Get Mystery Box with random crypto!

Muslimaat.uz

Kanal manzili: @muslimaatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 59.91K
Kanalning ta’rifi

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиосини: http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 301

2022-01-07 01:00:05
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси


T.me/muslimaatuz
1.8K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 19:28:22 Muslimaat.uz pinned a video
16:28
Ochish/sharhlash
2022-01-06 18:50:45
Психолог Мадина Джураева мухлислари билан амалий машғулотда...

Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирмоқчимисиз?

Қачонки аёл аёллигини билса, унда...

HD форматда




T.me/muslimaatuz
27.9K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-01-06 09:46:59 ​​Бахт – ҳавои нафсни жиловлашда!

Ким ҳавои нафсини жиловласа ва шаҳватлари унга эгалик қилишига рухсат бермаса, оқил ва ҳавои нафсининг эгаси деб номланади, дунё ва охиратда бахтли бўлади. Подшоҳлардан бири зоҳид бир олимни зиёрат қилди. Унга салом берди. Зоҳид олим хотиржамлик билан саломга алик олиб, эътибор бермади. Бундан подшоҳнинг жаҳли чиқиб: “Мен сенинг подшоҳинг бўлсам, менга эътибор бермайсанми?” деди.
Зоҳид табассум қилиб: “Менинг қулларим сенинг подшоҳларинг бўлса, қандай қилиб сен менинг подшоҳим бўласан?!” деди. Подшоҳ: “Қулларинг ким?” деб сўради. У: “Улар шаҳватлар, улар сенинг подшоҳларинг, менинг қулларим!” деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Ўзининг китобида ҳавои нафсни қоралаган ва унга эргашишни унга ибодат қилиш каби деб айтган. Чунки ҳавои нафс инсонга хўжайин бўлса, унинг вақтини олади, фикрини банд қилади, Аллоҳ таоло ва Унинг шариатини унуттиради, ҳавои нафсини рози қилиш учун ҳалол ишни ҳам, ҳаром ишни ҳам қилаверади. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!” (Фурқон сураси, 43-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси


T.me/muslimaatuz
14.1K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-01-06 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
6 январь, 2022
2 Жумодус соний, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.3K views23:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.6K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-05 11:14:17 ​​Фарзандим ҳам йиғлоқи, инжиқ бўлиб қолди

Ассалому алайкум! Қайнона-қайнота, икки овсин бир ҳовлида турамиз. Овсинимнинг 4 нафар фарзанди бор, 2 нафари мактабга боради, қизи 3 ёшдан ошган, энг кичиги 6 ойлик. Менинг 1,5 ёшли ўғлим бор, овсинимнинг қизи жудаям инжиқ, айтганини қилдирадиган, жуда кўп йиғлайди. Кўрган нарсасини талашиб ўзиники қилиб олади. Ўйинчоқми, ё бирор ейдиган нарсами, фарқи йўқ, талашиб ўзиники қилиб олади. Бизни уйимизга кириб кўпинча ўғлимни ўйинчоқ ва бошқа нарсаларини сўрамасдан олиб чиқиб кетади. Ўғлим ўйнаб ўтирган нарсасини қўлидан юлиб тортиб олади, бермаса уради ҳам. Бошқа одамни қўлидаги нарсасини талашиб, эгалик қилиши оддий ҳол бўлиб қолган. Ота-онаси бундай ҳолатни оддий қабул қилишади, сўрамасдан олсаям индашмайди. Чунки оиладаги бошқа болалар ҳам шунақа. Менга бировнинг нарсасини берухсат тегмасликни ўргатишгани учунми, бу ҳолат жуда хунук кўринади, жаҳлим ҳам чиқади. Овсинимга қизининг қилган иши яхши эмаслигини тушунтириб, яхши гапирсам, аҳамият бермайди, қизига ҳам тушунтириб кўрдим, қаттиқроқ гапирсам, бақириб йиғлаб, ойиси ва дадасига: “Мени урдилар”, деб айтади. Ўзини тутиши ўғлимга ҳам таъсир қиляпти: ҳамма нарсани талашадиган, йиғлоқи, инжиқ бола бўлиб қолган. Менинг ҳам фарзандим шундай бўлиб қолмаслиги учун нима қилишим керак, ўзимни қандай тутай?

Психолог:
–Ва алайкум ассалом. Мумкин қадар бола билан юмшоқ муомала қилиш керак. Кунига камида олти марта бағрингизга қаттиқ босинг. Бошини силанг. Уни яхши кўришингизни айтиб туринг. Аллоҳ берган фазилати ва сифатларини мақтаб туринг. Ҳар бир айтган ишингизни бажарганида бажаргани учун эмас, балки меҳнати ва шунга вақт кетказгани учун мақтаб туринг. Ҳар доим бола гапирганида уни диққат билан тингланг. Ҳар бир гапини инобатга олинг. Зинҳор шунчаки гапда деб баҳо берманг. У жуда муҳим ва аҳамиятли нарсаларни гапираётгандек эътибор қилинг. Бола бу шахс. Шахс деб қабул қилиб шундан келиб чиқиб муносабат қилинг. Валлоҳу аълам.

Психолог Мадина Джураева жавоб берди.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz
11.3K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-01-05 03:56:36
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
5 январь, 2022
1 Жумодус соний, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
2.7K views00:56
Ochish/sharhlash
2022-01-05 03:52:48
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

T.me/muslimaatuz
2.2K views00:52
Ochish/sharhlash
2022-01-04 20:42:06
Машаққатларни енгиб, илм таҳсил олаётган барча опа-сингилларимиз энг юқори мартабаларга эришсинлар!

Тошкент Ислом институтида бўлиб ўтган илмий-амалий давра суҳбати





2021йил 24 декабрь

T.me/muslimaatuz
7.0K views17:42
Ochish/sharhlash