2021-12-18 11:00:37
“Сиз ҳаётингиздан мамнунмисиз?”
Ҳар бир аёл ҳаётда ўз ўрнига эга! Ўз ҳаётини гўзал ва сермазмун қила олишга ҳар бир аёл қодирдир!
Буни қўлга киритиш эса аёл кишининг таълимига боғлиқ. Унга ҳам дунёвий, ҳам ухровий таълим бериладиган бўлса, ўз-ўзига ишончи, рағбати кучаяди... Ҳаётидан мамнунлик сезади, норозилик кайфияти бўлмайди...
Психологик мавзуларга қизиқасизми? Ўзингиздаги муаммо ва ташвишларни енгиллатишни истайсизми?
У ҳолда сизни амалий машғулотимизга таклиф этамиз!
Аёл-қизларимизнинг руҳий бўшлиқлари салбий нарсалар билан тўлиб қолмаслиги учун бу бўшлиқни тўғри ва манфаатли илмлар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.
Навбатдаги амалий машғулот қуйидаги мавзуларда бўлади:
1. Стресс ва тушкунлик;
2. Вартегга тести;
3. Расм чизиш тести;
4. Темперамент;
5. Ўзига ишониш (самооценка);
6. Интроверт, экстроверт, амбиверт.
Машғулотни muslimaat.uz сайти психологи Мадина Джураева ва “Muallim” нодавлат ўқув марказида “Оила психологияси” таълим йўналишида таҳсил олувчи ўқувчилар олиб боришади.
Машғулот 2021 йил 21 декабрь куни соат 10:00да “Hilol nаshr” нашриётининг мажлислар залида бўлиб ўтади.
Машғулотда қатнашишни истовчи опа-сингилларимиз қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин:
@trening_muslimaatuz_bot
t.me/muslimaatuz
12.1K views08:00