Get Mystery Box with random crypto!

Muslimaat.uz

Kanal manzili: @muslimaatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 59.91K
Kanalning ta’rifi

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиосини: http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 302

2022-01-04 08:12:33 ​​Турмуш ўртоғимнинг менда кўнгли йўқ...

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга бир йилдан ошди. Турмуш ўртоғим билан совчи орқали танишганмиз, тўйдан олдин бир марта учрашганмиз. Улар ҳам, мен ҳам тўйга қарши бўлганмиз, мана ҳозир ҳам турмуш ўртоғимни менда кўнгли йўқ. Ҳеч нарсага эьтибор қаратмайди, меҳр бермайди. Битта қизимиз бор. Менга ҳомиладорлик вақтимда ҳам эьтибор бермас эди. Қандай кўнглини олай, тўйимиздан олдин бошқа қизни севган экан, қизни уйдагилари беришмаган экан. Уқиз ҳақида мен тўйдан кейин билдим. Нима қилсам бўлади? Илтимос, ёрдам беринг.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом. Сиз ўз устингизда ишланг. Яъни ҳар куни бир соат севган машғулотингиз билан шуғулланинг, пиёда бир соат юринг, билимларингизни оширинг, ҳаётингизда бировнинг аралашувисиз ўзингиз роҳат олиб яшашга ҳаракат қилинг, тўғри овқатланинг, соғлом турмуш тарзини олиб боришга ҳаракат қилинг, гардеробингизга эътиборли бўлиб, бор кийимларингиздан чиройли ансабль қилиб, ўзингиздан ўзингиз кўнглингиз тўладиган даражада чиройли кийинишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингиздан кўнглингиз тўлиши биланоқ, ўзингизни яхши кўришни бошлашингиз биланоқ турмуш ўртоғингиз ҳам сизга бошқача қарайдиган бўлиб, меҳр-муҳаббатли бўла бошлайди. Бошқа аёллар билан ўзингизни ҳеч ҳам таққосламанг. Сиз турмуш ўртоғингиз учун тенги йўқ, бебаҳо жуфти ҳалоли ҳисобланасиз. Мана шундай фикр юргизинг. Бу амалингиз билан шариатга мувофиқ яхши гумон қилганингиз учун, иншааллоҳ, бахтли бўлиб кетасиз. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz
14.4K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-01-04 03:04:51
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
4 январь, 2022
30 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz
2.0K views00:04
Ochish/sharhlash
2022-01-04 01:00:05
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси


T.me/muslimaatuz
2.3K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:36:41
Италия парламентар ўринбосари қизи кутилмаганда Исломни қабул қилди ва исмини "Оиша" деб ўзгартириб отасини лол қолдирди.

манба: https://twitter.com/qadhi9/status
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

T.me/muslimaatuz
14.1K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:18:15 ​​Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл – Ислом учун фахрдир


Биринчи бўлиб мустабид – Фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – саййида Осиё онамиз.

Биринчи бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Ҳожар онамиз.

Биринчи бўлиб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хадича онамиз.

Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Сумайя розияллоҳу анҳо.

Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хадича онамиз.

Биринчи бўлиб Сафо ва Марва орасида югурган шахс – эркак эмас, АЁЛ бўлган. У – Хожар онамиз.

Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.

Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.

Ҳасан ҒАНИЕВ

T.me/muslimaatuz
19.3K views07:18
Ochish/sharhlash
2022-01-03 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
3 январь, 2022
29 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.7K views23:00
Ochish/sharhlash
2022-01-03 01:00:00
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.8K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-01-02 09:30:00 ​​Бахт – мусибатга сабр қилишда!

Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлар билан рўбарў бўлади.
Шурайҳ айтди: “Менга бир мусибат етса, тўрт нарса учун Аллоҳ таолога ҳамд айтаман:
• Унга шукр қиламанки, бундан улканроқ мусибатни бермади;
• Унга сабр қилиш билан мени сийлади;
• Истиржоъ (“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун” калимасини) келтиришга муваффақ қилди;
• Бу мусибатни динимда қилмади”.
Мўмин киши аниқ ишонч билан биладики, унга етган нарса хато қилгани учун бўлмади ва хато қилгани учун унга мусибат келмади. Аллоҳ таоло айтади: “Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир” (Ҳадид сураси, 22 – 23-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Пайғамбарлар ва солиҳ кишилар бизга етган мусибатдан каттароқ синов билан имтиҳон қилинганлар. Шундай бўлса-да, улар сабр қилдилар ва Аллоҳ таолога илтижо қилдилар.
Мўмин киши унинг барча ишлари ўзи учун яхши эканини англасинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг ишига ҳайрон қолади одам! Унинг ҳар бир иши яхшилик! Бу фақат мўмин кишида бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади. Бу у учун яхши. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам у учун яхши”, деганлар.
Инсоният нафси фақат Аллоҳ таолога илтижо қилиш билан хотиржам бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).
Аллоҳ таолога илтижо қилиш дуо, истиғфор, намоз, Қуръон ўқиш билан бўлади. Аллоҳ таолога камбағал бўлганда ёки фарзанди касал бўлганда ёки имтиҳон вақтида илтижо қиладиган, сўнг Аллоҳ таолонинг неъмати ва дуосини мустажоб қилишини унутиб юборадиган кишилардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлайлик! Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди” (Юнус сураси, 12-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси


T.me/muslimaatuz
12.1K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-01-02 08:00:21 ​​​​11 йил бўлса-да, қайнонам билан келишмаймиз
Ассалому алайкум! Оила қурганимга 11 йил бўлади. Ҳалигача қайнонам билан келиша олмайман.Нима қилсам ҳам ёқмайди.10 ёшли ўғлимга бирон иш буюрсам, "Ўзинг қил!" дейишади. Ўғлим ҳамма буюрган ишларни қилади, лекин мен айтсам, жаҳллари чиқади. Овсиним бошқа уйга кўчиб ўтган, 8 йил бўлди. Ўз уйида тандир қуришига қайнонам кўнмайди. Шундан бери нон қилсам, доим ярмини бериб юборади. "Ўзлари келиб, қилиб кетсин", десам, аччиқ қилиб гаплашмай қўядилар. Баъзан беркитиб ҳам бериб юборадилар. Овсиним ўз оиласи учун ўзи қилиши керакмасми? Шундай йўл тутишлари тўғрими?

Психолог:
Ва алайкум ассалом! Нон пиширадиган вақтингизда сизга оғирлик қилаётган бўлса, овсинингизни ёрдамга чақиринг. Ёки "Келинг, галма-галдан пиширамиз", деб келишиб олинглар. Аммо шу нонни пишириб беришингиз орқали қанчадан-қанча савоб ишни амалга оширган бўласиз .Биринчидан, эҳсон ўрнида қабул бўлади, иншааллоҳ, иккинчидан, силаи раҳмни суннатга мувофиқ амалга оширган бўласиз. Бу орқали инсоннинг соғлиги яхши бўлади, умри баракали бўлади. Тасаввур қилинг, сизнинг икки ўғлингиз уйланди-да, икки келинлик бўлдингиз ва иккаласининг оиласига бир хил нонни лозим кўрдингиз. Келинларингиз эса бахиллик қилишяпти. Меҳнатини аяяпти. Aлбатта, болаларингизни ажратмайсиз. Балки шу бахил келинингиздан кўнглингиз совий бошлайди. Сизга шу ҳозирги тақдирни Аллоҳ инъом этибди, буни неъмат деб қабул этиб, шукрини адо этишингиз керак. Жуда аянчли аҳволда қолган оилалар бор. Сизга Аллоҳ шундай аянчли эмас, бутунлай бошқача тақдир берибди. Бундан нолиманг. Ҳамма соғ-саломат, оилангиз тинч.Фақат келишув йўқ холос.Буни тўғрилаш эса муаммо эмас. Шунчаки хаёлларингизда қайнона-келин она- боладек бир-бирларингизга меҳрибон эканлигингизни тасаввурингизга сиғдиринг. Инсон нималарни ўйласа, нима ҳақида гумон қилса, ҳаётида ҳам шулар бўлади.Ҳадисга мувофиқ гумонингизни чиройли қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!
#САВОЛ_ЖАВОБ Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

T.me/muslimaatuz
11.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-02 02:00:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
2 январь, 2022
28 Жумодул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.1K views23:00
Ochish/sharhlash