Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-07-06 06:18:44 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
133-қисм.

Иқрор бўлиш осонми? Йўқ, бунга журъатим етмайди! Бошқа нимадир ўйлаб топишим керак...
Тун қўйнида бехосдан янграган ғалати қичқириқ барчани уйқудан уйғотиб юборди. Иёз апил-тапил ёнбошига қаради. Баҳорноз жойида йўқ.
Узун равоннинг учта чироғи бирин-кетин ёниб, ҳайхотдек ҳовли янада ёришиб кетгандек бўлди. Афшар хоним зинанинг ўрта поғонасида инграганча оёғи қайрилиб ётган келинини кўриб ҳаллослаганча унинг тепасига етиб келди.
-Вой, нима бўлди келин?! Тинчликми? Нима қилиб юргандинг, бемаҳалда бир ўзинг?! Қаттиқ тушмадингми? Қани, қимирлай оласанми? Кўрайлик-чи?! Иёз, ҳой Иёз...
Афтини оғриқдан бужмайтирганча қайнонасининг билагига тирмашиб, ўрнидан турмоқчи бўлаётган Баҳорнозга кўзи тушди-ю Иёзнинг чеҳраси тундлашиб кетди.
-Нега қараб турибсан? Кел, у ёғидан суяшгин, хотининг сал қалтисроқ йиқилибди!
-Ўзим юра оламан! Фақат қорним, йўқ-йўқ қовуғим санчиб оғрияпти... Вой ана... Яна санчиди!
Баҳорноз Афшар хонимнинг тирсагини маҳкам сиқимлаб Иёзнинг кўз ўнгида худди дард тутаётган аёлдек инграшга тушди.
-Ие, бу келинга нима бўляпти? Иёз, қара! Аҳволи чатоқку! Бўл тез, ичкарига олиб кирайлик.
Ролига қаттиқ киришиб кетган келинчак эри томонга бечораҳол алфозда жавдираб қаради ва унинг кўзларидаги важоҳатни кўриб ичи шувиллаб кетди. Нигоҳлар "мен барибир ҳаммасини биламан!" демоқчидек нафрат билан ўзига тикилиб турарди.



-Кечиринг, боламизни асраб қололмадим. Афсусдаман. Кечаси билан ўйлаб чиқдим. Биласизми, Иёз ака сиз... Сиз оддий одам эмассиз, бир гап айтсангиз, тезда ижобат бўлиб қолади.
Бошидаёқ... Болани олдирасан, йўқ қиласан деб айтмасангиз бўларкан... Шунда балки... Бу синовлар бошимизга тушмаган бўлармиди?!
Майли, ҳали Худодан умидимиз бор, яна фарзандли бўламиз... Тўғрими? Нега жимсиз? Бирон нарса денг, Иёз ака...
Баҳорноз шунча гапни худди деворга гапиргандек қолаверди. Эри бир оғиз гап қўшмай, ташқарига чиқиб кетди.
"Йўқ... Бекорга ваҳима қиляпман. Ҳа-ҳа, бекорга ваҳима қиляпман. У ҳеч нарсани сезмаган. Қўрққанга қўш кўринар... Қўрқмаслигим керак.
Аммо... Барибир ўзини тутиши ғалати. Кўзи бошқача. Худди ҳаммасини биладигандек. Атай арқонни узун ташлаб охири нима бўлишини кутаётган ва ичидан пишган одамга ўхшайди..."
Келини икки ойлик гумонасидан айрилиб қолганини эшитиб Афшар хонимнинг дарди-дунёси қоронғу бўлди.
"Оғзимиз ошга етай деганда энди бу кўргуликми? Ғамзанисони ҳар ой сўроқлаб турардим, бунисида нега чалғиб қолдим ўзи?
Тавба, бўйида бўлибди-ю, шу келин ҳам бир оғиз айтмабди-я! Уялиб айтмаган десам, бездан фарқи йўқ. Қайдам, юк илганини ўзи ҳам билмай қолган шекилли. Билганида сал эҳтиётлармиди? Э, нималар деяпман? Ўзи бу ҳовлида қиладиган иши эртадан кечгача оёқ узатиб ўтириш-ку!"



-Хўш, бу қачонгача?
-Тушунмадим...Нимани айтяпсиз?
Иёзнинг ўша доимги қарашида жиддий тикилиб турганини кўриб Баҳорноз ва ниҳоят ўзининг фош бўлиш фурсати етганини тушунди.
-Онамнинг нима деб юрагини сиқдинг? Сийқаси чиққан ёлғонларингга ҳали уялмай шу аёлни муносиб кўряпсанми?
-Бу нима деганингиз? Мен нима дебман?
-Сичқон-мушук ўйини тугади, Нози! Етиб келдинг. Аммо тан олишим керак, менгаям панд берадиган даражада айёр экансан. Сенга бу борада тажрибанг иш берди, назаримда...
Баҳорноз кўзлари билан ер чизиб қолди.
"Демак, у ҳаммасидан хабардор! Йўғ-ей, нималар деяпман? Айтмасам, қаёғдан билади? Ахир уям бир ҳом сут эмган банда-ку!"
Барибир бу айёр қизнинг Иёзга осонликча бўй бергиси келмаётганди.
-Нима ҳақида гапираётганингизни тушунмаяпман. Мақсадингиз яна мени нимададир айблашми?
Қуюқ қошлар чимирилиб, нигоҳлар наштардек қадала бошлади.
-Қўй, тилимни қичитма!
-Нега? Нега... тилингизни қичитмай? Нобуд бўлган боламни дебми? Ҳали менга шу норасиданинг айбини қўйяпсизми?
-Нози... Жим бўл!
-Менга қаранг, нега худди қайтиб фарзанд кўролмайдиган одамдек фикрлаяпсиз?

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz
864 views03:18
Ochish/sharhlash
2022-07-06 06:18:34 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
132-қисм.

Иёз мийиғида кулди.
-Ҳали доктордан шунчалик қўрқасанми? Э, ёш бола...
-Қўрқмайман. Аммо сиз... Ҳалиги гапни айтиб, юрагимни ёргансиз! Ахир ким ҳам биринчи боласидан жудо бўлишни хоҳларди...



Баҳорноз анча юки енгил келин бўлди. Ошхона-ю, хайхотдек ҳовлида унинг қўлига қараб турган биронта иш йўқ. Эртадан-кечгача чанг-чунг артади, кейин худди иш қилаётгандек у ёқдан бу ёққа ўтиб юраверади. Овқат-озиқ ҳизматчи аёлнинг зиммасида, қайнонаси бўлса эртадан кечгача ўзининг маросим-анжуманларидан бўшамайди. Ҳали у дугонаси қиз узатган, ҳали бу дугонаси гахворабандонга чақирган. Маърака устига маърака!
Иёз ҳам ўзи билан ўзи овора, оқшом тушиши билан битта ёстиқни қўлтиғига қистиради-ю, секингина зина адоғидаги хона тарафга қараб йўл олади. Эрталабгача ўша хонада футбол томоша қилиб чиқиши-Баҳорнознинг наздида ўйлаб топилган баҳонадан бошқа нарса эмас!
Охири бўлмади.
Келинчакнинг ўзи юзидан шарм-ҳаё пардасини шарт сидирди-ю куёвга истаги нима эканлигини очиқ айтиб қўя қолди. Ахир шошилмаса бўлмайди, кунлар шу зайлда ўтаверса, ҳадемай сири фош бўлиши мумкин. Кейин Худо кўрсатмасин, ҳар қандай бало-қазо Иёзнинг кўтарадиган жанжали олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.
-Сен мабодо жинни-пиннимасмисан? Қара, ойнага: ўзингга яхшилаб разм сол. Нега сени авайлаётганимни тушунмаяпсанми?! Агар ҳозир сени докторга олиб борсам, биласанми улар нима дейди?! Келинни сал эҳтиёт қилиб туринг дейди. Калланг меникичалик ҳам ишламайдими дейман-а, ахир эртами-индин она бўладиган одамсан, аммо дардинг фақат...
Икки ёшнинг никоҳдан кейинги биринчи ойи худди тарки дунё қилган роҳиб-роҳибаларники каби ўтди.
Энди Баҳорноз тақдирга тан берган ва аввалгига қараганда анча жирраки бўлиб қолганди. Хаёлларида ҳам ўзини тушовлаб яшашни бас қилиб, умидсизликка берилди. Ахир олти ойли бола туғилса, бир кун ҳам яшамаслиги ҳаммага маълум. Бошқа алдаб юришдан фойда йўқ!
Таҳминича Иёз бошидаёқ ҳомила ҳақидаги гаплар ёлғон эканлигини билган, аммо билиб туриб уйлангани, кейин ёнига яқинлашмай, ҳар хил баҳоналар билан ўзини тортиб юргани ғалати!
-Сиз кимдандир ўч олмоқчимисиз? Етар-а, балки?!
-Тентакмисан? Кимдан ўч оламан?! Ўйлаб гапир!
Бир кун олдин Иёзга Фарид қиморбозни Чилдухтарондаги дачасида сўйиб кетишгани ҳақидаги хабарни етказишганди. Ўзини бу мудҳиш воқеага қаттиқ таъсирлангандек тутаётган йигит даҳанаки тортишувдан кейин ўша кеча Баҳорнознинг ёнида қолди. Ҳос дақиқаларда унинг қанчалик асабийлашаётганини кўриб, баҳоналар бежиз эмаслигини келинчак сал илғагандек бўлди.
-Асабларим қақшаб турганди ўзи! Кўрдинг, мана нима бўлди? Шу... Хотин зоти сал эрини тушунса-да, ҳадеб ўзиникини маъқуллайвермай...
Иёз шу бўйи ташқарига чиқиб кетди. Баҳорноз эса турган жойида карахт тортганча қолди.



-Қўй, ҳадеб тихирлик қилаверма! Бугун ўзи сиқилиб турибман.
-Нимадан сиқиласиз? Нима бўляпти ўзи? Менгаям сал учини чиқаринг...
-Сенга даҳли йўқ. Агар даҳли бўлсайди айтардим. Бўлди, ёт энди! Эрта-азонда бир жойга бориб келишим керак. Жуда-жуда чарчаганман. Ҳадеб қулоғимнинг остида минғирлайвермай сенам ухла...
Баҳорноз бироз Иёзнинг уйқучан чеҳрасига тикилиб турди. Сўнг ушбу не-не мунгли кунларга гувоҳ бўлган хобгоҳдан суғурилиб ташқарига чиқиб кетди.
Мезон ҳилоли ҳамма ёқни ўзининг сутдек ёғдусига кўмган. Осмон гумбазидаги юлдузлар худди жавоҳирлардек милтираб шуъла таратмоқда. Ана бу-"катта айиқ", яъни чўмич юлдузлар туркуми! Унинг дастасида қадимда фақат ўткир кўз мерганларгина кўра олган митти юлдуз бор. Баҳорноз бироз ўша юлдузни тусмоллаб осмонга тикилиб турди. Руҳи сокинлашди.
"Демак, у ҳаммасидан хабардор! Ҳали шунча пайт ўзимни ўзим алдаб яшадимми? Хаёлларимда ҳам унга сир бой бермайман деб тиришганларим-чи! Нима бўлади энди?! Беш ойда фақат эчки болалаши мумкин, одам-одамни бунақа қисқа вақт ичида туғмайди! Ҳеч қанақасига энди улгурмайман. Наҳотки, ўз оғзим билан барига иқрор бўлишимни кутяпти?!

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz
837 views03:18
Ochish/sharhlash
2022-07-06 06:16:37
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.0K viewsedited  03:16
Ochish/sharhlash
2022-07-05 06:18:28
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг муборак булсин, қадрдон!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Қадрдоним, Аллоҳ сизга ушбу тонг уйғонишни насиб этибдими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз... Сизни керак билиб, хаққингизга дуо қилганлар омон бўлсинлар...

Ушбу куннинг файзу барокати хамрохингиз бўлсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.3K views03:18
Ochish/sharhlash
2022-07-04 05:18:38
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Соғ - омонликда яна бир тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Омонликни энг аввал элимизга, шу қаторда ўзимизга тилайлик.
Эрта тонгда қилинган эзгу ният ижобатсиз қолмас...

Ҳар қандай дамда хам бизнинг ҳолимиздан хабар олувчи, жон куйдиргувчи, дардимизга малҳам бўлувчи инсонларимизни борига ШУКР қилайлик. Атрофингизга боқинг ёнингиздаги яқинларингиз қаторида эл-юртингиз хам бор, улар орасида биз хам бормиз...

Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан керакли хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Аллох барчамизни ўз панохида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.4K views02:18
Ochish/sharhlash
2022-07-03 07:38:50 АЁЛ ИРОДАСИ

4-ҚИСМ. ДАВОМИ.

Хонзода опани ўтмиш хотираларидан ўз ёнига йиғлаб чорлаган , кенжалари Умидахон, шу жажжи қизалоғимиз
Маҳмуд акани кенжатойлари эди.
Улар, Умидахон шу оламга келган куни, хурсандчиликдан ич ичига сиғмаган эдилар.Ана энди менга икки ўғилдан кейин, ширингина қизалоқ ҳадя қилдингиз , рахмат сизга.Энди мени қизим бор. Ие ,бу ҳудди ўзингиз эканку,сизга ўхшаса яхшику , мени ўйлайдиган меҳрибон ,яна биттага купайди. Билмайсизда ,мен қанчалик қиз фарзанд кутганимни.Сиз уйингизга кетсангиз, менга ҳамроҳ бўлади , биз бирга сиз келгунингизча, сизга ширин таомлар тайёрлаб , сизни келишингизни кутиб ўтирамиз.Уйни сиз келгунингизгача , чинни чирой килиб кўямиз, тўғрими Умидахон? Йўқ қўрқманг, эҳтиёт бўляпман ёки мендан қизимни қизғоняпсизми?
Ҳа биламан, бир ҳазиллашгим келдида , жуда соддасизда, Гулим. Бугун бозор, мен бозорлик қилиб, ўзим сизга ширингина таом тайёрлаб бераман ,йўғэ таёрлаб берамиз тўғрими, Умидахон.? Мени дориларим қаерда ? Ичиб олай, ҳеч қиси йўқ, ҳозир ўтиб кетади,ҳавотирланменг.... Мана мен келдим, бозорда одам кўп экан . Рўйхатда нима бўлса, ҳаммасини олдим, яна руйхатга ёзилмаган нарсаларни ҳам олдим.Ҳозир ошни сузиб келаман, сиз ўзингиз пиширган бўлсангизда, сабзини пиёзни биз арчдик, сиз ўтиринг, бироз дам олинг, Умидахонни бешикдан кейинрок ечармиз.Ўғилларингиз ҳам қўлларини ювиб келишсин.Раҳмат, ош яхши бўлибди,сизни ҳар бир таомингиз лаззатли бўлади ,қорни тўқ бўлсаям емасликнинг иложи йўқ, Сиз ишни ўйламанг, мен ишлаяпманку ,шуни ўзи етарли, сиз соғайишни ўйланг , ҳеч қиси йўқ , бу оғриклар ўтиб кетади, мени тушунганингизни ўзи ,менга ёрдамингиз. Мен бор эканман, сиз ишни ўйламанг.Ҳа яна оғриқ кучайяпти, қаттиқ оғрияпти...

Бир неча ой аввалги хаётларини ўйлар эканлар Хонзода опа нонушта тайёрлаш учун музлатгични эшигини очдилар, бир дона тухумни ўзи музлатгични ичида ,ёлгизликда зериккандай термулиб турар эди,нон сақланадиган идишда, бир неча кесим нон бор эди, сизлар шу нонни чойга теккизиб еб туринглар ,тухумни Умидахон есин ,мени иштаҳам йўқ негадир, ҳеч нима егим келмаяпти.Ҳозир очаман ,келинг ука яхшимисиз ,ҳа биламан тўлайман ,ишонинг ҳозир иложим йўқ,агар бўлса бераманку ,мени биласизку? Турмуш ўртоғим ўтганларидан бери озгина қийналиб қолдик.Ҳа биламан, бир неча бор келдингиз, узр нима қилай, йигламаяпман, фақат мени тушунишингизни ҳоҳлайман, Ҳўп раҳмат, яхши боринг.Хонзода опа умрида бирор марта қарз олмаган эди.Минг андиша билан қўшнини эшигини қўнғироғини ёнида, ночорлигини ўйлаб қўшни қўнғироқни оҳиста босдилар.Келинг қўшни, яхшимисиз ,фарзандларингиз, ўзингиз яхшимисиз ? Ҳўп узр, Маҳмуд ака яхши инсон эдилар, менга кўп ёрдамлари теккан ,шу подъездда йўғэ ҳамма подъездагиларни телевизорини таъмирлаб берганлар ,баъзи бирларига эса меҳнат ҳаққи у ёкда ,турсин ҳатто эҳтиёт қисмлар учун пул олмаганлар ,ха яхши инсон эдилар,бермасангиз ҳам розиман, хўп майли, мен сизни хафа қилмоқчи эмасман, фақат сизга ҳозир қийинлигини билганим учун айтяпман, хўп қарз бўлса қарзда, хизмат бўлса-- ҳижолат қилмангда ,чиқаверинг. Хонзода опа қўлидаги пулларига қараб, хўрликлари келиб , беихтиёр йиғлаб юбордилар, уйга кириб Умидахонни бағриларига босиб тўйиб тўйиб йиғладилар...

#ДАВОМИ_БОР.

https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.4K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-07-03 07:38:36 АЁЛ ИРОДАСИ

3-ҚИСМ. ДАВОМИ.

Роббимга шукр ,менга сендай ой парча, зийрак, сендай меҳрибон ақллик қизни берди. Аканг укаларинг сингилларингни берди."Жоним қизим ,отангга яхшилаб қарагин,хўпми?"
Мени йўқлигимни билдирма.Мен отангни деб яшадим.
Бир бора уларни розиликларини олмай,остона хатлаб кўчага чикмадим.
Ҳатто Отамни Онамни согинсамда, ўз она уйимга деярли бормас эдим.Чунки Отанг ишдан келса ,нигоҳи мени излашини ва мени кўрмаса кайфияти тушиб кетишини,билар эдим.
Уларни ҳар қандай ҳолатда ҳам, тушуниб келдим.
Ёдингда бўлса керак, бир куни Отанг тайёр бетон қоришма буюртма килган эди.Отанг ишдалигида,буюртмани олиб келиб ,"Илтимос, бизни тушунинг, биз тушунмай қолибмиз, ишимиз шундай ҳозир ҳамма кун иссиқда, бетон қоришма буюртма қиладиган вақт ,жон
холажон, биз ноқулай аҳволга тушиб қолмайлик, илтимос,"
деб ташлаб кетишганда иккаламиз йўлакларни бетон қоришма билан теккислаб чиккан эдик.

"Ҳа Онажон" ,дея Оналарини ҳар бир сўзларини диққат билан тинглаётган Хонзода опа гапга қўшилдилар...
Сиз ,мен ,иккимиз ҳам қаттиқ чарчаган эдик, ўзиям қоришма қотиб қолмасин дея, роса тинмай ишлаган эканмиз, Онажон.

Иш тугаб ,хатто чой хам ичмай, сизни оёқларингизга бошимни қўйиб ухлаб қолган эканман, сиз мени чарчади ,дам олсин деб, ўрнимдан қўзғатмаган эдингиз, дея гапни орасида Онажонларини рўмолларини тўғрилаб, хонадаги уларни гапларини эшитиб ётган Жамила опа қараб,

"Сизни хам зериктириб юбордикми ?"табассум билан савол қилдилар ,Жамила опага.

Йўқ қизим ,дея жавоб бердилар Жамила опа, нега энди безовта қиласизлар ,ахир сизларку мени кунимга яраяткан, мени фарзандларим барчаси ишда бўлса?
Улар келгунча эса кун кеч бўлади, ишламаса яна бўлмайди, ахир хар нарсага пул керак бўлса ,аслида мен сендан узр сўрайман қизим, менга худди ўз Онангга қарагандай қарайсан, ишонмайсан ,балким аммо сени кўришим билан енгил тортаман, негадур роса сенга ўрганиб қолибман қизим...

Мен хам сизга боғланиб қолганман ,ахир сиз Онажонимни яқин дугоналарисизку ,Жамила опа яхшиям сиз борсиз, биз хотиржаммиз.
Онажоним сиз ҳақингизда кўп гапириб берадилар...

Онажон дея Хонзода опа. Оналарини кундан кунга сўлиб бораяткан, гул юзларига ўзгача меҳр билан назар солар эканлар, алланечук қалбларидаги Оналарига бўлган мухаббат уларни кўзларига ёш келишига сабаб бўлиб ўзлари сезмаган ҳолда йиғлаб юбордилар.

Яна кўз ёшми? , йиғламагин, сен кетасан.Мен эса ,сен яна келгунингча, кўнглим сенда бўлади,жоним қизим...

"Ҳўп бўлади ,Онажоним, мен йиғламайман, сиз хам йиғламанг, илтимос," дея Оналарини кўз ёшларини арта бошладилар...

Ҳўп ,мен хам йигламайман.Мен, сени шундай кулиб, гул юзинг яшнаб турганини, хотирамда сақлаб қолсам, ахир кўнглим сенлардаю ,жоним болам. Опоқдадангни, Бувингни , тоғаларингни ва қуёшим синглим Маҳсудамни согиндим.Уларни бир кўрсам эди. Маҳсудахон, жоним синглим, мени кўрганда худди Онасини бағрига отиладигандай отилади ,мени ягона синглим, мени қуёшим, мени дугонам, мени опам, мени, маслаҳатгўйим ,сени жудаям согиндим...Йўқ, уларга индама, келгани билан ёрдам беролмай, хафа бўлгани қолади ,йўқ болам, уларга индама.Қўй болам, силама оёқларимни ,улар сезишмайди.Ўзингни уринтирма, чарчаб қоласан.

Бирдан қоришма ёдларига келиб, тушкун аҳволдаги қизларини кўнглини кўтармоқчи бўлдилар...

Ҳа рост, Отанг ишдан келиб, гапира олмасдан ,иккаламизга қараб, "Э ,маладес " деб кулиб юборган эдилар. Ҳа ,Отанг роса хурсанд бўлган эдилар ,ўшанда бетонли текисланган ерларни кўриб .Ўша кунларим, энг бахтли кунларим экан ,ҳозир ўзимга қараб, шуларни ўйлайман.Жоним болам ,мен чарчадим ,уйга борақол ,ҳали укаларингга овкат қилишинг,Отангни кутиб олишинг керак...

Онажон, ёнингизда қолсам ,сиз қийналасиз...

Йўқ, ундай дема, қизим ёнимда қолганинг билан нима ўзгаради ? Эртага яна келасан, Отангни кўнглини кўтар,унга ҳозир жуда ҳам қийин.Мен йўқ, нима килишни ҳам билмай ,бошлари қотган ,сизларни ўйласинми, мени ўйласинми? .Ҳатто ,иш жойларида тушлик қилмайдилар.Пулни тежайдилар.Аҳир ,сизлар мени еттита кўз қувончимсизлар.
Борингизга шукр.!!!
Қанийди ,сени тўйингни кўрганимда эди...

#ДАВОМИ_БОР

•https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.2K views04:38
Ochish/sharhlash