Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнесда_Закот Товар моддий захиралари (савдодаги айланма | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Бизнесда_Закот

Товар моддий захиралари (савдодаги айланма моллар)дан закот ҳисоблаш

Омбордаги сотиш учун тайёрланган маҳсулот захиралари, турли шаклдаги хомашёлар ҳамда асл ҳолида ёки бошқа материаллар қўшиш орқали ишлаб чиқариш жараёнидан ўткандан кейин сотиладиган маҳсулотлар: Закот тўлашда бозор нархида баҳоланади ва улардан ҳам закот берилади.

Агар ушбу турдаги маҳсулот нуқсонли бўлса, унинг бозор баҳоси чакана ёки улгуржи нархда ёки иккисидан қайси бири кўпроқ ишлатилса, ўшанисида ҳисобланиб, ундан закот чиқарилади. Агар маҳсулот секин кетадиган моллар сирасига кирса, закот унинг ҳозирги ҳолатидаги бозор қийматидан берилади. Борди-ю, бундай маҳсулотлар учун заxира (резерв) шакллантирилган бўлса, у закот тўланадиган активлар базасидан чегирилмайди.

Ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулотлар. Закот ҳисобланаётган кундаги бозор баҳосидан закот берилади. Агар уларнинг аниқ бозор нархи номаълум бўлса, у ҳолда таннархидан закот берилади.

Тугалланмаган қурилиш. Закот ҳисобланаётган кундаги бозор баҳосида ўлчанади ва ундан закот берилади.

Ишлаб чиқариш ускуна-дастгоҳлар эҳтиёт қисмлари. Улардан закот берилмайди.

Йўлдаги моллар. Закот ўша маҳсулот турган жойдаги бозор баҳосидан берилади.

Бошқаларга комиссия асосида сотишга берилган маҳсулотлар (вакиллик савдоси ёки диллерлардаги моллар). Бундай маҳсулотлар турган жойдаги бозор баҳосида ҳисобланиб, ўша қийматидан закот берилади.

Муаллифлик ҳуқуқи, патент ҳуқуқлари, савдо белгилари ва компютер дастурлари каби савдо учун тайёрланган номоддий ҳуқуқлар: улардан савдо моллари сифатида закот берилиши керак.

Одатда, сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулот таркибига қўшиладиган ва унинг таркибида қоладиган хомашёларнинг йил охиридаги захираси. Уларнинг закоти ишлаб чиқариш жараёнига киритилишидан олдинги бозор баҳосидан берилади. Ёқилғи, тозалаш маҳсулотлари каби ишлаб чиқариладиган маҳсулотга қўшилмайдиган ва унинг таркибий қисми сифатида қолмайдиган хомашёлардан закот берилмайди.

Сотиш мақсадидаги тайёр маҳсулотлар ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш. Улардан ҳам тижорат моллари сифатида ҳақиқий бозор баҳоси бўйича закот берилади.

Қадоқлаш учун ишлатиладиган материаллар. Агар бу турдаги маҳсулотларнинг ўзи алоҳида сотиш учун ишлаб чиқарилмаган бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин бундай маҳсулотлар маҳсулот таннархини оширадиган бўлса, улар ҳам закот тўланадиган активларга қўшилади.

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали