Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнесда_Закот Барча дебиторлик қарзларидан закот чиқарилад | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Бизнесда_Закот

Барча дебиторлик қарзларидан закот чиқариладими?

Бизнес активларининг Закот ҳисоб-китоби бўйича туркум мақолаларимиз биринчи қисмида Пул маблағларига тўхталиб ўтган эдик. Бу гал Дебиторлик қарзлари масаласига тўхталамиз.

Дебиторлик қарзлари — бу компаниянинг бошқалардаги ҳақи бўлиб, у мижозларга етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар учун ҳали тўланмаган қарзлар, пул кўринишида берилган қарзлар, олдиндан берилган бўнаклар каби кўринишларда бўлиши мумкин. Қуйида қайси дебиторлик қарзларидан закот тўланади, қайсиларидан тўланмайди, шу масалаларини кўриб чиқамиз:

Закот тўланадиган дебиторлик қарзлари
Қарзлар.
Берилган қарзлардан ҳам, одатда, закот берилади. Қарз берувчи томон бундай қарзлардан закот чиқаришда 2 хил танловга эга: қарзни қайтариб олгунга қадар уларнинг қийматидан ҳар йили закот тўлаб бориши ёки қарзни тўлиқ қайтариб олган вақтда ўтган йиллар закотини биттада бериши мумкин.

Шу билан бирга, "муаммоли қарзлар"дан ҳам закот тўланмай турилади. Қачон бу қарзлар қайтарилса, ўша қайтарилган йил учунгина закот берилади.

Шунингдек, мабодо фоиз асосида қарз берилган бўлса, қарзнинг танидан закот берилади, олинадиган фойдаси эса садақа қилиб юборилиши керак бўлади (аслида фоиз асосида қарз бу гуноҳи кабира - рибо (судхўрлик) эканлиги барчамизга маълум).

Савдо қарзлари. Савдо моллари ва савдо активлари насия савдосида ҳали тўланмаган қарзлардан ҳам ҳар йили закот берилади.


Закот берилмайдиган дебиторлик қарзлари

Закот берилмайдиган активлар сотуви билан боғлиқ қарзлар.
Бу турдаги дебиторлик қарзларидан ҳам закот ҳисобланмайди. Закоти бериладиган ва берилмайдиган активлар тавсифини кейинги мақолаларда ёритиб берамиз.
Олдиндан тўланган харажатлар. Келгуси молиявий давр харажатлари учун тўлаган пул маблағларидан ҳам закот берилмайди, чунки улар тўловчи томон мулкида эмас. Масалан, олдиндан тўланган ижара ҳақи каби.
Берилган бўнаклар. Булардан ҳам закот берилмайди, чунки корхона ортиқ бу пулларнинг эгаси ҳисобланмайди.

@IslomMoliyasi канали