#Президент_фармони
Янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади
“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони
(ПФ–24-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, халқаро молия институтларининг
7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағидан 2023 йилда қуйидаги чоралар кўрилади:
йиллик қуввати
10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;
чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;
қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида
500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш.
2023 йил 1 сентябргача янги таҳрирдаги
“Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6386439