Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазирлик жамоасига таништи | Maktab | Rasmiy kanal

Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазирлик жамоасига таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган
Хилола Уктамовна Умарова бугун вазирлик жамоасига таништирилди.

Ўзбекистон президентнинг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдурахманов мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Агриппина Шинни вазирлик жамоасига таништирди.

“Давлатимиз раҳбари соҳаларга ечим ва маблағни бердилар, бизнинг вазифамиз бу болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш. Бу йил биз учун шиддатли йил бўлади. Мен ишонаманки, фидоийлик, шижоат ва ҳамжиҳатликда биз албатта таълим сифатини кўтариш каби масъулиятли вазифани уддалаймиз” — дея таъкидлади Ҳилола Умарова.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa