Get Mystery Box with random crypto!

Maktab | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi maktab_daa — Maktab | Rasmiy kanal M
Telegram kanalining logotibi maktab_daa — Maktab | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @maktab_daa
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 757
Kanalning ta’rifi

Kanalimizda: Farmonlar, Qarorlar, Buyruqlar, Nizomlar, Barcha fanlardan kundalik com uchun tayyor ish rejalar, Hisobotlar, Metodika, Ko‘rgazma, Bayonnoma
Xullas, barcha hujjatlardan na’munalar shu kanalda.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 45

2022-12-31 15:10:48 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарори билан ҳар йили малака ошириш, яъни, узлуксиз малака ошириш тизимига ўтилди.

Мазкур қарор билан халқ таълими ходимлари январь ойидан то декабрь ойининг охирги санасига қадар малака оширишлари ва сертификат олишлари белгилаб берилди.

Ҳозирги кунда "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасидан 10150 нафар мактаб директорлари рўйҳатдан ўтган бўлиб, шундан 8114 нафари (80%) курсларни муваффақиятли якунлаб, сертификат олди.

Фан ўқитувчиларидан эса 490 минг нафарга яқин педагог рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 473 минг нафари, яъни, 96,5 фоизи сертификат олди.

Малака ошириш курсларини якунламаган, сертификат олмаган устозларга "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси орқали ташкил этилган малака ошириш курслари бугун, 31 декабрь соат 23:59 да ёпилишини маълум қиламиз.

2023 йил учун малака ошириш курсларига январь ойидан бошлаб, босқичма-босқич рухсат берилади.

Шу ўринда, педагог-ўқитувчиларга платформа билан боғлиқ савол ва муаммолар бўлса, институтнинг 24/7 режимида фаолият юритадиган http://t.me/joinchat/UthvxcGuRTIyMjZi телеграм гуруҳига мурожаат қилишларини эслатиб ўтамиз.

Барчамизга янги‐2023 йил муборак бўлсин!

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
9.8K views12:10
Ochish/sharhlash
2022-12-31 08:17:09 Бугун ҳамма мана шу ишни қилади...

1. Кимдир менга Янги йил билан табриклаб расм юборади

2. Мен уни олиб бошқа одамга жўнатаман

3. У ҳам кимдандир келган табрикни менга жўнатади

4. Мен у табрикни олиб биринчи табрик жўнатган одамга жўнатаман

5. Орада ҳамма хурсанд.

Ҳа айтганча, Янги йил барчамизга бахт ва омад олиб келсин.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
11.5K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-12-31 06:03:51
Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазирлик жамоасига таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган
Хилола Уктамовна Умарова бугун вазирлик жамоасига таништирилди.

Ўзбекистон президентнинг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдурахманов мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Агриппина Шинни вазирлик жамоасига таништирди.

“Давлатимиз раҳбари соҳаларга ечим ва маблағни бердилар, бизнинг вазифамиз бу болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш. Бу йил биз учун шиддатли йил бўлади. Мен ишонаманки, фидоийлик, шижоат ва ҳамжиҳатликда биз албатта таълим сифатини кўтариш каби масъулиятли вазифани уддалаймиз” — дея таъкидлади Ҳилола Умарова.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
8.3K views03:03
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:57:14
Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
15.8K views13:57
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:14:29


Халқ таълими вазири лавозимига янги раҳбар тайинланди

Президент фармони билан Президент таълим муассасалари агентлиги директори – Умарова Хилола Уктамовна Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.

Умарова Хилола Уктамовна - 1988 йилда Олмониянинг Ваймер шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Мутахассислиги - ташқи иқтисодий фаолият. Ўзбекистон Республикас Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси. Ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

2019-2019 йй. Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош менежер.

2019-2020 йй. — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори.

2020-2022 йй. — Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимида ишлаган.
Xalq ta'limi Info

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
21.4K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-12-30 11:40:22 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Манба @uzauz

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
12.1K views08:40
Ochish/sharhlash
2022-12-30 11:17:01
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилди.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
7.0K views08:17
Ochish/sharhlash
2022-12-29 15:40:37 Мактаб директорлигига номзодларга талаблар кучайтирилади

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

— мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пулли дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитилади;

— ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

— мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади ва келишиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тақдим этилади;

— мактаб директорини иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишиш талаб этилмайди.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
12.9K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-12-29 13:42:40 Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатилади

Президент бугун ўқитувчи ва соҳа вакиллари билан бўлган учрашувда «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирди.

«Мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.» –деган президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча каналда президентининг "Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилгани, мазкур фармон лойиҳасида халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш назарда тутилётгани ҳақида хабар бергандик.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa
19.5K views10:42
Ochish/sharhlash