Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатилади Президент буг | Maktab | Rasmiy kanal

Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатилади

Президент бугун ўқитувчи ва соҳа вакиллари билан бўлган учрашувда «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирди.

«Мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.» –деган президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча каналда президентининг "Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилгани, мазкур фармон лойиҳасида халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш назарда тутилётгани ҳақида хабар бергандик.

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa