Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-02-25 11:00:13 Кеча Россия Украинага бостириб кириб, террористик давлатга айланганига бир йил тўлди. Афсуски, уруш ҳали ҳам давом этяпти – Путин ҳали ҳам қудратда, унинг армияси ҳали ҳам ҳужум қилиш, қийнаш, йўқ қилиш, ўлдириш кучига эга. Бундай мантиқсизликнинг бир йилгача чўзилганининг ўзи даҳшат, бу даҳшат ҳали ҳам давом этяпти.

Ундан ҳам даҳшати, фожиалиси – босқинчининг тарафдори эканини уялмай, оғринмай айтадиган одамлар борлиги. Улар Путиннинг маърузасини ҳам, Байденнинг гапларини ҳам, Зеленскийнинг чиқишларини ҳам кўрмаган (қаерда ҳам кўрарди?), фақат “эскитдан союз бўлганимиз” учун Россия тарафдори. Нима бўлаётганини англаб ҳам етмаган гумроҳлар.

Кеча бу уруш мавзусида эътиборга молик материаллар эълон қилинди. Масалан, “Дарё” ва “Рост24” “кимнинг тарафдорисиз?” деган оғриқли савол билан одамлар орасига кирди (қийнайдиган жавоблар бор). Бу урушга муносабат масаласида жамиятимизнинг аҳволи нега бундай экани “Кун.уз”нинг давра суҳбатида муҳокама қилинган, Камолиддин Раббимовнинг алоҳида колонкасида ҳам бу мавзуга тўхталиб ўтилган.

“Газета.ўз”да Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан интервью эълон қилинди. Унда ҳам оғир нуқталар бор: “Ўзбекистон Украинага ёрдам берди, жуда миннатдормиз, лекин апрелдан бери Ўзбекистондан гуманитар ёрдам олганимиз йўқ, тинмай сўраяпмиз” ёки “умид қиламанки, БМТда Ўзбекистон ҳам Украинанинг тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ёки, ҳеч бўлмаса, уларга қарши чиқмайди” ва ҳоказо, ва ҳоказо.

Уруш бошланган куни “Газета.ўз”га интервью берган Украинадаги ватандошлар ва украиналиклар бир йиллик муносабати билан яна гаплашилган. “Киевда аҳвол қандай?”, деган саволга деярли барча суҳбатдошлар: “Энергетикага бомбардимон қилинаётганига қарамай, уйлар қишда совиб кетмади, электр таъминотида жиддий узилишлар йўқ”, дегани қизиқ. Урушгача Украинада ўз уйи, кичик бўлса-да бизнеси бўлган бир ўзбек оиласи эса энди Берлинда яшаб, ўзбек ресторани очгани – алоҳида (охири яхши) ҳикоя.

Уруш тезроқ золимлар мағлубияти билан тугасин! Яшасин Украина, қаҳрамонларга шон-шараф!

#тавсия
7.9K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-02-25 10:09:25
Бугунги Тошкент. Кўриб, мазза қилинг (ёки асабийлашинг - ўзингизга маъқули).
3.6K views07:09
Ochish/sharhlash
2023-02-25 08:21:22
Қаҳрамонларимиз.
6.0K viewsedited  05:21
Ochish/sharhlash
2023-02-24 13:43:37
Мисрда унутилмас баҳорги таътил

Узоқ давом этган совуқ ва ёмғирли кунлардан сўнг қуёш нурлари тафтида исиниб, илиқ денгиз қучоғида ғаройиб балиқчалар билан сузишга барчамиз лойиқмиз!

Баҳор қуёшидан баҳра олиш учун энг қулай жой эса Шарм-эл-Шейх - 7 тунга 5 миллион сўмдан бошлаб!

нархлар икки ўринли жойлашувда бир киши учун кўрсатилган.
Тур ичига қуйидагилар киради:
- Тошкент-Шарм-эл-Шейх-Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри авиапарвоз, Nile Air а/к
- Танланган меҳмонхонада яшаш
- ALL INCLUSIVE тартибида овқатланиш
- Аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери
- Тиббий суғурта

78 7777377 | @LocasTourbot

Бошқа турлар @locas_tour

Реклама
5.5K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-02-20 13:26:10 Олий таълим, фан ва инновациялар вазири университетларнинг ректорларига “барча талабалар... орасидан шартли равишда учта гуруҳ (жиноятчиликка мойил талабалар; ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида талабалар; тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар) рўйхатини шакллантириш” ҳақида топшириқ берибди.

“Тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар” дегани, ҳай, тушунарли – университетларнинг қандайдир ички тартиб-қоидалари бор (масалан, дарсларга кеч қолмаслик, ўзаро ҳурмат, университет ҳудудида туфурмаслик ва ҳоказо ва ҳоказо, дегандек) ва шу қоидаларга риоя этмайдиганлар назарда тутилгандир, хойнаҳой.

Лекин “жиноятчиликка мойил талабалар” қанақа бўлади? Кимга ўхшаган ва кимга ўхшамаган бўлади улар? Ориентировкаси борми? Бундай рутбага лойиқ кўрилиши учун талаба қандай хизматлар кўрсатган бўлиши керак? Ëки талабанинг ўзидан сўраладими – “мойиллигинг бўлса, беҳижолат айтавер, рўйхатга қўшиб қўямиз холос”, деб?

“Ëт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар”-чи, уларнинг айнан “арафа”да экани қандай аниқланади? Ëт ғоялар ўзи кимга ё нимага ёт? Уларнинг ётлиги қандай ва ким томонидан аниқланган? Ўша ғояларнинг рўйхати борми? Рўйхатда, масалан, путинизм, сталинизм, коммунизм, фашизм борми-йўқми? Йўқ бўлса – нега йўқ?

Февралнинг ўзида иккинчи марта “инновацион калла” қўйиляпти (биринчиси – вазирнинг барча университетларга таҳдиди эди) – нима бало, зарарли ва тушунарсиз “инновациялар”ни ўйлаб топишдан бошқа ишингиз йўқми?
19.7K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-02-18 10:03:12
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Лондон университети (UCL) битирувчиси, таълим бўйича эксперт Комил Жалилов.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/18/mutolaa-komil-jalilov/?utm_source=push&utm_medium=telegram
2.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2023-02-17 19:49:31
16 февралнинг 16 лаҳзаси

1999 йилнинг 16 февраль куни юз берган кетма-кет беш портлаш Тошкентни ларзага келтирган эди. Терактлар юз берган жойлар ўтган 24 йил ичида қанчалик ўзгарган? «Газета.uz» портлашлар юз берган кунда олинган фото ва видеоматериалларни 2023 йил февралидаги манзаралар билан таққослади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/16/february/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
2.9K views16:49
Ochish/sharhlash
2023-02-17 19:29:41 Давлат бюджетидан (яъни, халқ ҳисобидан) кун кўрадиган давлат телевидениеси ҳозир, дейлик, нефть ва газ конларимиз кимларнинг қўлида экани, учта Ўзбекистонга етадиган газимиз нима учун сал совуқ келган қишларда йўқолиб, халқ свет ва газсиз қолиб кетаётгани ҳақидаги муҳокамалар ёки нима учун бир ғижжакчининг юбилейи учун ҳокимликлар фалон юз миллион сўм ажратиши кераклиги ҳақидаги баҳс-мунозаралар, “агар шу ғижжакчининг маънавияти бўлса, юбилейдан ҳам, юбилейига ажратилган миллионлардан ҳам воз кечсин – ўзбекчиликда юбилей деган нарса йўқ!” қабилидаги чорловлар майдони бўлиши мумкин эди. Бўлиши керак ҳам эди.

Аммо, тарки одат амри маҳол деганларидек, давлат телевидениеси мавжуд тизим, тузум ва тутумлардан сал бўлса-да норозилигини билдирган ёшларни “мирзолар қўриқловидаги маънавиятни синдиришга уриниш”да, оддий қилиб айтганда – маънавиятсизликда айблаш воситаси сифатида фойдаланилмоқда. Бир томондан хурсанд бўласан киши –қўйиб берсанг, булар ёшларни ўғрилик, юлғичлик, порахўрлик ва “маънавият номли антивирус” шунча вақтдан бери йўқ қила олмаган яна бошқа иллатларда ҳам айблаши мумкин эди (буниси ҳам тушунарли – “маънавият қўриқчилари”нинг тиғи бу иллатларнинг ҳақиқий ташувчиларига – тўмтоқ, ёшларга келганда эса ўткир).

Биринчидан, ёшлар ҳар доим ҳамма жойда норози (ҳатто ҳозирги ёшларни маънавиятсизликда айблаётган катталар 50 ё 60 ёш бўлиб туғилмаган ва ёш вақти норози бўлган), энг ривожланган мамлакатларда ёшлар ҳам нимадандир норози, ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилади, ҳамма яхши ўзгаришлар айнан шу норозиликлар ортидан – тўғриси, норози бўлмаган ёшлардан қўрққулик. Иккинчидан, маънавият худди булбулнинг овозидек гап – қорнинг том маънода тўқ, шароитларинг бадастир, эртанги кунингга чин ишонч бўлсагина қулоққа ёқади, мияга киради. Йўқса, ёқимсиз бир шовқин, холос.
4.7K views16:29
Ochish/sharhlash
2023-02-12 17:40:06
Хуллас, ҳар турли оғир мавзулар муҳокамасидан маъно йўқ, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”даги донолар доноси айтганидек, “бизга номаълум нарсаларнинг ҳаммасини ўрганиб бўлмайди, билмасликни иқрор қилмоқ эса...”.

Ундан кўра яхшироқ нарсалар ҳақида гаплашайлик. Мана, Ферузхон Ëқубхўжаев Тузкон кўлига борибди. Тузконга йўл Форишдан ўтган – кўринг, қандай чиройли! Ўзбекистонни мана шундай гўзал манзаралари учун севсанг, айлансанг арзийди.

Ферузхон айтганидек: “Ватанинг бўйлаб албатта сайр қилиш керак!”. Томоша қилинг, мазза қилинг:

3.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-02-12 16:32:16 Бир ҳамюртимиз (аслида у кабилар юзлаб) Тошкентнинг “инновацион райони” бўлмиш Мирзо Улуғбекда “қонунчиликдаги бўшлиқ”дан фойдаланган ҳолда хусусий ҳовли (участка) деб расмийлаштирилган “новостройка”дан “квартира” олган. “Квартира” деворлари анча аввал ёрилиб кетган бўлса керак, эҳтимол, фуқаро бу аҳволда биринчи йил яшамаётган бўлса керак. У шу вақтгача ҳам нафақат ижтимоий тармоқларга, балки туман ҳокимлиги ва вазирликларга ҳам мурожаатлар қилгандир. Лекин бу масала бир муддат кун мавзусига айланиши учун узоқ Туркияда зилзила бўлиб, у ердаги юзлаб сифатсиз бинолар қулашини ва бунинг оқибатида минглаб одамлар ўлишини кўриш керак бўлди.

Энди нима бўляпти? Қурилиш вазирлиги ва Мирзо Улуғбек ҳокимлиги ўзини бу муаммодан худди энди хабар топгандек тутиб (лекин ҳокимнинг фуқаро билан мулоқотини тингласанг, ҳоким ҳаммасидан аллақачон хабардорлигини тушунасан), “жойига чиқиб”, “аҳоли билан гаплашиб”, бу иморатлар 2017 йили Зокиров фамилияли одам томонидан “ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилгани ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ҳолда сотилгани”, ўша Зокиров “ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда фуқароларнинг ишончига кириб, якка тартибда фойдаланиш мақсадида қурилган турар жой биносини кўп квартирали уй-жой сифатида алдов йўли билан фуқароларга сотгани учун” 2022 йили 8 йилга қамалгани, акаси эса қидирувда экани ҳақида маълумот беряпти (айтмоқчи, вазирлик ва ҳокимлик келишиб олса яхши эди – вазирлик Б.Зокиров деб ёзяпти қамалган “қурувчи”ни, ҳокимлик эса А.Б. Зокиров деяпти, қочиб кетган акасини эса Р.Зокиров деяпти; ҳокимлик келтираётган инициаллар ҳақиқатга яқинроқ, адашмасам).

Бу масалада ҳамма масъуллар ҳамма нарсани билади – ахир бу муаммо 2019 йили Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “арзон уйлар инвестори” Муҳаммадбобур Хўжаев билан бўлган машҳур мунозараси вақти илк бор бўй-бастини кўрсатганди. Ўшанда ҳозир “бири қамалган” деб айтилаётган Зокировларга алоқадор бир Зокиров ҳокимнинг олдида ўтириб, “хоҳласам 720 та квартира сотаман, бунга ҳаққим бор” қабилида фикр билдирганди (ўша вақтда шаҳар милицияси Зокировлар 833 квартирали 19 та шундай “дом” қурганини аниқлаганди). Бу масала шу қадар эскики, 2019 йили ҳокимият Зокировлар қурган “талабга жавоб бермайдиган” “дом”лар бузилиб, улар ўрнида 12 қаватли уй қурилиши, “куйиб қолган фуқаролар” ўша янги уйга кўчиб ўтишини айтганди (талабга жавоб бермайдиган уйлар бузилганми, 12 қаватли уйлар қурилганми, билмадим). Масъуллар ҳамма нарсани билгани, миллиард-миллиард сўмлик бу муаммо эрта-индин триллион-триллион сўмлик муаммога айланиб кетишини сезгани учун ҳам 2021 йили Шаҳарсозлик кодексидаги “ҳовли ўрнида дом” қуришга имкон берувчи “қонунчиликдаги бўшлиқ” қисман ёпилган – Қурилиш вазирлиги ҳозир шуни байроқ қиляпти.

Буёғига нима бўлади? Катта эҳтимол билан – ҳеч нима. Эрта-индин бу мавзу унутилади, “ҳовли ўрнидаги дом”да яшаётганлар эса ўтган беш йил қандай яшаган бўлса, бундан кейин ҳам шундай яшайверади. Бу “новостройка”лар билан боғлиқ бирор йирик фалокат (ва, афсуски, ҳалокат ҳам) бўлса ва бунинг хабари мамлакатдаги исталган муаммони шахсий аралашуви билан ҳал қила оладиган одамга етиб борсагина, ўзгариш бўлиши мумкин: “жанр қоидалари” бўйича нафақат барча айбдорлар, балки муаммони тўлиқ ҳал қилишга етадиган пул ҳам дарров топилади, бу “дом”ларнинг бари бир кунда бузилиб, ўрнига “совуқ тушгунча” 12 қаватли янгилари қурилади. Ҳамма бахтли, ҳамма шод. Фақат бирор фалокатдан кейин. Афсуски.

“Қаердан бунчалик ишонч?”, дейсизми? Шу вақтгача жамоатчилик бу “жанр қоидалари”га ўзгартириш ва ёки тузатишлар киритадиган бирор жиддий воқеликни кўрмади. Бу “жанр қоидалари” ҳар бир катта ва кичик кризисдан сўнг ўзининг ҳаётийлигини такрор ва такрор исботлаб, фақат ва фақат мустаҳкамланмоқда.
4.5K views13:32
Ochish/sharhlash