Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнесда_Закот Юқорида оддий бир корхонанинг бухгалтерия бал | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Бизнесда_Закот

Юқорида оддий бир корхонанинг бухгалтерия баланси (Balance sheet) структураси баён этилган. Маълумки, бухгалтерия баланси 2 қисмдан: Активлар ва Пассивлардан иборат бўлиб, Активлар қисмига жорий ва узоқ муддатли активлар, Пассивлар қисмига эса Мажбуриятлар ҳамда Капитал киради.

Ушбу бухгалтерия баланси орқали корхона-фирмаларда Закот қандай ҳисобланишини босқичма-босқич ёритиб беришга қарор қилдик. Натижада сиз қайси активлардан закот тўланиши, қайси мажбуриятлар жами закот бойлигидан чегирилиши каби муҳим маълумотларга эга бўласиз, иншаа Аллоҳ.

Агар сиз ҳам ўз корхонангиз закотини ҳисоблашни ўрганмоқчи бўлсангиз каналимизни кузатиб боринг ва бошқа тадбиркор дўстларингиз билан буни баҳам кўринг!

@IslomMoliyasi канали