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
4 январь, 2022
30 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
2.0K views00:04
Ochish/sharhlash
2022-01-04 01:00:05
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси


T.me/muslimaatuz
2.3K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:36:41
Италия парламентар ўринбосари қизи кутилмаганда Исломни қабул қилди ва исмини "Оиша" деб ўзгартириб отасини лол қолдирди.

манба: https://twitter.com/qadhi9/status
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

T.me/muslimaatuz
14.1K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:18:15 ​​Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл – Ислом учун фахрдир


Биринчи бўлиб мустабид – Фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – саййида Осиё онамиз.

Биринчи бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Ҳожар онамиз.

Биринчи бўлиб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хадича онамиз.

Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Сумайя розияллоҳу анҳо.

Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хадича онамиз.

Биринчи бўлиб Сафо ва Марва орасида югурган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хожар онамиз.

Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.

Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.

Ҳасан ҒАНИЕВ

T.me/muslimaatuz
19.3K views07:18
Ochish/sharhlash