Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-02-12 15:18:19
Нима ўқиймиз? Таржимон Гулноз Набиева тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистондаги Гёте институти ходими, таржимон Гулноза Набиева.

www.gazeta.uz/uz/2023/02/11/mutolaa-gulnoz-nabiyeva/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.3K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-02-10 21:27:36
Свет ҳалиям келгани йўқ, лекин тушкунликка тушаётганимиз йўқ, чунки аҳволимиздан ҳокимият бохабар (билмаслиги ҳам мумкин эмас, ахир юзлаб эмас, минглаб хонадонлар чироқсиз), ҳатто узр сўради (ҳокимият-а, ҳокими маҳалла раисларини урадиган ҳокимият узр сўради-я: “ҳокимият узр сўрамиш - кўзларингда ёш!”), “ушбу ҳолатни ҳозироқ бартараф этиш” учун ҳаракат қиляпти.

Мана шу “Халқ назорати” Ортиқхўжаев давридан қолган энг яхши нарсалардан бири. Идеал эмас, камчиликлари етарли, лекин аввал шу ҳам йўқ эди — энди бўлса уйимизда свет йўқлигидан ҳатто ҳокимият ҳам хабардорлигидан хабардормиз. Бахтиёрлигимизнинг чеки йўқ, замонамиздан айланай!
4.9K views18:27
Ochish/sharhlash
2023-02-10 19:19:14 Ишдан чиқиш олдидан уйга телефон қилсам, “уйда свет йўқ” деб қолишди. Бу гапни эшитиб, юрагим бир зирқиради. “10-15 минут бўлди, домимиз тўлиқ ўчган, қўшни домларда ҳам йўқ”, дейишгач, сал хотиржамлашдим – шунча жойда свет бўлмаса, унда, узоғи билан бир-икки соатда бериб қолади (деб яхши гумонда бўламиз). Аномал совуқ кунлардаги суткалаб давом этган “шахматли ўчиришлар”дан кейин одам қўрқиб қолди. Давримиз машҳурлари айтганидек, “ҳаётнинг таъми свет билан, свет бу – оби ҳаёт”.
3.0K views16:19
Ochish/sharhlash
2023-02-07 19:40:00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мана бу инфографикасида бир маълумот бироз ноаниқ кетган, назаримда. Унга кўра, 2022 йили Ўзбекистонда юз берган 9902 та йўл-транспорт ҳодисасининг 2086 таси ўлим билан боғлиқ бўлиб, уларда жами 2356 киши ҳалок бўлган. ЙТҲларнинг қарийб ярми - 4449 таси пиёдаларни, 1136 таси эса велосипедчини уриб юбориш билан боғлиқ. Бу тушунарли.

Инфографиканинг "Хавфсизлик камари" деган қисмида ёзилишича, ЙТҲлар оқибатида ҳалок бўлган 2356 кишининг 195 нафари хавфсизлик камарини таққан бўлган, 2161 нафари эса тақмаган бўлган. Мана шу жойи тушунарсиз - ундан "2022 йили ЙТҲларда фақат автомобиль ичида бўлганлар ҳалок бўлган", деган хулоса чиқяпти.

Суперяхши гумонда бўлиб: "Ўзбекистонда 2022 йили машиналар уриб юборган бирор пиёда ё велосипедчи ўлмагани", дея хотиржам бўлиш мумкин. Ë шунчаки "бу техник хато", деб ўйлаш ҳам мумкин. Аммо ёқимсизроқ хулоса чиқарса ҳам бўлади: қурбонлар сони 2365 тадан кўп, фақат ЙҲХХ пиёдалар ўлимига оид рақамларни яширган, дегандек.

Жуда ҳам умид қиламанки, бу ҳақиқатан ҳам техник хато - инфографикадаги бир бўшлиқни тўлдириш баҳона бирор ёшроқ ходим ўзидан ташаббус чиқариб, шундай "чизиб юборган"дир, ҳар доимгидек (мабодо ўйлаганим рост бўлсаю, пиёдалар ўлимига доир рақамлар берилмаган бўлса - унда даҳшат!). Аниқлик киритилса, ёмон бўлмасди.

Нима бўлганда ҳам, ҳар йили шундай ахборот бериб бораётгани учун ЙҲХХга чин кўнгилдан миннатдорлик билдираман (беҳазил, бекиноя; бермаслиги ҳам мумкин эди ахир). Фурсатдан фойдаланиб, ИИВдан эски амалиётни қайта тиклаб, бундай ахборотни йилда бир эмас, ҳар ҳафта, ҳудудлар кесимида ҳам бериб боришларини сўрардим.

Буни фақат республика ЙҲХХ эмас, балки унинг ҳудудлардаги бўлинмалари ҳам амалга оширса, нур устига нур бўларди. Бир вақтлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳам бир муддат шундайроқ ахборот беришни йўлга қўйган, Фарғона вилоят ЙҲХХ эса ҳар ҳафта, умумий бўлса-да, ЙТҲлар статистикасини берарди. Шу ишларни қайта тиклаш керак. ОАВ бундан "фақат негатив фонни кучайтириш учун фойдаланади" деб қўрқиш ўринсиз.
3.0K views16:40
Ochish/sharhlash
2023-02-06 06:46:24 Нега дўхтирларнинг ойлиги кам?

Шу саволга анча аввал, Каримов замонида ҳақиқатга яқин афсона эшитгандим. “Дўхтирларнинг ойлигини ошириши керак бўлганлар дўхтирлар уларнинг олдига келган беморлардан ойлик маоши қанча катта бўлишидан қатъи назар барибир пул олишини, меҳрибон халқимиз дўхтирларга кўнглидан чиқариб, рози бўлиб барибир пул қистириб кетишини билгани, шундай ўйлагани учун ҳам дўхтирларнинг ойлигини оширмайди”, дейишганди у ёки бу нарса нега айнан шундайлигини ҳаммадан яхшироқ биладиган (ҳар ҳолда, ўзини шундай деб ҳисоблайдиган) кўпни кўрган катталар.

Амалдаги соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг “5,5 млн сўм ойлик олаётган раҳбар шифокорларимизга, агар улар беморларга меҳр билан қараса, одамлар барибир кўнглидан чиқариб, рози бўлиб, баракасини бериб кетиши” ҳақидаги гаплари додам замонида эшитганим “дўхтирларнинг ойлигини ошириши керак бўлганлар шундай ўйлайди” деган гапларнинг ҳақиқатга яқинлигини исботлади. Фақат Амрилло Иноятовнинг ўзи шундай фикрда экан, деб ўйламаслик керак, менимча: 2019 йил ноябрда ўша вақтда соғлиқни сақлаш замминистри бўлган Абдуҳаким Ҳожибоев ҳам “дўхтирларнинг маошини оширишга ҳожат йўқ”, деганди (бир йил ўтиб вазир этиб тайинланган).

Хўп, дўхтирларнинг ойлиги нега камлиги тушунарли бўлди. Иккинчи (ёки биринчи) энг заиф қатлам – ўқитувчиларнинг ойлиги нега кам (эди)? Кўпни кўрган катталарнинг бу ҳақдаги изоҳидан бехабарман, афтидан, уларнинг фақат шифокорларга доир гапларини эшитганман-ов. Лекин, бундай қараганда, энди мен ҳам катта бўлиб қолдим, бирор изоҳ берсам бўлар: уларнинг ойлигини ошириши керак бўлганлар, эҳтимол, “ўқитувчиларнинг ойлигини қанчалик оширмайлик, улар барибир репетитор бўлиб қўшимча иш қилаверади”, деб ўйлаган бўлса керак. Авваллари, демоқчиман-да. Ҳозир ўқитувчиларнинг маоши унча-мунча яхши бўлиб қолган, шекилли, а?
23.1K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-02-04 14:14:13 Яқинда дўстим “манга 2001 йилгача бўлган АҚШ ёқади”, деб қолди (мангаям ёқади ўша Америка). Элдор ака эса “талабалик давримдаги пиёз сомсаларни яхши кўраман”, деб ёзибди (манам яхши кўраман шунақа сомсани). Элдор аканинг бу соғинчларга берган фалсафий изоҳини ўқиб, бир томондан, “яхшиям совет даврида яшамаганмиз”, деб қўйдим — йўқса бизни ҳам “ватник” ҳисоблаб, СССР ностальгиясида айблаган бўлишармиди.

Бошқа томондан, хоҳловчилар, яхшилаб кучаниб шунга куч топа билгувчилар ҳозир ҳам бизни айблаши мумкин — Каримов даври ностальгиясида. Чиндан ҳам, бу айбловда жон бор ахир: бизга ростдан ҳам Каримов давридаги АҚШ, Каримов даврида пиширилган арзон сомсалар ёқади. Бизни, чекига Каримов даврида туғилиб, Каримов даврида вояга етиш тушган авлодни Каримов ностальгиясида айблашган вақти биз ҳам бошлаб қолсак-а: “Каримов даврида Россия гаҳ десак қўлимизда эди: Ельцин ўзини эплолмасди — Каримов етаклаб юрарди уни, Путин-ку Каримовнинг шогирди, ўзи тарбиялаган. Э, Россияси нима, ҳатто Америка биз билан ҳисоблашарди у вақтларда! Американинг президентлари Каримовнинг олдига ўзи келиб, у билан бирга Орол денгизида балиқ тутиб ўтирарди”, деб.

Ҳай, ҳазил бу гаплар (лекин, “тарихчи” Путиннинг эртакларидагидек, қаеридадир ҳақиқатиям бор), “Путин — янгийўллик” режимида шундай алжирайдиган бўлиб қолишдан Худо асрасин. Элдор ака ҳақ — биз болалигимизни соғинамиз, шунинг учун бизга Каримов давридаги АҚШ, Каримов давридаги арзон сомсалар, Каримов давридаги “Сетора”, Каримов давридаги оддий ёпган нонлар ёқади. “Эҳ, эсимда ўша дамлар” деймиз, СССРни эслаганида мазза қиладиган ота-оналаримиз каби. Чуқурроқ ўйласам, масалан, ҳозир “Корзинка”нинг ёпган нонини азбаройи шу дўконни яхши кўрганимдан эмас, балки болалигимда мен учун торт ё пирожнийдан ҳам ширинроқ ва қимматлироқ туюлган нарсани еганимдаги ҳисни соғиниб сотиб оларканман. Оч қолмаганмиз, уйда ҳар доим ширинлик бўлган, лекин... ёпган нон еган куним байрам эди.

Гапирса гап кўп, лекин ўтмишни соғинишдан наф йўқ, камига буёқда иш қолиб кетяпти (ҳа, қоралар шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлайди, ўз хоҳишига кўра, албатта). Хулоса ўрнида, мабодо ёшроқлардан кимдир бизни Каримов даври ностальгиясида айбламоқчи бўлса, айтиб қўяй — ишқилиб, сизлар билан шундай бўлмасину, лекин, об-ҳаво маълумотларига қараганда, ҳали сизларни ҳам айблашади.
5.5K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-02-04 11:13:16 Янгиҳаётда 12 ёшли ўқувчи қиз йўқолиб қолиб, сўнг уйи олдидан мурдаси чиққани ҳақида хабарлар тарқалган вақтда маълумотлар, ҳар доимгидек, ўлда-жўлда эди. Қўлга олинган гумонланувчи ҳақида билганимиз — у ёзда марҳума яшаган уйда мардикорлик қилгани эди. Бор-йўқ тафсилот шу. Бошида аксарият муносабатлар ҳам шу икки қатор ахборотга таяниб билдирилди.

Бир гуруҳ фаоллар масъулиятни ота-оналар зиммасига юклади — ота-оналар болаларини кўпроқ назорат қилиши кераклиги, иложи бўлса, мактабга ҳам ўзи олиб бориб, ўзи олиб қайтиши зарурлиги ҳақида гапирди. Бошқа бир гуруҳ эса болаларнинг ўзига бегоналар билан иложи борича мулоқот қилмасликни ўргатиш, бегоналар билан ҳеч қаерга бормасликни тушунтириш кераклигини айтди.

Қизнинг онаси ва бувисидан олинган интервьюни кўрган ё ўқигандирсиз. Ҳа, бу фақат битта, бўлганда ҳам жабрланувчи томоннинг гаплари. Лекин унда юқоридаги муносабатларнинг кўпини рад этадиган тафсилотлар бор: қиз одобли, кунни кўчада кеч қолмайди, шу қадарки, мактабдан қайтиши ярим соатга кечикса ҳам сезилади, чунки у кечикмайди, сабаби — доимий назоратда (ота-она фақат бир ишни — 12 ёшли қизини мактабга ўзи олиб бориб, ўзи олиб қайтмаган, холос).

Гумонланувчи қиз яшайдиган уйда шунчаки мардикорлик қилмаган — у амалда қиз яшаган хонадоннинг неча ўн йиллик қўшниси бўлган. Қиз уни аввалдан билган, таниган, бегона эмас. Камига, қизни қидириш вақтида гумонланувчи жабрланувчиларнинг уйига қўшни сифатида бемалол кириб, қидирувни қаерда олиб бориш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берган (қидирувда ўзи ҳам қатнашган; салкам Чикатило воқеаси).

Яъни, одобли, эс-ҳушли, доимий назоратдаги бола ўзи таниган, унинг уйига кириб-чиқиб юрган одам томонидан зўрлаб, ўлдирилмоқда. Ўзбекистонда шунга ўхшаш даҳшатли воқеалар аввал ҳам бўлган, эҳтимол, ҳозир, айни дамда ҳам бўлаётгандир. Бу “Бегоналардан эҳтиёт бўлинг” деган ҳикоя эмас. Бу бошқача, мураккаброқ, болаларга ҳам тушунтириш қийинроқ нарса. Даҳшатлиси, бундай ҳолатларда қўшнининг ўрнида болаларнинг ўз қариндошлари, яқин қариндошлари ҳам бўлиши мумкин.

Қизнинг онаси “неча қамалиб, амнистияларга тушиб чиққан” гумонланувчи унинг қизини ўлдираётган вақтда маҳалла милицияси дарҳол қидирувни бошлаш ўрнига “қанақа оиласизлар?” деб қоғоз тўлдириб ўтирганидан нолиган. Қиз йўқолиб қолган кўчанинг бошида видеокамера бўлса, у мунтазам ишласа, ундаги ёзувларни идорада кўриш мумкин бўлса эди, эҳтимол, қизни ярим тунга қадар излашмас, эҳтимол, унинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳам мумкин бўларди. Лекин бу масала биргина камера ўрнатиш билан ечилмайди.
7.5K views08:13
Ochish/sharhlash
2023-02-03 16:40:03
Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси 1 февралга ўтар кечаси ўзи яшаган уй олдидан топилганди. Қизни қидириш ишларида уни ўлдиришда гумон қилинаётган қўшни йигитнинг ўзи ҳам қатнашган. Қизнинг онаси президентга мурожаат қилиб, айбдорга «энг олий жазо» тайинланишини сўради.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/03/muslima/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.6K views13:40
Ochish/sharhlash
2023-02-02 22:08:44 Сўнгги кунларда йўлда мусиқа ё радио эшитиш ўрнига яна “Арзамас” лекцияларини эшитишни бошладим (“Яндекс.Мусиқа”даги бепулларини, ҳозирча). Мазза-ей! Албатта, бу билимлар ҳаётда қачондир керак бўладими-йўқми, билмадиму, у ердаги бир-биридан қизиқ маърузаларни эшитиш барибир мазза (қани энди шунинг бир ўзбекчаси бўлса).

Масалан, Япониядаги тоталитаризм даврида давлат оиланинг ички ишларига қандай аралашгани ҳақида қисқа-лўнда лекция. Маърузачининг айтишича, Япония аҳолиси 1721 йилдаёқ салкам 30 миллион бўлган экан (даҳшат!), Иккинчи Жаҳон уруши арафасида ҳукумат кўп болали бўлишни рағбатлантиришни бошлаган, кўп болали оила сифатида имтиёз олиш учун эса оилада 10 ва унда ортиқ бола бўлиши керак (даҳшат!), уруш тугагач, Японияга унинг собиқ мустамлакаларидан 7 миллионга яқин одам (асосан эркаклар) қайтган ва мамлакатда бэби-бум бошланган, ҳукумат эса буни тўхтатиш учун Хитойдагидек “бир оилага бир бола” деганга ўхшаш мажбурлов чоралари ўрнига абортга рухсат берган ва тарғибот-ташвиқотни кучайтирган – оқибатда 1947 йили япониялик бир онага 4,5 та болага тўғри келган бўлса, 1957 йилга келиб бу кўрсаткич 2 та болага тушган (даҳшат!). Бу ҳодиса “демографик аксилинқилоб” дейиларкан.

Германиянинг бирлашуви ҳақидаги лекция ҳам қизиқ – деворнинг қулаши 1989 йили 9 ноябрь ГДРнинг юқори мартабали амалдори жонли эфирда бутун мамлакатга кўрсатилаётган матбуот анжуманида битта гапни ноаниқ айтганидан бошланган экан (билмасдим, тўғриси). Умуман, Германиянинг бирлашуви – жуда ҳаяжонли ҳодиса. Қизиқ, бизнинг авлод шунга ўхшаш ҳодисани кўрармикин? (Бундай ҳодисани кўриш учун эса баҳона тайёр).
4.2K views19:08
Ochish/sharhlash
2023-02-02 16:29:26 Жамият қоидаларига ҳурмат ва ижтимоий ишонч ҳақида

Жамиятдаги ўзаро ишонч, ижтимоий қоидаларга бўлган ҳурматга қараб унинг қай даражада ривожланган, қайсидир маънода “улғайган” жамият эканини билиш мумкин. Бу ишонч ва ҳурматни эса кичкина, кундалик, бир қарашда арзимагандек туюладиган белгиларга қараб аниқласа бўлади.

Ўзим билган икки жамиятни мисол қилиб келтирсам. Биринчиси: Япония. Япон жамияти ҳақида, у ерда одамлар қоидаларга ҳаддан ташқари жиддий ёндашади, ҳамма нарса китобидек бўлиши керак, деган фикр кенг тарқалган. Сиз ҳам эшитгандирсиз. Кўп айтиладиган мисол: японлар машина умуман йўқ кўчада ҳам пиёдалар учун светофор яшил бўлмагунча кутиб туришади. Ростан ҳам шундай. Токиода бир кун сайр қилсангиз, бир неча бор бунга гувоҳ бўласиз. Бу мисолни чет элликлар, жумладан баъзи ватандошларимиз ҳам, японларнинг устидан кулишда ишлатишади, чунки японларнинг “робот”лигига исботдек туюлади. Тан оламан, ўзим ҳам бошида ҳайрон қолардим, бир жойга шошиб турганимда узоқ куттирадиган светофорларда ҳамма қимирламай кутиб туриши бироз ғашимни келтирар эди.

Токио бўйлаб сайрингиз давомида яна кўрадиган нарсаларингиз: кўчаларда ахлат қутиси бўлмаса-да, ҳеч ким еган музқаймоғи ё ширинлигининг қоғозини кўчага ташламайди, сақичини туфламайди. Машиналар 99% ҳолларда қоидага риоя қилади, секин ҳайдайди ва ҳеч кимга жаҳл билан сигнал чалмайди. Поездга ҳамма навбат билан чиқади, ҳеч тирсаклаб олдинга ўтишга уринмайди. Нафақат Япония ё Осиё, балки дунёнинг энг гавжум поезд бекатлари—масалан Шинжуку ё Икебукуро—миллионлаб одам тўғри томонда юргани ва қоидаларга риоя қилгани учун муаммоларсиз ва тўхталишларсиз, юрғизилган соат каби ишлайди. Ҳамма ўз ўрнини билади ва ҳеч ким—ҳеч ким—ўзини жамиятдан устун қўймайди.

Ўтган йили салкам тўрт ой Японияда тадқиқот билан бўлиб, Англияга қайтганимда, иккала жамият орасидаги фарқни яққол ҳис қилдим. Пандемиядан олдинги даврда йилига камида бир марта, бир ҳафта-ўн кун давомида Японияга борардим, аммо бу қисқа вақт бўлгани учунми, ўзимга таниш бўлган Япония ҳаёт тарзига тўлиқ ўрганиб улгурмаган бўлсам керак. Қисқаси, Англияга келиб, биринчи бўлиб сезганим—кўчаларнинг нақадар ифлослиги бўлди. Японияга кетишдан олдин шунча йил яшаб, бунга аҳамият бермаганимга хайрон қолдим. Кейинги бир ҳафта ичида бошқа фарқлар ҳам кўзга ташлана борди: ҳайдовчиларнинг майда қоида бузишлари, хизмат кўрсатиш соҳаси ишчиларининг қўполлиги ва ҳоказо. Аммо энг кўп сезганим—мен бўлмаган тўрт ойгина муддат ичида одамлар янада жаҳлдор ва сабрсизроқ бўлгандек, ҳатто безбетлашгандек, бир-бирига олдингидек ишонмайдиган, кундалик вазиятларда бошқаларга меҳр-оқибати камайгандек туюлди.

Ўша ойларда барча газета ва ТВ каналлари ошиб кетаётган бензин ва газ нархларини муҳокама қилиб, “келаётган инқироз” ҳақида жар солар эди. Аммо янгилик ўқимайдиган мен газеталарсиз ҳам бу инқирозни ҳис қилдим, унинг кичик белгиларини кўрдим, дея оламан. Албатта, жамиятдаги вазият охирги бир неча йил—Брексит, кейин эса коронавирус натижасида—ёмонлашиб келаётгани ҳеч кимга сир эмасди. Менимча анча тартибли ва қоидаларга амал қилинадиган жамиятда бирмунча яшаб келмаганимда ҳам буларни ҳис қилган бўлардим. Аммо инқирознинг кичик белгиларига бу даражада диққат қилмаган бўлардим балки.

Юқорида ёзганим ижтимоий ишонч ва қоидаларга ҳурмат аслида ўзбек тилидаги “меҳр-оқибатга” яқин тушунча. Битта фарқ бор: атрофдагиларга меҳрли бўлиш ёки бўлмаслик аслида танловдир. Аммо қоидаларга риоя қилиш ва бошқа фуқароларга ишонч билан ёндашиш жамиятда тартибнинг муҳим шарти. Меҳрибон бўлмасдан ҳам ҳурмат қилиш мумкин, чунки қоидаларга ҳамма амал қилса, охир-оқибат бундан ҳамма фойда кўради. Онда-сонда машинаси йўқ кўчада светофор кутиб қолса-да

Каналга обуна бўлиш https://t.me/profsherzod
Мақола маъқул бўлса, яқинларингиз билан бўлишинг
3.2K views13:29
Ochish/sharhlash