Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнесда_Закот Савдо моллари закоти Савдо моллари — бу тиж | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Бизнесда_Закот

Савдо моллари закоти

Савдо моллари — бу тижорат мақсадида тайёрланган барча мол-мулк (яъни кўчар ва кўчмас) бўлиб, улар ўз ҳолатида сотиладими ёки ишлаб чиқариш жараёнидан ўтгач сотиладими, фарқи йўқ, улардан закот берилади. Шунингдек бу маҳсулотлар мулкдори бўлиш эвазли битим (масалан, савдо) орқали бўладими ёки бошқа йўллар орқалими (масалан, ҳадя), барибир, улар закотга тортилади. Яъни бунда маҳсулотни сотиб олиб, сўнг унинг эгасига айланиш шарт қилинмаган, балки молни сотиш ниятининг ўзи ундан закот чиқариш учун етарли.

Тижорат молларининг баҳоси улар турган жойдаги, чакана ёки улгуржи нархда (агар савдо иккисида ҳам амалга оширилса, кўпроқ қайси нархда сотилиши эътиборга олинади) бозор баҳоси бўйича ҳисобланади. Агар тижорат молларининг бозор баҳосини чиқариш жуда қийин бўлса, у ҳолда уларнинг таннархидан закот берилиши мумкин. Закот ҳисобланган кундаги бозор баҳоси закот тўланаётган кунда ўзгариб кетадиган бўлса, у ҳолда закот ҳисобланган кундаги бозор баҳоси инобатга олинади.

Агар тижорат моллари — закоти тўланадиган бошқа синф (категория)га ҳам мансуб бўладиган бўлса, масалан, чорва ёки сотиш ниятидаги қишлоқ хўжалик моллари каби, у ҳолда улардан фақат тижорат моли сифатида закот берилади.

Тижорат молларидан закот чиқариш, аслида, уларнинг қийматидан нақд пул кўринишида бўлади, лекин мол сотилмай савдода турғунлик ҳолати юз берган ҳолатларида закотни тижорат молларининг ўзи билан ҳам адо этиш жоиз, фақат бу закот олувчиларнинг манфаатига хизмат қилиши керак (яъни бу нарса закот олувчиларга машаққат туғдирмаслиги керак).

Битим тузилиши билан харидорга ўтган савдо молларидан, гарчи харидор ҳали уларни қўлига олмаган бўлса-да, закот чиқариш харидорнинг зиммасида бўлади (чунки молнинг эгаси энди у ҳисобланади).

(давоми бор)

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали