Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-31 13:45:47 Комрон эса уни ортидан:
-. Ҳали уйимда хизматчи қилиб ишлатамасам Комрон исмимни бошқа қўяман. 
Дўстларидан бири эса
- Комрон буни Сулув деб қўйибдилар уни эголмайсан.

- Мақсуд сенга ваъда бераман. Уйимда ишлайди у. Шундан сўнг  сўзини устидна чиқишга астойдил уринди. Қиз ҳам беҳудага Комрон билан ўйнашиб ёмон қилганини тушиниб қочиб юрадиган бўлди.

Сулувни неча бора мажбурлаб уйига олиб келди аммо бу бетгачопар тортишиб қочиб кетаверарди. Охирги тортишувда қиз бутунлай Комронни қуюшқондан чиқарди.
~ Сен қанақа одамсан а нега тушунмайсан биз Собир билан бир биримизни севамиз. Аллақачон бирга яшашни бошлаганмиз ҳам. Сен ҳеч қачон менга қўлингни учини теккизолмайсан. Бунга йўл қўймайман. Собир билан орамизни бузишга уринма.


~ Сен мени аёл сифатида қизиқтирмагансан. Ўша гапингга жавоб берасан энди. Мен буйруқ бераман сен эса бажарасан. Агар хунар кўрсатгудек бўлсанг Собирни жаханнамда кўравер.


~ Майли лекин маош масаласини келишволайлик.
Қиз шундай дея Комронга яқинлашиб олдида турган ваза билан бошига уриб, сен ҳароми мени қул қилиб ишлатмоқчимидинг,  менда Собирдақаладан бир дунё, сен итдан тарқаган эса олдин ўзингни эплаб ол дея қочди.
Ўзини ўнглаб олган Камронни кўзи қонга тўлди ҳамма ердан Сулувни излата бошлади. Ҳеч қаерда ҳатто изи ҳам йўқ. Бир ҳафталик тинимсиз излаш оқибатида Даврон уни топиб келди. Мана ён хонада ухлаяпти. Комрон секин туриб қизми олдига келди. Парилардаги малакдек беғубор ухлаб ётган қизга термуларкан: ҳақоратларинг учун энди энг тубан ишларни қилдирсам ҳам овозинг чиқмай қолади.  Менга қўлингдан келмайди дединг аммо мендан энди қочиб бўпсан.

Эрталаб уйқудан турган Дилроз қаердалигини тахмин ҳам қила олмади. Кечаги воқеаларни ўйларкан уст бошига қаради ҳаммаси жойида. Аста туриб хонани кўздан кечирди. Ювиниш хонасига кириб ювиниб энди эшикдан чиқмоқчи бўлганда Комронга урилиб кетди, ва қўрқанидан ортга тисарилди.

~ Салом гўзалим нега довдираб қолдинг кутмовдинг а?  Ҳа шунақа мендан ҳеч қаерга қочолмисан. Наҳот унутдинг кимсан Комрон билан ўйнашиш оқибати яхаҳимас.

~ Сиз кимсиз ўзи? Мен қаердаман?

~ Нима сен устимдан куляпсанми??? Шундай дея қизнинг иягини сиқди ва ёшга тўла кўзларни кўргач қўйиб юборди. 2 соатларда келаман. Ақлли қиз бўлиб ўтир. Агар қочадиган бўлсанг бутун шаҳарга шарманда қиламан.

   Кечки соат 23:45 дискотека авжида. Сочлари қоп қора узун эгнидаги кийими ҳам тор калта қоп қора рангдаги оқ юзли гўзал қиз дўстлари даврасида яйраб ўтирибди.
   - Сулув турақол ўйнайлик яқинда адажонинг келсалар чиқолмай қоласан.
- Қўй ярамни янгилама адам мани эрга бермоқчила уфф.
  - Нима бўпти тегавер ёшинг ўтиб кетмасин тағин?
   - Мади қўйсангчи биласану манга кимдир хўжайинли қилса ёқмайди. Ундан кўра юр ўйнаймиз.

    Ҳамма рақс авжида қизларни ақлу ҳушини олар даражадаги кўркам Собир рақсга тушаётганларга қўшилди.
- Сулув нега шаштинг паст?
  - Вооой Собир ака келдизми? Соғиндим жоон

  - Асалим ким хафа қилди?

- Адам келяптилар.


- Хўш шунга нима бўпти?
- Нима сиз устимдан куляпсизми? Биласизку узатмоқчилар. Энди нима қиламан?
- Таниш гнекологим бор ҳеч нимадан хавотир олма.
- Аблах. Сен ҳали...
Сулув Собирни ура кетди. Қиз боладан калтак ейиш ҳақорат Собир Сулувни бежавоб қолдирмади. Агар орага Сулувни дўсти Мурод тушмаганда Собир қизни яхшигина адабини берган бўларди.
    - Ифлос фохиша агар яна бир марта менга қўл кўтарсанг дадажонинг ҳам қутқара олмайди сени.


  Сулув топталди. Ғурури паймол бўлди. Номусидан айрилди. Энди нима қилади. Собирга ишонганди. Итдай ортидан юрди ўз ҳолига қоймади охири севгисини қозониб квартирасига олиб кирди. Квартирада учрашувлар охири гуноҳга ботиш билан якунланди. Сулув ўшанда йўл қўймаслиги керак эди аммо севги кўзини кўр қилди. Йигитни уйланаман сенсиз ўлиб қоламан деган гаплари эритди уни. Мана оқибатда бир кунда ҳаммани олдида шарманда бўлди.
244 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:39 Матонат. 1-қисм.



Муаллиф:  Ойчеҳра.


-Салом мен ўша оддий, юраги зардобга тўлган, ҳаётдан умиди қолмаган ёлғизликка маҳкум гул...
-- Мен юраги яралар билан тўлган, ҳаётида зарра бўлсада ёриғлик қолмаган шамдирман...
-Дунёда яшаш учун маъно тополмадим...
Шуларни ёзяпману ҳозир нимадир бўладигандай юрагим нотинч. Шу ҳаёлда турганида эшикни шахд билан очилишию қизга важоҳат билан ташланган кимсани кўрдию жойида бир он ҳаракатсиз қотди. Ўзини ўнглаб бор кучи билан у кимсани итариб юборди аммо ўртада аёвсиз жанг бошланди. Мардонни кўзига қўлини тиқиб олиб қулай фурсатни топдию қочди, қочаверди токи йўлида афтобус кўрингунча. Афтобус тўхтагач чиқдию шоша пиша олган сумкасидан шарфини олиб ўраб олди. У биларди шу кун келишини аммо бу қадар тезлигини кутмаган эди.

    Дилроз қаттиқ чарчагани боис ухлаб қолди. Кўзини очганида ўзини пойтахтда эканлигини билди. Энди ҳаммаси ортда қолди. Жиззахнинг олис қишлоғию аммасининг қайнукаси Мардон ҳамма ҳаммаси ортда қолди.

   Эсини танигандан бери аммаси Нафиса билан яшайди. Поччаси Ғолиб қаттиққўл баджахл одам эди. 10 ёшидан яшаган десак ўшандан бери куни қўрқувда ўтади. Унга далда фақатгина аммаси эди. Ота онаси ёшлигида вафот этган. Дадаси заводда портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Ойиси эса бу хабарни кўтаролмай туғруқ вақтида рихлат қилган. Қорнидаги боласи ҳам ўша вақтни ўзида нобуд бўлган. Қари бобо бувиси ҳам ёруғ оламдан ўтганларига анча бўлган. Ягона яқини аммаси. Дилрознинг ёшлиги йўқ ҳисоб. Поччасини калтаги остида кўзга тик боқмас жуда уятчан, ҳар бир сўзга хўп деб турадиган журъатсиз қиз бўлиб ўсди.

    18 ёшида жуда гўзаллашган Дилрозни аммасини қайниси бўлмиш 2 марта хотин қўйган 35 ёшли бўлмиш Мардон кўз остига олди. Акасини кўндириб уйланмоқчи бўлиб юрган кунида қизни қаттиқ қаршилик қилаётганини билиб қолди. Ўз мақсади йўлида харомдан қайтмайдиган бу нокас қизга неча бора тажовуз қилиб ниятига ета олмади. Ўша Дилроз қочган кун учинчи бора бостириб кирган эди.

    Дилроз Мардонни шу қадар ёмон кўрардики таърифлаб бўлмайди. Уни хотинини янга деб ўсган уни устига ичиб олиб ҳа деб куракда турмайдиган сўзлар билан ҳам қизни неча марталаб хафа қилган. Агар унга тегса орзулари ҳазон бўларди. Дилроз ўқимоқчи эди. Орзуси шифокор бўлиш эди. Шу сабабдан ҳам олдиндан тузган режаси бўйича қочди. Энди топиб олсалар ҳам уни сўнгги чораси қолади: Ўз жонига қасд қилиш.

    Дилроз афтобусдан тушиб олдинига довдираб қолди. Сабаби ҳали тузук қуруқ бир ўзи шаҳар кўрмаган. Олдинига бекатдаги эълонларни ўқий бошлади бир кафега офитсант керак экан. Ён дафтарига ёзиб таксида манзилга етди. Кафега кирган эди ҳамки ўзига тикилиб турган икки барзангини кўриб довдираб қолди. Ортига қадам ташлади ҳамки улгурмади. Эсида қолгани оғзини ёпган қўллар  ва қаттиқ ёпилган машина эшиги бўлди.


   - Хўжайин тополмаймиз деб ўйлагандим. Энди умидни узиб Саидни кафесида ўтиргандикки у кириб келдида, омадни қаранг.- дея Даврон стулда ўтирганча кола ичарди

-Агар топилмаганда ҳам калланг кетарди Дави.

   -  Хўжайин биласиз буюрилган иш ҳеч қачон қилинмай қолмаган.


~ Бўпти унда жавоб сенга эртага гаплашамиз~ Комрон шундай дея ўз хонасига кириб кетди.



  Комрон ўтган воқеаларни эслаб кулиб қўйди
Сулув билан бўлган воқеа уни ғурурини пастга урилиши йигитда нафрат уйғотганди. Супермаркетда тоғга кетиш учун керакли нарсалар олаётганда беҳосдан қизга урилиб кетди. Натижада қиз оғзига келган гаплар билан сийлади.
- Сен гадойвачча кўзингга қарасанг ўласанми? Кимларнидир сарқитини тозалаб кун кўрасан- у ўзинг яна менга кериллишинга ўлайми? Чўнтагидан рўмолча олиб оёғи остига ташлади ва давом этди. :
,- Қани бўлақол туфлигимни тозлаб қўй мана бу эса нархинг дея бир сиқим пулни йигитни чўнтагига солмоқчи бўлди.
Қутириб кетган йигит унга қўл кўтардию кейин ожиза деб ўзини босиб олди.
  - Ҳалиям қиз боласан бўлмаса кўрардинг мендан.

- Хахаха қўрққанингдан кейин мени қизболалигимни пеш қилиб қолдингми?
Унутма эртага уйимда кутаман боғимизда сенбоп ишлар талайгина. Дея тез тез юриб чиқиб кетди.
287 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:37:04 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
170-қисм.

-Ҳамма одамниям кўзида ўша сиз айтган парда бўладими ё...
-Парда ҳамма одамнинг кўзида бўлади аммо баъзи бир одамларнинг кўзида шу парда сал очилиб қолади. Ана ўшанда ғайбликларни худди соялар каби кўра бошлайсан.
-Ака, сиз фаришталарниям кўрасизми? Ё фақат ҳалиги нима эди-я...
-Фаришталарни кўпроқ жони узилаётган одам кўради. Ўша пайт ўлаётган одамнинг кўзига қарасанг, худди қуёшга қараган одамникидек нурсиз бўлиб қолганини сезасан. Ўшанда одамнинг кўзидан ҳамма парда кўтарилиб битган бўлади.
-Тавба... тавба, кўп нарсани биларкансиз.. Яна бир сўрашим бор, ака... Ҳалиги...
Назирмаднинг чайналаётганини сезиб Иёз бепарволарча кўзини яна йўлнинг узуқ-юлуқ оқ чизиқларига тикди.
—Ҳалиги...
—Хўш, гапиравер! Тортинма. Нимани сўрамоқчисан?
—Сиз ҳақингизда анчадан бери ҳар-хил гаплар юрибди-да, ўшанга... Нима десам экан, сиз эрлиги боғланганларни биттада ўқиб тузатиб қўярмишсиз, аммо... Нима десам экан...
Гап нима ҳақида эканлигини сезиб Иёз ғижинди.
“Яна ўша гап! Яна ўша иғво...”
—Тағин мендан хафа бўлманг. Сизни ўз акамдек кўраман. Шунга... Бир ўзингиздан сўрай дегандим... Нега сиз ҳақингизда бунақа гаплар чиққан? Ростдан ҳам сиздақалар ўзини даволай олмайдими? Ё бу шунчаки одамлар оғзидаги гапми?
—Биласанми, Назирмад? Агар одам боласининг шу бир қарич тили бўлмаганда нима бўларди?! Аллақачон осмонда учиб юрган бўларди!
Эшитяпсанми? Ана қушлар учиб юрибди-ку! Қарғалар учиб юрибди...
Чунки қушлар ғийбат қилмайди. Шақилласа-шақиллар, аммо бировнинг айбини айтиб шақилламайди. Худо менга бир синов берди. Шунақа бир синов берди-ки...
Шу жойда Иёз ҳатто сўзини якунлашга ҳам улгурмай қолди. Қарши томондан яқинлашиб келаётган улов ўзидан-ўзи бошқарувни йўқотди ва чийиллаганча келиб Назирмаднинг машинасига урилди.
Иёз чаккаси қарсиллаганча ён тўсиққа урилганда миясида ғалати бир шовқинни ҳис қилди ва зум ўтмай кўз олди қоронғулашиб хушидан кетди.



Шифокорлар Афшар хонимга ичкарига кириш учун руҳсат беришмади. Онаизор автоҳалокат ҳақида эшитиб жудаям қўрқиб кетган, таъбир жоиз бўлса ҳозир унинг аҳволи Иёзникидан ҳам ёмонроқ эди.
-Ўғлингиз соппа-соғ, фақат мияси бироз чайқалган холос. Боя беш-олти марта қайт қилди, саволларимизга тайинли жавоб беролганиям йўқ. Ҳавотир олманг, аллақачон керакли муолажаларни қилганмиз. Ҳозир у дори таъсирида ухлаяпти. Агар уйғонганидан кейин ҳам безовталиклар кузатилса унда озгина ётиб даволанишига тўғри келади. Фақат... Менга кўпроқ сизга ёрдам бериш керакка ўхшаб кўриняпти. Майлими, қон босимингизни ўлчаб қўйсам...
Текширувдан кейин хонимнинг ўзини ҳам дарров палатага олишди. Мияси ғувиллаб, тепасига келган шифокорнинг ҳам гапини тушунмай саволларига алкаш-чалкаш жавоб қайтарди.
-Қон босимингиз баланд экан-да, қандай оёқда турибсиз? Бу дард билан ҳазиллашиб бўлмайди. Қимирламай ётинг!
-Ўғлим-чи? Ўғлимга нима бўлади? Ўзига келдимикан-а? Уйғондими, Иёз?
Доктор кулиб сал нарида турган ҳамшира қизга қараб қўйди:
-Ўзи нима аҳволда-ю, янаям ўғлини сўрайди-я! Она экан-да...
Хушбичимгина ҳамшира қиз ҳам суҳбатга қўшилди:
-Ўғилларига нима бўлган?
-Автоҳалокатга учраган иккита йигит келди-ку! Шуларнинг бири шу бу опамизнинг ўғли...
Ҳамшира Афшар хонимга ташвишчан қараб қўйди.
-Ҳа-а...Тушунарли...
Шифокор чиқиб кетишига хоним яна жойида ғимирашга тушди.
-Менга қара, қизим! Манави томчи дорини узиб қўя оласанми? Мен яхшиман. Шу десанг... Ўғлимнинг ёнига бир кириб чиқсамми дегандим...
-Йўқ, сизга ўрнингиздан туриш мумкинмас. Бунақа баланд қон босим билан сизни қўйиб юборолмайман.
-Вой, ажойиб қиз экансан... Исминг нима, қизим?
-Исмим... Хуршеда...
-Исминг ҳам ўзингдай чиройли... Ўргилай сандан, Хуршеда. Юзинг қуёшдай порласин, илоё. Ўғлимдан ўзинг хабар олиб чиқмайсанми, йўлак охиридаги хонада ётибди.
Ҳамшира қўлидаги ампула шишасини чириқ этиб оёқ остидаги челакка отди.

(Давоми бор)

@IBRATLI_SOZLARUZ
297 views10:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:36:54 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
169-қисм.



—Хой бола, бери кел!
Иёз қўйлари ортидан пилдираб юрган саккиз-тўққиз ёшлар атрофидаги болани ёнига чақирди.
Оддийгина қишлоқнинг бўз боласи. Уйидан эрталабда чиқиб кетиб кун бўйи қуёш тиғида қўй боқиб юриши — унинг қорайиб, ялтиллаб кетган елкаларидан маълум. Бола ранги ўчиб кетган иштонини тепага кўтара-кўтара Иёзнинг ёнига яқинлашди.
—Менга қара, бу ерда яшайдиганларнинг ҳаммасини танийсан-а? Яхши... Ҳув анави эски ёғоч эшик турибди-ю, кўряпсанми? Ўша уйда битта эридан қайтиб келган ёшгина жувон яшарди. Исми Сарвиноз!
Бола бурнини тортиб, илжайди:
—Ҳа...Сарви опамми? Танийман. У менинг кичкина аммам бўлади... Ҳозир турмушга чиқиб кетган. Янги эриникида яшаяпти! Сиз уни танийсизми?!
Иёз нима дейишни билмай болага тикилиб қолди. Беғубор кўзлар қаърида ажиб бир ҳотиржамлик бор. Ажиб бир сокинлик. Ажиб бир ҳайрат! Ростлик уммони...
“Ҳа... Инсонларнинг бари болаликда шундай бўлади. Рост, ҳамиша рост гапиришади. Кейин эса... Аста-секин алдашни ва аврашни ўрганишади...”
—Ҳа, мен аммангнинг бир таниши эдим. Охирги марта кўришганимизда у менга ҳам турмушга чиқаётганини айтганди. Тўйига келолмадим. Шунга...
—Бе, тўй бўлгани йўқ! Учта кампир келди, кейин битта эски Москвичда иккита одам. Ярим соатгина ўтиришди. Кейин Сарви опамни ўзлари билан олиб кетишди. Бўлди!
—Узоққа олиб кетишдими? Аммангни кўргани бордингми?
—Йўқ, бормадик. Онамнинг ўзи бир марта борди. Ҳалиги... Йўл узоқ экан. Кейин у ёғни ёздаям роса салқин бўлади дейишди. Биздаги ўриклар уларда хув мактаб бошланганда пишаркан. Олмаларни бўлса — пишишгаям улгурмайди дейишди.
—Исминг нима, янги ўртоқ? Шунча гаплашиб отингни ҳам сўрамабман.
—Муроджон!
—Муроджон, қани қўл ташла-чи! Менга жуда ёқиб қолдинг. Яхши бола экансан. Бу дейман, қўйларнинг ҳаммаси ўзингникими?
—Ҳа... Ўзимники! Олдин мол боқардик. Сарви опам эрга тегиб кетгандан кейин сотиб қўй қилдик.
—Яхши қилибсизлар...
Иёз кетишга тараддудланди. Сўради-билди, ҳартугул ўзи қачонлардир ҳаётини издан чиқарган жувон бошқа бир инсон билан турмуш қуриб, бахтдан умидвор ҳолда яшаётган экан. Энди анча ҳотиржам тортди.
—Майли, унда... Мен кетдим, Муроджон! Мен ҳақимда ҳеч кимга ҳеч нарса демагин, хўпми? Кейин амманг эшитса, иккаламиздан ҳам хафа бўлиши мумкин. Тушундинг-а?
—Тушундим!
—Хўп. Яхши қол...



—Ака, сиз ўзидан-ўзи шунақа кароматгўй бўлиб қолганмисиз ё?!
Ҳар доим ёнида дами чиқмай ўтирадиган Назирмадга ҳам бугун гапириш учун илҳом келгандек.
Иёз чарчади. Бировларнинг кўзига тикилиб, уларнинг аҳмоқона шаъмалари остида қандай муддао ётганлигини билиш — энди унга қизиқ эмас.
—Хўш, нимани билмоқчисан, Назирмад?
—Ҳалиги... Нима десам экан?! Отангиз Ҳоқон амаки туппа-тузук одам эди. Сиз бўлса...
Иёз истеҳзо аралаш кулди:
—Ҳа, мен туппа-тузук одам эмасман. Отам яхши одам бўлган. Мен эса унга унчалик ҳам ўхшамайман.
—Йўқ, унақа демоқчи эмасман. Сизам яхшисиз. Фақат бизга қизиқ-да! Кўзингизга бир нарсалар кўринадими ёки қулоғингизга келиб “шунақа-шунақа” деб гапириб кетишадими? Агар кўринса, уларнинг кўриниши қанақа эканлигини билмоқчи эдим. Гапиришса—овозлари қанақа эканлигига қизиқаман!
Иёз яна ўзини ёлғиз хис этди. Одамларга фақат гап бўлса — бўлди!
—Хоҳлайсанми, сениям кўзингга уларни кўрсатаман. Аммо кейин кўзингдаги парда очилиб қолади. Кечаси ухлай олмай қийналиб чиқишинг мумкин, вос-вос деган жинни касалга йўлиқасан. Худо кўрсатмасину... Агар бу дардга йўлиқадиган бўлсанг, кейин сени тўхтатиб бўлмайди.
Чунки вос-вос бўлиб қолганларнинг кўпи ё ўзини осиб қўяди ё баландроқ жойга чиқиб ўзини пастга ташлайди! Хўш, розимисан?
—Қўрқитманг-ей! Бунақа нарсага ким ҳам рози бўларди?! Фақат битта нарса-да...

(Давоми бор)

@IBRATLI_SOZLARUZ
299 views10:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:36:44 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
168-қисм.

—Бу иш билан шуғулланадиганлар агар қиз бола бўлса-парданинг орқасида ўтиради. Белгиси шу! Бундайларни жиловлаб-бўйсундириш қийин. Ўнта эркакка бас келадиган даражада кучи бўлади ва то ўзидан кучлисини учратмагунча турмушга ҳам чиқмайди.
Мен сизга айтсам, бизга айнан шунақаси керак! Ўғлингиз фақат у билан турмуш қурсагина бахтли бўлади, фақат шундай қиз билан никоҳлансагина ўзини шу пайтгача қийнаб келган муаммоларидан қутулади.
Хоним эшитганларини атрофлича таҳлил қилиб кўраркан, ҳомуш тортиб қолди.
“Гапиришгагина осон. Унақа қизни қаердан топамиз? Суриштириб келса, бутун бошли мамлакатда Иёзга ўхшаб касб қиладиган қиз атига битта чиқар, нари борса иккита...
Қолаверса, унақа феълдор, илк никоҳ кечасидаёқ жуфтини бўғизлаб қўядиган ақли норасога ўғлини ишониб топшириб қўядиган аҳмоқ йўқ бу ерда!
Худойим-ей, ҳали бизни не кўргуликлар кутаётган экан? Тақдир дегани шунчалик ҳам чалкаш бўладими? Наҳотки, тинчгина яшаш — пешонамизга битилмаган бўлса...
Ҳар доим янгидан-янги ғовлар қаршисига чиқамиз, оғзимиз ошга етганда яна бошқа синов чиқади.
Нега бундай? Нима учун бошқалардек яшай олмаймиз?"
Мулла Зиёд темирни қизиғида босиб қаршисидаги аёлнинг янада кўпроқ ишончига кириб олгиси келди. Шу боис Афшар хонимга ҳам ўзи ва Иёзнинг илк етимлик кунлари билан боғлиқ тўқима ҳикояни сўзлаб берди.
Хоним таъсирчан она эди. Ҳикояни кўзда ёш билан тинглади.
—Менам энди анча қариб қолдим...
Чол овозига ҳазин тус бериб унинг қаршисида бошини куйи эгди. Туришидан ҳудди ҳозир васиятини ҳам ўқиб эшиттирадигандек.
—Бу ёғи тўримдан кўра гўрим яқин. Кунда Азройил эшигимга келиб, тирқичдан бир мўралаб кетаётгандек туюлади. Мен-ку, тақдиримга кўниб бўлганман, сингил! Ҳаёт мени ана шундай таслим этди... Ортимдан бир кафт дуо йўллаб руҳимни шод этадиганлар мана шу кафтимдаги бармоқларим сонидан ҳам кам!
Ишонасизми...
Хоним мулла Зиёднинг бармоқларига мана энди аҳамият берди. Унинг чап қўлидаги бармоқлар сони-ноодатий тарзда олтита эди.
"Ҳм, бежиз исми "Зиёд" эмас экан-да! Эскитдан бир жойи сал ортиқчаларга шунга ўхшаш исмлар қўйишган.
Тавба, бу одамнинг ўнг қўлида бармоқлар сони ҳамманики каби бешта... Чапида эса...
Онам раҳматли чап қўлни шайтонга оид дердилар... "
Афшар хонимнинг кўзларидан мулла Зиёд мана шу фикрларни ўқиди. Ўқиди-ю, бўғзига нафаси тиқилиб дуч келган гапни гапириш илинжида шошиб қолди. Эндиям озгина хаялласа, гўё сут тагига оладигандек.
—Иёзбекни қайта топганимдан кейин кўксимда яна қайтадан умид чечаги ниш отгандек бўлди. Насиб қилса бу ёғига ўғлингиз учун ҳам ота ўрнида, ҳам устоз йўриғидаман...
Афшар хоним бир сесканиб тушди.
"Нима?! Ота ўрнида ота?! Бу сассиқ чол ўзича нимага шаъма қиляпти?"
—Сиз нотўғри тушунманг, сингил! Мен буни Иёзбекнинг ўзига ҳам айтганман. "Энди онангиз менга қиёматлик сингил ўрнида, сиз эса ўғил ўрнидасиз", деганман!
У ҳали ёш. Кейин... Билиб-билмасдан касб қиляпти. Ўт билан ўйнашиб бўлмаганидек, бу ишни ҳам кўр-кўрона қилиб бўлмайди. Унга йўл бошлайдиган, маслаҳатгўй яхши бир устоз керак. Биласиз, устози йўқнинг ўргатувчиси — кўп ҳолларда шайтон бўлади!
Афшар хоним индамади. Қаршисида сўзамоллик билан вазиятни силаб-сийпалаб, шипчасини сезилмайдиган даражада суваб теккислаётган одам негадир унга ана ўша — қачонлардир жуда кўп нарсани билган аммо илми ўзига ҳеч қачон фойда бермаган шайтони лаъиннинг ўзини эслатаверди.

(Давоми бор)

@IBRATLI_SOZLARUZ
364 views10:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:34:58
#Кун_ҳикмати

Фақатгина ҳолсизлар, заифлар, кучсизлар енгилади. Яшаш учун курашда барча тўсиқларни енгиб ҒОЛИБ чиқадиганлар СОҒЛОМ бўлишга ҳақли.

Чарльз Дарвин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
384 views10:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:37:56 ​​ Бир эру-xотин бўлиб тез-тез жанжаллашиб қолишар экан. Эр:
- "Бир гапдан қолсанг ўласанми? Эр ўрнида кўриб бош эгмайсане." - дебди. Хотин эса:
- "Ҳо нега энди? Куни билан бир оғиз ширин сўзингизни, эътиборингизни мандан қизғонасиз" - дебди.
- "Ўзинг доим захарингни сочаверсанг, қандай яхши гапирай. Айб ўзингда" - дебди. Можаролари тугамабди. Буларни бақир чақирини эшитган бир қўшниси келиб:
"Фалон жойда яхши донишманд бор. Ўшанга учрашинглар. У муаммоларингни хал қилади ", - деб маслахат берибди.
Эр-хотин ўша донишмандни олдига боришибди. Донишманд олдин эрни, кейин хотинни гапларини тинглабдида, икковига ҳам икки варақдан оқ қоғоз берибди ва дебдики: "Муаммоларингни ҳал қиламан , фақат шу қоғозга бир-бириларингни камчиликларингни ёзинглар" деб икковини икки бўлак хонага киргизибди. Хотин бир ярим варақга эрини камчилигини ёзибди. Эр ҳам икки варақ хотинини камчиликларини ёзибди. Эр ёзаётган камчиликларга қоғоз етмабди...
Эр донишманд ўтирган хонага кириб:
- "Берган қоғозингиз етмади, хотинимни камчиликларини ёзишга. Мумкин бўлса яна учта оқ қоғоз берсангиз" - дебди.
Шунда донишманд:
- "Берган қоғозим етмаслигини ва сиз яна қоғоз сўраб келишингизни билардим!! Сиз хотинингиз билан ажрашмоқчимисиз ёки ярашмоқчимисиз" - деб сўрабди. Шунда эр:
- "Ие икки фарзандим, бор ажрашиш ниятим йўқ. Фақат сал ўзгарсин. Манга бош эгиб бўйсунсин дейманда" - дебди. Шунда донишманд:
-"Эркак киши хотин киши билан асло ТЕНГЛАШМАСЛИГИ керак!! Агар хотини бош эгишини хоҳласа. Эр ўзини ҳаракатлари билан эрлик ваколатини қўлдан қўймаслиги керак. Мана сизга ҳам, хотинингизга ҳам қоғоз бердим. Хотинингиз ёзса сиз ҳам ёзаверасизми?! Сиз хотинга тенглашиб турганингиздан кейин, хотинингиз ҳам шундай қиладида. Сиз эрсизу, нега хотинингиздан хотинлик ваколатини талашасиз. Эр бўлинг. Унутманг эрлигингизни! Қўлингиздаги қоғозни йиртингу, мана бу оқ қоғозни олинг. Ҳеч нарса ёзманг. Хонага боринг ман чақирганимда чиқасиз. Ман рухсат бермагунча гапирмайсиз" - дебди.
Салдан кейин донишманд эр- хотинни хузурига чақириб хотинга:
-"Қани ёзганларингизни ўқинг" дебди. Хотин ўқий кетибди:
-"Мани бор йўқлигими сезмайдилар, ман билан вақт ажратиб суҳбатлашмайдилар, кўнглимга қарамайдилар, оёқлари терлайди, сигарет чекади, кеч келади, эрта кетади......" деб рўйхатни ўқий кетибди.
Кейин донишманд:
- "Энди сиз ёзганларингизни ўқинг" - дебди эрга. Эр бўм-бўш оқ қоғозни донишмандга узатибди.
Шунда донишманд:
- "Хотинингизни камчилигини тополмадизми?" - дебди.
Хотин эр ҳеч нарса ёзмаганини, демак эри уни қандай бўлса шундайлигича севишини, эрини камчилигини ёзиб хато қилганини тушуниб, эр оёқлари остига ўзини ташлаб кўзида ёш билан:
- "Кечиринг, ман ношукурни кечиринг. Ман ҳар галгидай манга тенглашиб сиз ҳам ёзасиз дебман. Минг бор кечиринг" - дебди.
Эр хотинини бундай қилишни кутмаганди. Бош эгиб кечирим сўраб турганини кўриб аввалги хатоларини тушунибди. Бош эгиб турган хотинига меҳри ортибди. Эр хотин ярашиб, донишмандга раҳмат айтиб кетишибди!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
581 views05:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:30:52 Эртага тўй... Кечаги каби бугун ҳам ухлолмасам керак, деб ўйловдим. Лекин тезгина
уйқуга кетдим ва тонг ёришай деганда тетик уйғондим. Кўнглимдаги хижиллик ариб,
хотиржам тортганди.
Ойша опам мени безантириб, устимга янги паранжи ташладилар. Ёнимиздаги
хонада Низомжон ўтирган экан. Мулла ҳам унинг ёнида. Никоҳ ўқишга киришилди.
Мулла сўраган саволга “розиман”, деб жавоб бердим. Бундан уч кун аввал ҳам ҳудди
шу савол берилганини эслаб этим жунжукиб кетди. Шукурки, бари ортда қолди...
Маҳалла аҳлига ош тортилди. Мен кичик хонада маҳалланинг бўй қизлари
қуршовида ўтирар эдим. Уларнинг ҳеч бирини танимасамда, тезда эл бўлиб кетдим.
Бир қўйиб бири лапар айтишар, рақс тушишарди. Бу томоша менга жуда ёқарди.
Тушдан сўнг Ойша опам кириб келдилар.
-Энди ўз уйингизга марҳамат қилинг, келинпошшо. Куёв йигитни кўп
куттирмайлик...
Бибим пешонамдан ўпдилар. Ёнларида кўз ёшларини артаётган онам ҳам
бағрларига босди.
-Бахтли бўл, қизим.
-Ували-жували бўлгин.
Ойша опам ва бир нечта аёллар қуршовида рўпарадаги каттароқ хонага
кириб бордим. Паранжи остидан ҳеч нимани кўролмасдим. Улар мени кўрпачага
ўтирғизишди. Сўнгра юзимни очдилар. Тузоқлик кичик дастурхон ва чўғдек қизил
якандозларга кўзим тушди. Низомжон эса ёнимда ерга қараганча ўтирарди.
-Удумларимизни бекаму кўст бажаринглар, -деди кекса бир кампир. –Асалдан,
новвотдан тотинглар. Маҳрамингизга чой узатинг, қизим.
Айтганини қилиб, пахта гулли чойнакдан чой суздим. Сўнгра Низомжонга
узатдим.
-Балли! Дастурхондан тотиниб ўтира туринглар. Мен эсам сизларга бир ривоят
сўзлай...
-Момо, -дедилар Ойша опам бизларга кўз қисиб. -Нарёқ хонадаги бўй қизлар
момо бизга қачон эртак сўйлаб беради, деб кутабериб тоқатлари қолмади. Юра қолинг,
буларга эртага айтиб берарсиз.
-Ривоятсиз чимилдиқ бўладими? -секин ўрнидан қўзғалди момо. -Ҳай, қизларни
илҳақ қилмай. Қизларжонларни жўнатиб, яна келаман, болаларим. Унгача сизлар
паловдан енглар.
-Хўп бўлади, -дедик биз.
Улар чиқиб кетишгач, Низомжон ердан бошини кўтариб менга қаради.
-Ойша опам тилагимни кўзимдан англайди-да, -деди кулиб, -йўқса момо тонггача
бизга эртак айтиб берарди.
-Эртак эшитишни мен ҳам истаган эдим.
-Мен ўрнига ғазал ўқисам бўлмасмикин?
-Майли...
-Аввал удумларимизни бажариб олайлик. Мана, асал, новват, майиз, -у асалдан
ялаб, сўнг менга тутди. Кейин новвотли чойдан ичдик.
Ташқаридаги доира овозлари ҳам тинди. Аммо кўнглимиздаги бахтдан қўшиқ
куйлаётган торлар садоси ҳамон янграб турарди. Шу куй оғушида Низомжоннинг
елкасига бош қўйдим. У эса сочимни силаб, шивирлади:
-Бахтимиз салтанатига хуш келдинг, ёрим...
Тамом
Улашди: #Мойчечак
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
44 views15:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:30:52 Қучоқлашиб кўришдик.
-Ҳайрият, омон экансизлар! -деди бибим. -Қози ортингиздан одамларини
юборди. Лекин Юсуфжон деган йигит уларни адаштирган кўринади. У қишлоқ аҳлига
сизларни Шошга кетди, деб айтди. Миш-мишлар Қозига ҳам етиб боргани тайин.
-Соз бўлибди. Ҳадемай Юсуф оға ҳам келади. Бу ерликларни яхши билгани учун
кутиб турибман. Бизда яхши пичоқсозлар кам, дерди. Бозор ичида устахона очишни
маслаҳат қилдик. Муллани ҳам айттирар эдик... -деди Низомжон.
Катталарнинг гапи билан мен кичик бир хонага жойлашдим. Бибим ва онам
келтирган, Ойша опам тақдим этган сарполарим ҳам шу ерда. “Ҳеч кимга кўринманг,
келинмулло! Ўзим паранжига ўраб сизни янги уйингизга, яъниким нариги хонага олиб
бораман”, дейди Ойша опам кулиб.
Бибим ҳам доим ёнимда.
-Укаларим қаерда? –сўрадим мен.
-Каттаси отаси билан қолишни ихтиёр қилди. Ўгай отанг онанг талоқ сўраганида
тоза тўполон қилди. Лекин онанг барибир кетди. Кичик укангни уйга қоровул қилиб
келдик. Индинга қайтамиз, уям ёлғиз қолмасин, -деди бибим.
Бошқалар эса тўй тадориги билан банд. Юсуф оға келгач, Ойша опам ҳам
сафимизга қўшилди.
-Энди сиз ҳам бандисиз, опа. Келгуси ойда сизни ўзим паранжига ўраб, тоғга
кетгувчи аравага чиқариб қўяман, -дедим мен ҳам кулиб.
Низомжонни ҳам кўриштиришга қўйишмади, чоғи. Тунгача кўрганим йўқ.
31 views15:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:30:51 Ҳа... эсимда. Тун, сой бўйи, қочоқ бир қиз.
-Яхшиямки, сизни учратдим, Низом ака. Йўқса, тақдирнинг кутилмаган
синовлари ичида орзуларим нобуд бўлар эди. Сиз... орзуларимга қанот бўлдингиз.
-Сен ҳам, Зубайда. Мен... гўзал сўзлар билан ишқимни изҳор этолмасамда,
билгинки, менга жуда кераксан.
Таомдан сўнг ой ёруғида суҳбат қуриб ўтирдик. Йўл чарчатган эди, кўзларим
юмилаверди.
-Энди дам олгин, -деди Низомжон ҳолатимни пайқаб. -Мана бу хонага кирабер.
Мен эса сўрида ухлайман.
-Майли, яхши ором олинг.
Жуда чарчаган бўлсамда, негадир ухлай олмадим. Кўзим илинди дегунча
Қози шу уйга бостириб кириб, Низомни олиб кетарди. Мен эса қўл- оёғимни
қимирлатолмай, жойимда ўтираверардим. Ярим тунда шу тушдан сапчиб туриб
кетдим. Эшикни очиб, сўрида Низомжоннинг ухлаб ётганига гувоҳ бўлиб кўнглим
тинчиди. Тер босган пешонамни артиб яна ўрнимга чўзилдим. Тонг отиши жуда
чўзилди...
Тўй
Кўзимни очганимда тонг аллақачон ёришган экан. Шоша-пиша ташқарига
чиқдим. Низомжон жойида йўқ. Юрагим хижилланиб тезгина ювиниб тарандимда,
хоналарни бирма бир қарадим. Дарбоза ёнидаги катта меҳмонхона эшиги ёнида бир
неча оёқ кийим турганига кўзим тушди. Низомжонники ҳам бор улар орасида. Секин
ичкарига мўраладим. Тўрида ўтирган Низомжон, оналари ва Ойша опамни кўриб,
қувониб кетдим.
-Кел, Зубайда! -дейишди улар ҳам юзда қувонч билан.
Кириб салом бердим. Улар мени бағрига босиб кўришишди. Мен эса уялгандан
ўзимни қаерга қўйишни билмасдим.
-Тортинма, қизим. Биз ҳам эндигина келгандик.
-Тунда йўлга чиқдик, -давом эттирди Ойша опам. -Бизни Юсуф ака бошлаб
келдилар.
-Ҳозиргина оғамни кузатдим, -деди Низомжон ҳам. -Яна келар экан...
-Келаберсинлар... Энди Юсуфжон тоғни макон қилган. Шу уй сизларники, деб
кетди барака топкур, -деди Низомжоннинг оналари.
-Келишига бошқа сабаб бор, -деди Низомжон маъноли қараб.
Ойша опам негадир ўйғайсизланди. Сўнг:
-Мен ҳовлини бир кўздан кечирай, -деб чиқиб кетди. Мен ҳам ортларидан
бораётгандим:
-Сен ўтирабер, Зубайда, -деди Низомжон. -Маслаҳатли гап бор.
-Тинчликми? -оналари саволомуз боқди.
-Юсуф оға опамга совчи қўйишга изн сўради...
-Шундоқми? Ўзим ҳам Ойшахон бахтини топиб кетишини чин кўнглимдан истаб
юрардим. Юсуфжон яхши йигитга ўхшайди...
-Яхши инсон. Лекин опам бунга нима деркин?
-Мен сўзлашиб кўрарман, -дедим мен.
-Шундоқ қилинг, қизим. Агар кўнгли чопмаса мажбур этмаймиз.
-Хўп бўлади.
Шундай деб уларни холи қолдирдимда, ҳовлига чиқдим. Ойша опам дарахтзорда
олма узаётган эканлар.
-Ҳудди уй соҳибидек покиза ва фариштали уй экан, -дедим уларга яқинлашиб.
-Ҳа... мевалари ҳам мазали.
-Опа... Юсуф ака совчи қўйса... нима дердингиз?
Опам менга ялт этиб қаради.
-Бу ҳақда... мендан сўраган эди, -деди сўнг.
-Нима дедингиз? Танти ва мард инсон кўринади. Юрагингиз нима дейди?
-Мен... ихтиёрим укам ва онамда дедим. Улар билишади...
-Улар эса сизнинг кўнглингизни билишмоқчи. Бари гап сизда қолган, опажон.
Ойша опам мени қучди:
-Сизларга ҳавас қилардим, сингилжон. Яратган эгам менга ҳам иккинчи бор
суйиш бахтини берди...
-Илойим, бу бахтингиз бутун бўлсин! -дедим суюниб. –Мен-да сизнинг
бахтингизни ҳамиша тилар эдим.
Бир муддат суҳбатлашиб қолиб кетдик. Сўнгра дастурхон ёзиб, чой дамладик.
Тоғдан олиб келинган егуликлар, ҳовлидаги мева-чева дастурхонимизни тўлдирди.
Низомжонга тасдиқ ишорасини бердим. Оналари ҳам буни пайқаб, жилмайди.
-Бибим ҳам қишлоққа қайтмидикин? -сўрадим Ойша опамдан.
-Ҳа, улар сизлар кетганингиздан сўнг йўлга отлангандилар. Онангиз ва кичик
укангиз ҳам момога ҳамроҳ бўлди. Лекин улар бу ерни билишмайди-да...
-Ҳа, шунинг учун бугун ўзим бориб уларни олиб келаман.
-Шундоқ қил. Барчамиз йиғилгач, баҳоли қудрат қишлоққа ош берардик.
Улар тўйнинг маслахатини қила бошлагач, мен секин уйдан чиқиб олдим.
Низомжон кетди. Тушдан сўнг эса бибим ва онам билан бирга кириб келишди.
33 views15:30
Ochish/sharhlash