Get Mystery Box with random crypto!

Савол Абдуллоҳ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасин | Ислом молияси | Islom moliyasi

Савол

Абдуллоҳ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасини ташкил қилиш ва уни самарали бошқариш бўйича яхши билимга эга, бироқ бундай корхона очишга маблағи йўқ. Иброҳимни маблағи бор ва бирон ишга сармоя киритиш истаги ҳам бор, аммо бу унинг барча маблағи бўлгани сабаб катта хатарни зиммасига олишни хоҳламаяпти.
Абдуллоҳ Иброҳимга музораба шериклиги асосида қандолат фабрикаси очишни таклиф қилмоқда, Иброҳим биродари яхши мутахассис эканлигини билади, аммо ёлғиз сармоядор (роббул мол) сифатида барча хатарларни зиммасига олишни истамаяпти.
Ушбу вазиятда Абдуллоҳ ва Иброҳимга ислом молияси нуқтаи назаридан қандай ечимлар бериш мумкин?