Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизга отасини танқид қилишни ўргатманг! Эй солиҳа аё | Muslimaat.uz

Фарзандингизга отасини танқид қилишни ўргатманг!

Эй солиҳа аёл!
Фарзандингга отасини танқид қилишни ўргатма. Йўқса бир кун келиб сени ҳам танқид қила бошлайди ва икковингизни ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Балки отасини қандай эҳтиром қилишни уқтирсанг, эртага сени ҳам эҳтиром қилади. Одобни ўргат, одобни!
Инсон қандай муҳитда ўсса, шундай қарийди. Болангга жуфтингнинг айбларини кўрсатиб, бу ишингни зийракликдан деб хомтама бўлма. Бу жуда хатарли иш. У отасини яхши одам эмас, деб тушуниб қолади ва бора-бора унга бошқалар ҳам ёқмай қолади. Соддалигинг ва тўғри фикрламаганинг орқасидан фарзандингни ҳам, эрингни ҳам бой берасан. Шунга қараб эҳтиётингни қилавер.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржима

T.me/muslimaatuz