Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири университетларнинг рек | Муҳрим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири университетларнинг ректорларига “барча талабалар... орасидан шартли равишда учта гуруҳ (жиноятчиликка мойил талабалар; ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида талабалар; тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар) рўйхатини шакллантириш” ҳақида топшириқ берибди.

“Тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар” дегани, ҳай, тушунарли – университетларнинг қандайдир ички тартиб-қоидалари бор (масалан, дарсларга кеч қолмаслик, ўзаро ҳурмат, университет ҳудудида туфурмаслик ва ҳоказо ва ҳоказо, дегандек) ва шу қоидаларга риоя этмайдиганлар назарда тутилгандир, хойнаҳой.

Лекин “жиноятчиликка мойил талабалар” қанақа бўлади? Кимга ўхшаган ва кимга ўхшамаган бўлади улар? Ориентировкаси борми? Бундай рутбага лойиқ кўрилиши учун талаба қандай хизматлар кўрсатган бўлиши керак? Ëки талабанинг ўзидан сўраладими – “мойиллигинг бўлса, беҳижолат айтавер, рўйхатга қўшиб қўямиз холос”, деб?

“Ëт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар”-чи, уларнинг айнан “арафа”да экани қандай аниқланади? Ëт ғоялар ўзи кимга ё нимага ёт? Уларнинг ётлиги қандай ва ким томонидан аниқланган? Ўша ғояларнинг рўйхати борми? Рўйхатда, масалан, путинизм, сталинизм, коммунизм, фашизм борми-йўқми? Йўқ бўлса – нега йўқ?

Февралнинг ўзида иккинчи марта “инновацион калла” қўйиляпти (биринчиси – вазирнинг барча университетларга таҳдиди эди) – нима бало, зарарли ва тушунарсиз “инновациялар”ни ўйлаб топишдан бошқа ишингиз йўқми?