Get Mystery Box with random crypto!

​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 132-қисм. | Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
132-қисм.

Иёз мийиғида кулди.
-Ҳали доктордан шунчалик қўрқасанми? Э, ёш бола...
-Қўрқмайман. Аммо сиз... Ҳалиги гапни айтиб, юрагимни ёргансиз! Ахир ким ҳам биринчи боласидан жудо бўлишни хоҳларди...



Баҳорноз анча юки енгил келин бўлди. Ошхона-ю, хайхотдек ҳовлида унинг қўлига қараб турган биронта иш йўқ. Эртадан-кечгача чанг-чунг артади, кейин худди иш қилаётгандек у ёқдан бу ёққа ўтиб юраверади. Овқат-озиқ ҳизматчи аёлнинг зиммасида, қайнонаси бўлса эртадан кечгача ўзининг маросим-анжуманларидан бўшамайди. Ҳали у дугонаси қиз узатган, ҳали бу дугонаси гахворабандонга чақирган. Маърака устига маърака!
Иёз ҳам ўзи билан ўзи овора, оқшом тушиши билан битта ёстиқни қўлтиғига қистиради-ю, секингина зина адоғидаги хона тарафга қараб йўл олади. Эрталабгача ўша хонада футбол томоша қилиб чиқиши-Баҳорнознинг наздида ўйлаб топилган баҳонадан бошқа нарса эмас!
Охири бўлмади.
Келинчакнинг ўзи юзидан шарм-ҳаё пардасини шарт сидирди-ю куёвга истаги нима эканлигини очиқ айтиб қўя қолди. Ахир шошилмаса бўлмайди, кунлар шу зайлда ўтаверса, ҳадемай сири фош бўлиши мумкин. Кейин Худо кўрсатмасин, ҳар қандай бало-қазо Иёзнинг кўтарадиган жанжали олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.
-Сен мабодо жинни-пиннимасмисан? Қара, ойнага: ўзингга яхшилаб разм сол. Нега сени авайлаётганимни тушунмаяпсанми?! Агар ҳозир сени докторга олиб борсам, биласанми улар нима дейди?! Келинни сал эҳтиёт қилиб туринг дейди. Калланг меникичалик ҳам ишламайдими дейман-а, ахир эртами-индин она бўладиган одамсан, аммо дардинг фақат...
Икки ёшнинг никоҳдан кейинги биринчи ойи худди тарки дунё қилган роҳиб-роҳибаларники каби ўтди.
Энди Баҳорноз тақдирга тан берган ва аввалгига қараганда анча жирраки бўлиб қолганди. Хаёлларида ҳам ўзини тушовлаб яшашни бас қилиб, умидсизликка берилди. Ахир олти ойли бола туғилса, бир кун ҳам яшамаслиги ҳаммага маълум. Бошқа алдаб юришдан фойда йўқ!
Таҳминича Иёз бошидаёқ ҳомила ҳақидаги гаплар ёлғон эканлигини билган, аммо билиб туриб уйлангани, кейин ёнига яқинлашмай, ҳар хил баҳоналар билан ўзини тортиб юргани ғалати!
-Сиз кимдандир ўч олмоқчимисиз? Етар-а, балки?!
-Тентакмисан? Кимдан ўч оламан?! Ўйлаб гапир!
Бир кун олдин Иёзга Фарид қиморбозни Чилдухтарондаги дачасида сўйиб кетишгани ҳақидаги хабарни етказишганди. Ўзини бу мудҳиш воқеага қаттиқ таъсирлангандек тутаётган йигит даҳанаки тортишувдан кейин ўша кеча Баҳорнознинг ёнида қолди. Ҳос дақиқаларда унинг қанчалик асабийлашаётганини кўриб, баҳоналар бежиз эмаслигини келинчак сал илғагандек бўлди.
-Асабларим қақшаб турганди ўзи! Кўрдинг, мана нима бўлди? Шу... Хотин зоти сал эрини тушунса-да, ҳадеб ўзиникини маъқуллайвермай...
Иёз шу бўйи ташқарига чиқиб кетди. Баҳорноз эса турган жойида карахт тортганча қолди.



-Қўй, ҳадеб тихирлик қилаверма! Бугун ўзи сиқилиб турибман.
-Нимадан сиқиласиз? Нима бўляпти ўзи? Менгаям сал учини чиқаринг...
-Сенга даҳли йўқ. Агар даҳли бўлсайди айтардим. Бўлди, ёт энди! Эрта-азонда бир жойга бориб келишим керак. Жуда-жуда чарчаганман. Ҳадеб қулоғимнинг остида минғирлайвермай сенам ухла...
Баҳорноз бироз Иёзнинг уйқучан чеҳрасига тикилиб турди. Сўнг ушбу не-не мунгли кунларга гувоҳ бўлган хобгоҳдан суғурилиб ташқарига чиқиб кетди.
Мезон ҳилоли ҳамма ёқни ўзининг сутдек ёғдусига кўмган. Осмон гумбазидаги юлдузлар худди жавоҳирлардек милтираб шуъла таратмоқда. Ана бу-"катта айиқ", яъни чўмич юлдузлар туркуми! Унинг дастасида қадимда фақат ўткир кўз мерганларгина кўра олган митти юлдуз бор. Баҳорноз бироз ўша юлдузни тусмоллаб осмонга тикилиб турди. Руҳи сокинлашди.
"Демак, у ҳаммасидан хабардор! Ҳали шунча пайт ўзимни ўзим алдаб яшадимми? Хаёлларимда ҳам унга сир бой бермайман деб тиришганларим-чи! Нима бўлади энди?! Беш ойда фақат эчки болалаши мумкин, одам-одамни бунақа қисқа вақт ичида туғмайди! Ҳеч қанақасига энди улгурмайман. Наҳотки, ўз оғзим билан барига иқрор бўлишимни кутяпти?!

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz