Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2023-03-29 12:13:18 Картадан картага пул ўтказганда

Ассалому алайкум!
Малумки пластик картадан картага пул ўтказганда банк фоиз-комиссияси ушланади. Кимгадир нақд пул бериб, унинг картасидан картамга пул ўтказишини сўрасам, у одамга шу банк фоиз-комиссиясини ҳам беришим керакми ёки йўқми? (чунки у мени картамга пул ўтказганда шу фоиз-комиссияни банкка тўлайди).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ха, банк хизмати ҳақини ҳам берасиз. Валлоҳу аълам!
1.6K views09:13
Ochish/sharhlash
2023-03-28 20:22:13 #қисқа_савол_жавоблар #Закот

БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.

Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
748 views17:22
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:23:50
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси 188-оят

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг“

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-188/

@IslomMoliyasi канали
1.4K views11:23
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:51:26 Шу ишим жоизми?
Ассалому алайкум! Мени кичик бизнесим бор. Шу бизнесимни кенгайтириш мақсадида ҳудди шу ишни қиладига корхонага ишга кириб вақтинча иш ўргансам бўладими? Тадбиркорга худди ўзидек бизнесим борлигини билдирмай (чунки агар айтсам мени ишга олишмайди). Улар менга ҳамма сир асрорларини ўргатишяпти. Тўғриси виждоним қийналаяпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Корхона ўша сир сақланаётган услубларни ўзлари ишлаб чиққан ва уни тарқатишни таъқиқлаган бўлсалар уларнинг рухсатисиз ўзлаштириб олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
1.9K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-03-27 15:08:50
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 177-оят

«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир».

батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-177/

@IslomMoliyasi канали
1.3K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2023-03-27 15:08:12 Ассалому алайкум!

Бир неча куни аввал Қуръони каримда иқтисодий (жумладан, савдо, қарз, закот, садақа, мерос...) масалаларга тегишли бўлган оятлар юзасидан мусобақа ўтказиб, якуний жавобни жадвал тарзида берган ва жадвалда берилган маълумотда хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлсак, бизга хабар беришингизни сўраймиз, деб ёзган эдик. Жадвалда 175 оят келтирилган эди.

Бироқ, Авазбек исмли саҳифамиз аъзоси, бизнинг мурожаатимизга асосан, шу мавзудаги яна бир қанча оятларни топиб бизга юборибдилар. Юборилган маълумотларни таҳлил қилиб ўша оятлардан 27 тасини умумий жадвалга қўшдик, эндиликда иқтисодий масалаларга тегишли бўлган оятлар сони жами 202 тага етди.

Бугундан бошлаб, ушбу оятлардан баъзиларининг таржима ва тафсирларини эътиборингизга ҳавола қилиб боришга қарор қилдик.

@IslomMoliyasi канали
1.2K views12:08
Ochish/sharhlash
2023-03-27 11:17:14 Ассалому алайкум, ҳурматли телеграм саҳифамиз аъзолари!
Ўзбекистон Банк-молия академиясида фаолият юритаётган Ойбек Исаев исмли биродаримиз Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш масаласида сўровнома шаклини тузган эканлар, биздан ушбу сўровномани ўтказишда амалий ёрдам беришимизни илтимос қилиб мурожаат қилдилар. Шу сабабли сизлардан ушбу сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз (таҳминан 5 дақиқа вақтингиз кетади).
Олдиндан раҳмат!

сўровнома
2.6K views08:17
Ochish/sharhlash
2023-03-26 13:00:04 #қисқа_савол_жавоблар

Пулни сақлаб тургани учун ҳақ олиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бизнинг бозорда бир иш бор: бозордаги хар бир дўкон хар куни 50 000 сўмдан бир кишига пул беради 3 ой давомида. У одам 3 ой пулларни тўплаб эгаларига беради ва хизматига 10% хақ олади. Шуни хукми қандай?

ЖАВОБ:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пулни фақат сақлаб тургани учун ҳақ олса жоиз. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи:
Бу ҳолатда бир нарса муҳим, яъни ким қанча берганини аниқ ёзиб бориш ва қайтариш муддатларини келишиб олиш. Чунки савдогарлар “бугун савдо қилмадим, шунинг учун эртага икки кунликни битта қилиб бераман” ёки “бугун 50 минг эмас, 30 минг бераман, эртага эса 70 минг берарман” деб ҳисоб-китобда чалғиб кетишлари мумкин. Бунинг натижасида эса, бировни ҳақи бировга ўтиб кетиши хавфи пайдо бўлади.

@IslomMoliyasi канали
569 views10:00
Ochish/sharhlash
2023-03-26 10:22:00
Йил давомида моли нисобдан камайиб қолса нима қилинади?

@Zakotim - яқинларингизга ҳам улашинг
1.1K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-03-25 11:57:42
#Рамазон2023
#Закот_нисоби
#Фитр_садақа
#Фидя_миқдори

ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Манба: @diniysavollar

@IslomMoliyasi канали
2.4K views08:57
Ochish/sharhlash