Get Mystery Box with random crypto!

Muslimaat.uz

Kanal manzili: @muslimaatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 59.97K
Kanalning ta’rifi

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиосини: http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 310

2021-12-23 03:46:30
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
23 декабрь, 2021
18 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
476 views00:46
Ochish/sharhlash
2021-12-23 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.5K views22:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:16:02 ​​Ҳомилани сақлаб қолиш учун таркибида желатин бўлган дорини ичиш жоизми?

Ассалому алайкум! Биз Россияда яшаймиз. Менга маслаҳатингиз жуда керак, ҳомиладорман. Ҳомилам 12 ҳафталик, ҳомиланинг тушиш хавфи бор, 9 ҳафталигида кўп қон кетди, текширтирдик. Дори ёзиб беришди, дори таркибида желатин бор экан. Мен дорини хоҳламасам-да, болани сақлаш мақсадида бир ҳафта мажбур ичдим. Шифокор шу таблеткадан яна икки ярим ой ой ичишимни, ичмасам, яна қон кетиш ҳолатлари юз беришини таъкидлашди. Мен шифокор айтганини қилмадим. Икки ҳафта ўтгач, менда яна қон кетди. Нима қилишни билмай қолдим. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ичишдан қўрқаман, нима қилсам бўлади? Қандай маслаҳат берасиз? Аллоҳ таоло илмизни зиёда қилсин. Жавоб учун раҳмат.

Шифокор:
Ваалайкум ассалом. Ҳозирда ҳомиладорликни сақлаш учун қўлланиладиган дори воситаларини деярли барчасида желатин бор. Ҳомилангиз тушиш хавфи бор, уни бошка муқобилини тополмагач, ичсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.3K views08:16
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:40:54
T.me/muslimaat.uz
11.9K views05:40
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:39:55 ​​“Сиз ҳаётингиздан мамнунмисиз?”

2021 йилнинг 21 декабрида “Hilol nashr” матбаа нашриётининг мажлислар залида муниса аёл-қизларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини, ўз йўлини топишга кўмаклашиш мақсадида “Сиз ҳаётингиздан мамнунмисиз?” мавзусида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди.

Амалий машғулот muslimaat.uz сайти психологи Мадина Джураева ва “Muallim” нодавлат ўқув марказида “Оила психологияси” таълим йўналишида таҳсил олувчи ўқувчилар (спикерлар) томонидан ташкиллаштирилди ва олиб борилди.
Психолог Мадина Джураева назоратида етти нафар спикер етти хил мавзуда йиғилган иштирокчи аёлларимиз билан амалий машғулот ўтказишди.

Ҳар бир аёлнинг атрофида унинг ўзига бўлган баҳосини туширувчи дугоналари, қўшнилари ва ҳоказолар бор. Булар инсоннинг кучини, энергиясини олиб қўяди. Аёл киши ҳар доим ўзининг ташқи кўриниши, бу бадантарбия бўладими ёки тўғри овқатланиш, сифатли уйқу билан таъминлаш бўладими, буларнинг барчасига эътиборли бўлиши керак. Ўз ақл-идрокини, фаҳм-фаросатини шакллантириб туриши лозим. Нима ишлар қилсак, ўзимизга бўлган ишончимиз ошиши мумкин?

Буни қўлга киритиш учун АЁЛ албатта илм олмоғи керак.

Келгусида ҳам давом этадиган мазкур амалий машғулотлар аёл-қизларимиз учун манфаатли бўлади, деган умиддамиз. Зеро, ҳар бир аёл ўз ҳаётини гўзал ва сермазмун қила олишга қодирдир!
Ўзингиздаги муаммо ва ташвишларни енгиллатишни истайсизми?
У ҳолда сизни келгуси амалий машғулотимизга таклиф этамиз!

T.me/muslimaatuz
11.8K views05:39
Ochish/sharhlash
2021-12-22 02:57:57
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

«Аллоҳумма соййибан наафиъан» (Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин)

t.me/muslimaatuz
1.7K views23:57
Ochish/sharhlash
2021-12-22 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
22 декабрь, 2021
17 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
2.3K views23:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2.2K views22:00
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:00:46 ​​Қиз жаннатга ёки дўзахга киришга воситадир

Мусулмон ўзини ҳам, туғилган фарзандини ҳам Аллоҳ йўлига атайди. Қиз жаннатга ёки дўзахга кириш воситасидир. “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”[119]. Бир қизни она қилиб тарбиялаш жаннатга киришнинг энг катта василасидир. “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади” [120].
Ўғил фарзанд осий бўлса, ҳақиқатда аҳлидан, ўз сулбидан бўлса ҳам, ҳукман бегона деб қаралади. Бегона юртда юрган бола аслида ҳеч кимдир, ҳукмсиздир. Нуҳ алайҳиссалом: “Албатта, ўғлим аҳлимдандир” деганида Аллоҳ азза ва жалла бу нисбатни рад қилиб, “Эй Нуҳ, албатта у (ўғил) аҳлингдан эмас” деб марҳамат қилди [121]. Эркак “бор” бўлса ҳам “йўқ” бўлиши мумкин. Шундай экан, ўғил ёки қизнинг борлиги уларнинг танаси билан эмас, ота-онасининг уларга қай даражада Роббиларини танитгани ва булар ҳам шунга қанчалик амал қилганлари билан ўлчанади.
Бир қиз отасининг тарбия қилганидек тарбияланса, Марям онамиздек Исломнинг қизи бўлиш вазифасини маромига етказиб бажарса, инсониятнинг қайта тирилишига минглаб эркаклардан кўпроқ ҳисса қўшган ҳисобланади. Аёллиги билан Исоларга она, иффати билан Исломнинг қизларига опа бўлади. Ўзи яшаётган даврининг тузумига, ҳаёт тарзига қарамасдан Аллоҳга талабсиз ва шартсиз таслим бўлиб, Марям онамиз каби Ислом қизига айланади.

Батафсил
:
https://muslimaat.uz/s-admin/editnews/36965

#мутолаа

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
8.4K viewsedited  17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:07:17 ​​Қайнонамни кўришни хоҳламайман...

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, оилалиман, ҳомиладорман. Ҳаётимда нохуш воқеалар кўп бўлмоқда. Қайнонам билан қанча муроса қилмайин, негадир барибир уришиб қоляпман. Мунтазам равишда қилаётган ишларимдан айб топавериб, мени силтаб, жеркиб сўкаверадилар. Ҳаммага ёлғон гапириб, қилмаган ишимни қилди, дейдилар, мени кўпчиликка ёмонлайдилар, нима яхшилик қилсам ҳам ёқмайди. Асабларим жудаям чарчаган, улар ўзларини оқлаб, менга юз фоиз айбни ағдариб қўядилар. Ҳомиладорлигимга ҳам қарамай, мени озгина фурсат ҳам тинч қўймайдилар. Умуман уларни кўргим ҳам, гаплашгим ҳам келмай қолди. Нима қилсам, тўғри йўл тутган бўламан?

Психолог:
Ваалайкум ассалом. Қайнонангиз ҳақиқатдан ҳам шундай қилаётган бўлса, демак, уларнинг ё тарбияси яхши эмас, ё руҳий ҳолати яхши эмас. Нима бўлганида ҳам қайнонангиз бошқа инсон ва сиз қайнонангиз каби йўл тутмаслигингиз керак. Сиз қайнонангиз билан тил топишишингиз учун бир тактикани қўллаб кўрсангиз бўлади. У ҳам бўлса, қайнонангизни ўзига мақташ. Биринчи бу ишни хаёлан бажариб кўринг. Кейин ҳақиқатда бажариб кўринг. Гўёки тадқиқот ўтказгандек. Масалан, “Ойижон, сиз фалон ва фалон аёлсиз-да, сиздан мана шу соҳада жуда кўп нарсаларни ўргандим” ёки “Ойижон, мана бу кўйлагингиз сизга жуда ярашади-да, кўркингизга янада кўрк қўшади” каби. Мана кўрасиз, шу каби чиройли мақтовлар аста-секин қайнонангизни сизга бўлган муносабатини ўзгартира бошлайди. Сиз сабрли бўлиб, гўзал муомалада давом этинг. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
13.9K views05:07
Ochish/sharhlash