Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-30 18:28:08 Йўлда-ку билинмас эди. Аммо... Низомжон билан ҳали бир -биримизга номаҳрам эдик.
Ўйларимни у сезди.
-Онам ва опам келиши билан... никоҳ ўқитамиз, ош берамиз. Бибингларниям
қишлоғидан айтиб келаман. Қишлоқ аҳлига билдирамиз, албатта.
Бошимни эгдим.
-Энди мен қишлоқни кўздан кечирай. Ун, ёғ, гуруч келтириб сенга бир таом
тайёрлатайчи...
-Майли, яхши боринг.
Низомжон кетгач, мен ҳам ишга киришдим. Хоналарни тозалаб, ҳовлига сув
сепдим. Низомжон қайтгунча ҳаммаёқни тартибга келтирдим. Ўчоқ ёнига бориб қозон
ва идишларни ҳам ювдим. Таом тайёрлашга ҳозирлаб қўйдим.
-Бу уйга саришта фаришта кирган кўринади, -деди Низомжон қайтгач, -энди
қўли ширин фариштани ҳам чақирсак соз бўларди.
-Фаришталарни ғазал ўқиб чақириш мумкин!
-Шундайми? Унда сиз ишга киришаверинг, бегойим. Мен ёнингизда истаган
ғазалингизни куйлаб тураман. Ҳозир... -у шундай деб катта хонада кўрганим- китоблар
тахланган токчадан бир китобни олиб чиқди. -Бошладик бўлмаса!
Сабзи арча бошладим. Низомжон бўлса гўзал ғазаллар ўқирди.
Бу ҳолат менга жудаям таниш эди. Балки бахтимнинг бу суратини тушларимда
кўргандирман. Мен таом тайёрласаму, Низом акам ёнимда шеърлар ўқиб турса, дегич
орзуларга кўп берилардим. Наҳот, улар амалга ошди? Низомжонни учратганимга ҳам
бир йилдан ошибди. Шу вақт ичида не синовлар бошга тушмади? Алал оқибат... шу
билан якунлансайди. Бошқа азобларни бошдан кечиришга сира мадад қолмади.
-Нималарни ўйлайсан? -сўради Низомжон ўқишдан тўхтаб.
-Сизни тинглаб... учрашган кунимизни хотирладим.
38 views15:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:28:02 Тоғ ортда қолиб, қишлоқ сари кетардик. Низомжон жим... бир сўз демайди. Ўрда
ҳам ортда қолди. Бир қишлоққа келгач, тўхтадик. Тун кирган. Атрофда ҳеч кимса
кўринмайди. Низомжон билан отдан тушдик, у наридаги дарахтга тулпорни бойлади.
Ўзи эса менга орқа ўгириб ўтириб олди.
-Қаерга кетаяпмиз? -дедим охири юрак ютиб. Унинг авзойидан мендан
ранжиётгани сезилиб турарди.
-Қозига розилик беришга шошмаганингда ўйлаб қўярдим! Ана энди... -у
ҳафсаласизлик билан ердаги ўтларни ғижимлади.
-Зиндонда ўйлармидингиз? -дедим мен ҳам аччиқланиб.
-Зиндонга тушишимни кутиб юрган экансанда?
-Ҳа, кутгандим! -дедим тескари қараб.
-Зубайда... ҳатто мен ўлганимда ҳам унга рози бўлмаслигинг керак эди.
Биламан... мени ўша ердан омон чиқсин учун қилдинг барини. Лекин бу тўғри эмас.
Агар бибинг ёнимга кириб огоҳ этмаганида... нима бўларди? Зиндондан чиқиб сени
Қозининг маҳрами эканингни билиш авзалмиди ё ўша ерда мени кутаётганинг ёди
билан яшашми... Эҳ! Яхшики, онанг қишлоқ йигитларини ёрдамга чақирди. Йўқса,
уларнинг даргоҳидан қутулиб чиқиб бўлмасди. Йигитлар менга бир от бериб, уларнинг
отларини кўздан нари қилишди. Сал қолганда...
-Низом ака... келмайсиз, деб жуда қўрққандим, -у томон ўгирилиб, йиғлаб
юбордим.
-Йиғлама. Бари ортда қолди.
У ёнимга келиб, мени бағрига босди. Илк марта... Гўё вақт ўз ишидан
тўхтагандек тек қотди. Низомжоннинг юрак уришини тинглардим. Шошқин ва айни
пайтда сокин ҳам...
-Тонгда янги бошпанамизга борамиз. Энди дам ол, -Низомжон от устидан
ёпинчиқ олиб ерга тўшади. -Мен уйғоқ бўламан. Ухлайвер...
Кўзимда ёш билан ухлаб қолдим. Тонг ёриша бошлагач уйғондим. Низомжон
ҳам отига суянганча ухлаб қолганди. Секин туртдим.
-Низом ака, турақолинг. Ҳадемай одамлар ҳам кўчага чиқади.
У илдам ўрнидан турди. Ариқда ювиниб, хуржундаги егуликдан тотиндик. Сўнг
паранжимни ўрадим. Отни етаклаб пиёда кетдик.
-Саройда не гаплар экин? Тоғда бўлганимиз учун қўзғалонлардан ҳам нари
бўлдик.
-Ҳа, Иброхим додхохни тахтдан туширишди. Солиқлар қийматини ошириб
юбориб халқнинг ғазабини қўзғади. Шералихон ўтирибмиш...
-Хонлар алмашуви зиён бўлса борки, халққа фойдаси йўқ.
-Ишқилиб, Бухоро амири бундан мамнун бўлмаслиги аниқ. Тайинлаган хони
ўрнини бошқаси эгаллади.
-Бибим ва онам тинч бўлса бўлди. Улар қишлоққа қайтишса керак.
-Ҳа, қайтишади. Опам ва онамнинг ёлғиз қолгани яхши бўлмади. Ҳозир эса...
қишлоқдош оғам берган бир манзилга етиб олсак бўлди.
-Қайси оғангиз?
-Тошбўрон вақти Қозига қарши чиққан забардаст киши эсингдами?
-Ҳа, ҳа. Ўткам товушли бир одам эди.
-Юсуф исми. Асли тоғда улғайган. Кейин саройга келиб, Мадалихоннинг қўшини
сафида хизмат қилди. Қатлдан сўнг тоғдан макон топди. Ўрда яқинида уй-жойи бор
эди. Афсуски, аёлини ва болаларини Насрулло амирнинг аскарлари ўлдирди.
-Қанчалар аянчли...
-Сизлар бораверинглар, мен кейин онангиз ва опангизни ҳам элтаман, деб сўз
берди кеча.
-Жуда соз бўларди. Яхши инсон экан. Ойша опамни соғиниб қолдим.
-Кўч-кўронлари билан аравада эрта-индин келиб қолишар...
Сўзлаша-сўзлаша айтилган жойга етиб келибмиз. Гавжум бир маскан экан.
Низомжон катта табақали эшик ёнида тўхтади.
-Қудуқ ёнидаги малларанг ёғоч дарбоза... шу бўлса керак.
Низомжон ёнидан катта калит чиқариб, қулфни очди.
-Биз томонларда ҳеч ким эшикка қулф осмасди. Бу ерда осишарканда? -дедим
ҳайрон бўлиб.
-Шаҳар аҳли эҳтиёткор.
Бисмилло деб кириб бордик. Ички ва ташқи ҳовлига ажратилган тартибли уй.
Хоналари бисёргина, ҳовли адоғида молхона, томли бостирма ҳам бор. Экинзорида
турли дарахтлар яшнаб турибди.
-Бир мевахўрлик қилмаймизми? -деди Низомжон пишиб ётган олмаларга имо
қилиб. Сўнг бир дарахтга осилиб чиқди.
-Ол, -деди қип-қизил бир олмани узатиб, -ўзингга ўхшаган чиройлисидан.
-Раҳмат. Ширин экан... -дедим ундан тотиб.
Ҳовли ўртасидаги катта сўрига ўтирдик. Энди ўзимни ноқулай ҳис этардим.
32 views15:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:27:57 -Никоҳ учун икки томоннинг розилиги бўлмаса, ҳалол эмас, -деди Низомжон
муллага қараб. -Биз келиннинг розилигини эшитмадик...
-Тўғри... -мужмалланди мулла. -Розимисиз, Абдулло қизи Зубайдахон Қози
ҳазратларининг маҳрами бўлишликка?
Дераза ортидан Низомжонга тикилиб қолдим. У ҳам менга бир бор қарадида,
қўнжидан қиличини чиқарди:
-Рози эмас! -шундай деб Қозига яқинлашди. Қўрқиб кетган Қози отамнинг
ортига беркинди:
-Йўқот, бу телбани! -деди бақириб.
-Менинг қуролим йўқ, -отам атрофга аланглади.
Лекин Низомжон уларга тегмади. Супани бир хатлаб ўтиб деразани очди.
Қўлимдан торттида, эшик сари бошлади.
-Тўхтатинглар! -ҳайриқди отам ёнидаги эркакларга қаратиб.
Биз томон яқинлашган икки эркакни эшигимиз ёнида турган бир тўда йигитлар
ушлаб қолди. Дарбозага бойланган тулпорга энди кўзим тушди.
-Кетдик! -деди Низомжон мени отга мингаштириб. Сўнгра ўзи ҳам чиқди.
Нарироқда менга қўл силкиётган бибим, онам ва Ойша опамга кўзим тушди. Нима
бўлаётганини энди тушундим. Биз қочиб кетаётган эдик.
От чоптириб кетдик.
Орзулар макони
27 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:27:50 Бунинг иложи йўқ. Шу уйга завжам бўлиб кирасиз. Сўнгра истагингиз бажо
бўлади. Ишонмасангиз, никоҳдан сўнг бунга гувоҳ бўласиз.
-Никоҳдан аввал бунга амин бўлишим шарт.
-Бўпти, -Қози таслим бўлди. -Биз рози. Ундай бўлса... уч кундан сўнг никоҳ
ўқитамиз.
Суҳбат тугади. Мен ўрнимдан туриб индамай чиқиб кетдим.
Уйда бибим ва онам ҳавотир билан кутиб ўтиришган эди. Отам уйда кўринмади.
-Қаерларда эдинг? Ойша опангларникидами десам йўқсан. Маҳкамага бордингми
ёки?
-Ҳа... боргандим.
-Нега ёлғиз кетдинг, қайсар қиз? Ўзини кўрдингми?
-Кўрдим, яқинда чиқар экан.
-Чинданми?
-Ҳа... уч кундан сўнг.
-Ҳайрият! -дейишди улар бир-бирига қараб.
Бибим хабарни суюнчилаш учун Ойша опамникига ўтдилар. Мен бўлса ичкарига
хонага кирдиму, йиғлаб юбордим. Беғубор орзуларим билан хайрлашиш... ҳазар қилган
янги оламга қадам қўйиш... буни ҳазм қилишим жудаям мушкул эди. Гўё ҳаммаси
тушда содир бўлаётганга ўхшайди. Нималар қилаяпман ўзи...
Уч кун уч нафасда ўтиб кетди. Уйимизга отам бошчилигида Қози, бир нечта
эркак ва аёллар кириб келди. Бибим ва онам уларни қўрқув билан қаршилади. Аёллар
ичкари хонага, эркаклар супадан жой олишди.
-Бу ерда уларга нима бор? -сўради онам отамдан. -Қайси юз билан келибди?
-Совчиликка, -отам тиржайди.
-Нима?! -бибим ва онам бир менга, бир отамга қарашди.
Уларга айтиш фурсати етганини фаҳмлаб бибимга яқинлашдим:
-Мен розилик бердим, биби. Ўйлаб шу қарорга келдим.
-Эсинг жойидами? -онам мени силкиди, -мазанг йўққа ўхшайди.
-Болам, -бибим менга қараб эзилди, -улар сенга тазйиқ қилишдими...
-Йўқ. Ўз истагим билан. Низомжон билан косам оқармайди... бир умр қочиб
яшайманми? Мен бундай ҳаётдан тўйдим. Зориқмай, тинчгина яшашни истайман...
Онам ва бибим мени биринчи марта кўраётгандек анграйиб қолишди.
-Низомжон... нима дейди бунга? Ахир...
-Унга ўзингиз тушунтиринглар. Бугун қайтади... Кетсак кета қолайлик, -дедим
отамга қараб.
-Мулла никоҳни шу ерда ўқийди, -деди отам. -Унгача... сенда гапим бор.
Хонадан чиқиб отамнинг изидан юрдим. Отам мени эшик ёнига олиб келди ва
эшикни қиялатди.
-Қара!
Аста мўраладим. Ташқарида миршаббоши Низом билан турарди. Отам эшикдан
чиқиб миршабга айтди.
-Уни озод этаверинг. Қози буюрдилар...
Низом отамга ҳайрон бўлиб қаради. Қўллари бўшалгач, эшигимизга термулди.
Мен эса панада туриб, унинг илҳақ нигоҳларига сўнгги бор тўйиб олишга интилардим.
Отам эшикни қарс этиб ёпди. Низомжон бир пас турдида, ўз уйларига кириб кетди.
Мен бибимнинг ёнларига бориб, қулоқларига шипшидим:
-Низомжон қайтди. Бу ҳақда кетганимиздан сўнг билсин. Унгача... индаманг.
-Нималар бўлаяпти, қизим? Мендан нимани яширяпсан? Шу баттолга тегаман,
деб ўз тилларинг билан айтдингми?
-Ҳа, биби. Бўлди, сўраманг. Аҳдим қатъий.
Шундай деб отамнинг имоси билан аёллар ўтирган хонага кирдим. Супа
деразанинг ёнида жойлашган эди. Мулла деразага парда туттирди. Қози ташқарида,
мен эсам ичкарида ўтирдик. Мулла никоҳнинг зарурати ва савоби ҳақда маъруза
қилди. Сўнгра Қозидан розилик сўради.
-Қабул қиламан, -деди у тўнг товуш билан.
-Абдулло қизи Зубайда, сиз Али ўғли Раҳмоннинг никоҳига киришга розимисиз?
Исмини биринчи марта эшитишим. Асло жисмига мос эмас. Мулла саволни яна
такрорлади. Рўмолим остидан бибим ва онамни излайман. Улар йўқ... ёнимда меҳмон
аёлларнинг бири:
-Рози бўл, қизим...
Мулла учинчи гал такрорлади.
“Норозиман!” дедим ичимда. Тилим эса қимирлай олмайди. Кўз ёшларим сел
бўлди.
-Сукут аломати ризо! -деди бир пайт отам муллага қараб. -Никоҳни
бошлайверинг...
-Сукут розилик белгиси эмас!
Низомжоннинг овозини эшитиб бошимни илкис кўтардим. Рўмолимни тушириб,
дераза пардасини торттимда, ташқарига қарадим. Эшикдан бибим ва онам билан кириб
келаётган Низомжон супага яқинлашди.
Қози отамга имо қилди.
-Низом, бировнинг тўйини бузманг. Бунинг сизга асло даҳли йўқ, -деди отам.
27 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:27:43 -Хуш келдингиз, бизнинг хонадонни не арз билан йўқлабсиз?
-Арз қилмоқ учун Яратгандан ўзга паноҳимиз йўқ. Сизга ўхшаган одамлар эса
фақат ноҳақ хукм чиқаришга ярайди.
-Подшоҳимиз ишониб топширган лавозимимизни ундай айбситманг.
Гуноҳкорларни жазолаш менинг бурчим. Низомжон ҳам шаккоклик қилди. Ўзганинг
маҳрамига кўз олайтириб...
-Ўзганинг маҳрамига кўз олайтирган сиз бўласиз асли!
Қози томоқ кириб бир муддат жим қолди.
-Хулласи гап, Қозикалон арзимни тинглаб, ҳақиқатни қарор топтирди. Менинг
талоқ қўйган завжамга арзим йўқ. У заифа, қаршилик қила олмагандур. Низом бўлса
ўз оёғи билан келди. Зиндон заҳрини бир умр тотса ҳам кам унга. Тошбўрон қилиш
хукми ҳам бор эди. Аммо мен раҳм қилишларини сўрадим: зиндонда яшайверсин.
-Уни озод этишлари қўлингиздан келадими? -унинг бундай бетайин сўзларини
эшитишни истамай мақсадга кўчдим.
-Албатта. Қозикалон ҳазратлари кечиримли...
-Ундай бўлса отам айтган шартга розиман.
-Отангиз билан гаплашдингизми? -мийиғида кулди Қози. -Бу шарт эмас,
таклиф... шунчаки менинг никоҳимда бахтиёр яшайсиз. Шу бечора ҳам тирик
қоларди...
-Хўп. Бугуноқ озод этинг.
-Никоҳимга кирган кунингиз у озод.
-Алдайсиз. Аввал озодликда кўришим керак.
26 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:27:09 Тугунимни кечаси билан тайёрлаб қўйдим. Ўғилларимга ҳам айтдим... Каттаси
отаси билан қоладиган, кичиги мен билан кетадиган бўлди.
-Тўйни ўтказиб олсак, қайтамиз, унда, болам.
-Мени ёлғиз ташлаб кетасизларми? -дедим мен.
-Бошқа илож қанча?
-Мен ҳам ўйлаб бошқа чора тополмадим. Қизим, қаерда бўлсанг ҳам бахтли-
тахтли бўл. Омон бўлсак, кўришиб турарбиз.
-Низомжон ҳам балки тоғдан кетармиз, деганди. Эҳтимол, биз ҳам қишлоқдан
макон топармиз, -дедим кечаги суҳбат эсимга тушиб.
-Унда янада яхши. Бу Қозидан нарироқ бўлганингиз дуруст.
Сулҳ
Шу куни ўгай отамни юракларимиз ғижимланиб кутдик. Бу орада Низомжон
хабар олди. Тушга яқин кўчадан келаётган баланд-баланд овозларни эшитиб
ташқарига мўраладик. Бир тўда миршаб бошчилигидаги навкарлар тор кўчани эгаллаб
турарди. Улар орасида Қози ва отамни кўрдиму, кўнглим нотинчланди. Улар бу ерга
бекорга келмагани аниқ эди.
Бир пайт миршаббоши Низомларнинг эшигини қоқди.
-Эшикни оч!
Дарбозани Низомжон очди. Ортидан Ойша опам ва оналари ҳам кўринди. Биз
ҳам ташқарига чиқдик. Шовқиндан уйларидан мўралаган қўни-қўшни ҳам ҳайрон
бўлганча навкарларни кузатишарди.
-Тинчликми?-деди Низомжон уларга қараб.
Навкарлар уни қуршаб қўлларини бойлашди.
-Қозикалон ҳузирига борасан, -деди миршаббоши, -устингдан арзнома тушган.
-Нима бўляпти, биби? -дедим ох тортиб, -нега уни яна айблашади?
-Ҳаммаси тушунарли, -деди бибим қўлимдан тутиб, -Қозикалонга арз
қилибдилар. Энди маҳкамага боришга тўғри келади.
Низомжон улар билан индамай кетди.
-Ортимдан борманг, ўзим қайтаман, -деди баланд овозда.
Ойша опам ва оналарининг ёнига бордик. Баримиз кўзда ёш билан ортларидан
термулиб қолдик.
Тун кирди. Низомжондан ҳам, отамдан ҳам дарак йўқ. Нима бўлди экан, деган
савол ҳаммамизнинг ич-этимизни ейди. Ахийри кўзимиз илиниб ухлаб қолдик.
Эшикни қийиллаб очилишидан уйғониб кетдим. Бибим ва онам уйқуда эдилар. Секин
деразадан қарадим: отам қайтибди...
Қайнайдир куч билан шарт ўрнимдан турдимда, ташқарига чиқдим:
-Низомжонга нима бўлди, ота?
Отам бошини чайқади:
-У нобакор зиндонда ташланди. Қилган қилшимига яраша жазосини олди.
-Бу ёлғонлигини сизда, менда яхши биламиз.
-Ёлғон бўлса Худо урсин. Тўрт одам гувоҳлиги айблов учун етади. Бир умр
зиндонда чирийди, энди.
Кўзимда ёш билан отамнинг оёғига чўкдим:
-Маҳкама Қозикалони наҳот шу ёлғонларга ишонди? Туҳматлигини айтинг, уни
қутқазинг...
-Буни Қозига айт. Низомни озод этиш унинг қўлидан келади, менинг эмас...
-отам атрофга аланглаб пичирлади. -Қозига розилик берсанг, ўша куниёқ Низом озод
этилади.
Ўрнимдан туриб кетдим. Қаршимда турган энг ёзув инсонга нафрат билан
боқдим:
-Демак, мақсадларингиз шу бўлган эканда?
-Қози истаган нарсасига эришиб келган. Сен унинг обрўсини тўкдинг. Йўқ
десанг бошқаси топилади. Аммо Низомнинг ўлиб кетгани қолади, холос. Барибир энди
у билан бирга бўла олмайсизлар. Тонггача ўйла... -отам шундай деб супага сўзилди.
-Оғир кун ўтди, мен ором оламан.
Аста ичкари хонага кирдим. Жойимга чўзилдим. Юрагим аллақандай бўм-бўш
бўлиб қолганди. Қароримни ҳам ўйлаб кўришга ҳожат йўқ. Низомжон нима бўлса ҳам
омон бўлиши шарт. У опасига, онасига керак... умрбод зиндонда ётишга маҳкум эмас.
Тонг ёриша бошлади. Онам ва бибим ҳам ҳадемай уйғонади. Унгача мен уйдан
чиқиб кетишим лозим. Паранжимни ўрадиму, ташқарига чиқдим. Отам тошдек ухлаб
ётибди. Дарбозани секин очиб, йўлга тушдим. Қозининг уйи узоқ эмас, шундоқ йўл
адоғида...
Манзилга етиб келгач, катта ёғоч эшикни қаттиқ қоқдим. Ночоргина кийинган
юпун хизматчи очди.
-Мен Қози ҳазратни кўрмоқчи эдим. Зубайда денг…
Хизматчи индамай мени ичкарига бошлади. Нақшинкор айвонга ўтирғизди.
-Ҳазратни ҳозир чақираман.
Кўп кутмадим. Узун ёзги чопон кийган Қози секин қадам босиб ёнимда пайдо
бўлди. Паранжим остидан унинг хунук тиржайишини кўриб турардим.
25 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:27:04 Барча аёлларга катта хонага жой тўшалди.
Тонг отиб, сўрида чой ичилгач бибим сўз очди:
-Онангдан хабар олай, қизим. Тинчмикин?
-Мен ҳам уларни ўйлаб юрагим хижил, биби.
-Яхшиси, мен чиқаман, -деди Низомжон.
-Йўқ, болам, ўртада яна уруш чиқмасин. Ўзимиз кирамиз.
Бибим дастурхонга дуо қилдилар. Бизни эшиккача кузатиб қўйдилар.
-Сизлар кираверинглар, мен эшик олдида тураман. Бир гап бўлса, хабар қилинг,
-деди Низомжон.
Дарбозамизни онам очдилар.
-Киринглар бемалол. Уйда ҳеч ким йўқ, ўғилларим ҳам пода ҳайдаб кетди.
-Куёв қаерда? -сўради бибим уйга киргач.
-Билолмадим. Отасини Қозининг уйи ёнида узоқ пойладим. Кўп қолиб кетдилар.
Нарироқдаги дарахт тагида ўтириб кутдим. Бир пайт катта дарбоза очилиб Қози
бошчилигидаги тўрт-беш киши отларга миниб қаергадир кетишди. Мен эсам уйга
қайтдим. Отаси ҳали келмади.
-Қаерга кетишди экан? -ўйланди бибим.
-Қайдам. Келсалар ҳам, келмасалар ҳам... бу уйдан кетмоқни қарор қилдим.
Шунча йил сабр этдим. Аммо бунисини кечира олмайман. Онажон, қишлоқдаги уйга
қайтсангиз агар, сиз билан кетар эдим.
-Тўғри ўйлабсан, -бибим қароғини артди. -Сени мажбурлаб шу ерларга узатган
эдим. Хато қилибман. Айб мендан ўтди. Келиним эмас, қизимсан. Қишлоқдаги уй
сеники. Майли, сен билан кетаман. Болаларингни ҳам уйи ўша ер.
23 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:58 хонага бошларкан. -Қози сизни нега чақиртирган экан, ўғлим? Уст- бошингиз бир
аҳволда...
Билишимча, оналарининг айбловдан хабари йўқ эди. Юраги ҳаста деб
айтишмагандир балки.
-Бир масалада озроқ тортишдик. Ўтиб кетди, бари жойида, -жавоб берди
ўғиллари.
-Ҳақиқат қарор топган бўлса, шукур.
Ойша опам чой дамлаш учун ўрнидан турди. Мен ҳам шундан фойдаланиб,
ортларидан чиқдим. Опам човгумга ўт қалади.
-Ҳайрият, -дедим опамнинг елкасидан маҳкам қучиб. -Бари ортда қолди...
-Илойим, шундай бўлсин. Қози буни шундай қўймайдими, деб қўрқаман. Обрўйи
тўкилди...
-Ҳаммасига мен айбдорман. Ўшанда... зилол булоқда у бизни кўриб қолган эди.
Мени деб... Низомжонга зарар етказмоқ истади.
-Сенинг айбинг йўқ, сингилжоним. Нафси бузуқ Қози шу баҳона хотинидан
халос бўлди. Низомжоннинг унга душманлик жойи йўқ эди.
-Мени деб... опа, сизга айтмаган эдим. Қози ўтган йилда менга уйланмоқ учун
хотинининг ўлишини пойлади. Мен эса... қочиб кетдим. Ўша тунда Низомжон билан
тўқнашган эдим.
-Шундайми? Оҳ... демак, сабаб буёқда эканда...
-Низомжондан қутулиб... менга етишмоқчи бўлган, ярамас чол.
-Куйинма. Низомжон омон-ку...
Чой қайнади. Опам катта чойнакка қуруқ чой солиб, дамлади. Шу пайт хонадан
Низомжон чиқиб биз томон келди.
-Мен чойни куттирмай, -Ойша опам бизни холи қолдириб ичкарилади.
Бир муддат не деяримизни билмай жим қолдик. Охири ўзим сўз очдим:
-Қози бизни энди тинч қўярмикин?
-Мен ҳам шунинг ўйидаман, -кўзимга қарамай сўзлади у, -эл ичида номимни
қора қилди...
-Ҳеч ким унга ишонмади-ку, Низом ака...
-Лекин шубҳа қолди. Балки... сенда ҳам сал бўлсада гумон уйғотгандир. Ўша
пайт... шуни хабар қилишганида.
-Асло! Бундай сўзлар айтиб дилимни ранжитманг.
-Кечир... Отанг келиб, зудлик билан Қози чақиртирганини айтганида кўнглимга
бундай тузоқлар келмаган эди. У Зубайда ҳақда гаплашиш ниятидалигини айтибди.
Мен кўрсатилган хонага кирдим. У ерда... бир аёл ухлаб ётган эди. Ҳеч нимани
тушунмай турган эдимки, эшик очилиб... юзимга мушт тушди.
-Ҳа, отам аблаҳлик қилди.
-Унда ҳам айб йўқ. Қози буюрган буни...
-Энди нима қилдик?
-Зубайда, ризқимиз бу ерларда эмас кўринади. Мен боришимиз бўлган жойни
ўйлаб кўраман.
-Майли, сиз қаерда бўлсангиз биз ҳам...
-Отанг... уйга қайтса яна бир нимани бошламасми, деб қўрқаман.
-Ростанам... мени мажбурлаб уларга бериб юборсачи?
-Ҳар эҳтимолга қарши бугун бибингиз билан шу ерда қолинглар. Онангиз эртага
вазиятдан бохабар этар.
-Қайдам. Катталар нима деса шу. Сиз пича дам олинг, холингиз йўқ.
-Майли, сен ҳам онамларнинг олдига кирақол, унда.
-Хўп.
Низомжон кичкина уйга кириб кетди. Мен катта хонага киришга иймандим.
Ўчоқ ёнида ўтириб ҳовлини кузатдим. Батартиб, озода, райҳон ва мевали дарахтлар
экилган. Ҳовли адоғида қора томли бостирма. У ерда пичоқ ясашса керак, атрофида
темир-терсаклар уялиб турибди. Катта хона ёнида яна бир кичик уйча. Ойша опам
ва оналариники бўлса керак. Низомжон кирган хона эса дарбоза ёнгинасида. Ўртада
болишлар қўйилган бир сўри.
Кузатув узоққа чўзилмади. Ойша опам уйдан чиқиб, мени имлади.
-Киринг, бир пиёла чой ичинг. Очиққандирсиз, мен таомга уннайман.
-Сув ичиб олдим. Таомни бирга тайёрлаймиз, опа.
-Бугун бизникида меҳмонсизлар. Тонггача опа-сингил бир суҳбатлашиб чиқамиз.
Ойша опам жуда дилкаш аёл эди. Бошига тушган шунча ташвишларга қарамай,
ҳамманинг кўнглини кўтаришга интиларди. Бирор марта ҳаётдан нолиганини
кўрмадим. Ахир йўқотганлари оз эмас: онаси, суйган ёри, отаси... Биргина
Низомжонидан ҳам бугун айрилай деди. Шуларни ўйлаб опамга меҳрим эриди.
-Сизни жуда яхши кўраманда, опажон.
-Шундайми? -у айёрона кулди, -Низомдан ҳам ортиқми?
-Ортиқ!
Кулиша-кулиша овқатни ҳам тайёрладик. Бугунги бўлган дилхираликни унутиб,
барчамиз бир дастурхонда ажиб бир кайфият билан таомландик. Эрта уйқуга ётдик.
22 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:52 орасидаги бир аёл. -Синглимни хўрлашларига бошқа чидай олмайман.
-Опажон... -аёл йиғлаб юборди. -Қасам ичаманки, Яратганнинг олдида покман...
-Буни биламиз. Ҳамма билади, жоним синглим...
Уларнинг опа-сингил эканини пайқадим. Икки жигарбандлар бир -бирига
суянганча биздан ажралиб чиқиб йўл бўйлаб кетишди. Мен эса Низомжонни
қидирдим. Уни ҳам эркаклар ўртага олиб саволга тутишарди, чоғи. Биринчи бўлиб
Қозига қарши чиққан ҳалиги ўктам овозли кимса ҳайқирди:
-Низомжоннинг ўзини ҳам, оиласини ҳам ҳамма яхши билади, хурмат этади.
Мен қишлоқ аҳли номидан бу йигитни айбсиз деб эълон қилдим. Қозининг ноҳақ
айбловлари бизга ўтмайди. Қани, Низомбой, ўрнингдан тур! Ўз ишингни қилабер.
Бошқалар ҳам ўз ишига отлансин.
Шу билан барча тарқади. Ойша опам Низомжоннинг қўлини елкасига олди.
Бибим эса унинг тупроқ теккан кийимларини қоқди.
-Уйга кетдик, -Ойша опам бизга қаради,- бизникига юраверинглар. Ўша ерда
бафуржа гаплашамиз.
-Сизлар боринглар, -онам бибим ва менга имлади, -мен шу ерда кутаман.
Отангнинг чиқишини...
-Куёв тушмагур... -бибим онамга ачиниб боқди, -сенга зиён бермасмикин?
-Ҳавотир олманг. Кетаберинглар, мен уйга кейин ўтаман. Аввал у киши билан
гаплашиб олишим зарур...
-Майли, ўзингни асра.
-Эҳтиёт бўлинг, онажон.
Низомжоннинг уйида
Низомжонларнинг уйига етиб келдик. Улар ичкарилашди. Мен эсам киришга
иккиланиб турардим.
-Сен ҳам кирақол, қизим, -деди бизни кутиб олган Низомжоннинг онаси, -энди
ўз қизимдексан. Тортинма...
Салом бериб, остонадан кириб бордим. Бу хонадонга келинлик зеблари билан
кўнглимда ширин орзулар ила киришни истаган эдим. Бу пешонада биз билмаган яна
қандоқ ёзуғлар бор экан...
-Ойша шошиб кетди, -деди Низомжоннинг онаси бизни якандоз тўшалган катта
22 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:47 Низомжон ундай одам эмас, -деган овозлар янгради атрофдан.
Бизга ҳам жон қилиб Ойша опам иккимиз оломон фикрини такрорладик:
-Бари туҳмат!
-Гувоҳлар ҳам алдаяпти.
-Нима бўлганини сизлардан эмас, беайб айбдорлардан сўраш керак, -деди бояги
киши халқни тинчитиб, -буларга ҳам гап беринг. Шулардан эшитайлик...
Қози ижирғаниб унга тикилди. Сўнг югурдакларига буюрди:
-Хушига келтиринг...
Низомжоннинг устига сув сепишди. Силкиб ўзига келтиришди. Жувонга ҳам
кимдир сув тутиб тинчлантирди.
Оломоннинг олд сафида туриб Низомжонга боқаман. Шарт бориб юзидаги қон
доғларини артгим келади. Аммо бибим қўлимдан маҳкам ушлаб олган.
Низомжон атрофга ҳайрон бўлиб қаради. Сўнг Қозига ва отамга боқди:
-Нима бўляпти? Нега мени урдингизлар?!
-Чунки гуноҳкорсан! Манави бузуқ аёл ҳам ундан кам эмас. Иккингиз ҳам
ўлимга маҳкумсизлар! -деди Қози буйруқ оҳангда.
-Сира ундай эмас! Мени мана бу киши, -Низомжон отамни кўрсатди. -Қозининг
сизда зарур гапи бор экан, деб тунда уйимдан олиб чиқди. Борсам, бир хонага киринг
ва кутинг, деди. Қоронғу хонага кирдим, устимдан қулфланди. У ерда бир аёл бор
экан... танимадим. Шу пайт эшик очилиб шамдонлар ёруғлигида бир нечта эркак
кириб келди. Уёғини... эслолмайман.
-Мен эслатаман, -деди отам, -сени ўша аёл, яъниким Қози ҳазратларининг
учинчи завжалари билан ушладик. Сени асло уйингдан зўрлаб олиб келганим йўқ!
Ўзинг келгансан!
-Туҳмат бу!
Уларнинг баҳси жанжалга айлаётган чоғ онам даврага отилиб чиқди.
-Нақадар разиллик, -деди отамнинг ёқасидан тутиб, -нега қизимнинг бахтига
чанг соласиз? Нега Худонинг беайб бандасига туҳмат қиласиз? Иймонингиз борми
ўзи? Мен, мана, мен гувоҳман! -деди онам элга юзланиб. -Тун киргач бу киши уйдан
чиқиб кетди. Аввал ҳам қизимни Қозига беришни кўзлаган эди. Мана энди...
Қози онамнинг гапини шарт кесди:
-Сен билмаган нарсангни кўп жаврама, эй, ожиза. Аксинча, қизингни шундай
иймонсизга бермаганингга шукур қил. Мен фармонни бердим. Гувоҳлар ҳам етарли.
-Ёлғон! -шунча вақтдан бери гапирмай, фақат йиғлаб ўтирган Қозининг хотини
ўрнидан турди, -мендан қутулмоқ истагида шундай этдингиз, ҳожам. Сизга нима гуноҳ
қилган эдим... Ўсал ётдим, Худо жонимни сақлаб қолди. Энди ўзингиз мени жонимни
олмоқ истайсиз...
-Менинг бундайин хиёнаткор аёлим йўқ, уч талоқсан! -деди Қози унга қаҳр
билан қараб. -Билмадим, шу чоғгача нечта ўйнашинг бўлган?
-Ё раб! Сиздан ўзгасига назар қилган бўлсам, шу кўзларим ўйилсин!
-Ўйилади. Халқнинг ўзи жазойингни беради. Қани! -Қози оломонга юзланди.
-Ҳукм ижро этилсин. Гуноҳкорларни тошбўрон қилинг!
Хушимдан айрила ёздим. Онам каби даврага отилиб Қозининг бўғзидан олгим,
отамнинг юзига туфлагим келди! Тошбўрон қилинса улар омон қолмайди-ку!
Аммо... оломон қилт этмади. Гўё ҳеч ким Қозини эшитмагандек тек қотди. Қози
буйруқни яна такрорлади. Атроф сув қуйгандек жим эди.
-Унда ўзим бошлайман, -деди Қози қўлига катта тош олиб. Унга ёнидаги
югурдаклари ва гувоҳлар ҳам қўшилди. Тош ота бошлаган эдилар ҳамки, омма
ёпирилиб кириб иккисини паналашди. Биз аёллар ҳам уларга қўшилдик. Талатўп
бўлиб кетди. Одамларни ёриб ўтиб, Низомжон томон талпиндим. Ҳолсизликдан оёқда
туролмаётган бўлсада, мени кўриб унинг шашти кўтарилди.
-Сизга ишонаман, -дедим пичирлаб.
-Биламан... Оломон ичида майиб бўлма, четга чиқ, -деди у мени ўзидан итариб.
Онам қўлимдан тортди. Биз аёллар йиғилган жойга ўтдик. Эркаклар ва Қозининг
югурдаклари ўртасида уруш бўлиб кетди. Қози бўлса, ўрнидан турдию, уйига кириб
кетди. У халқ ўзини бир бало қилиб қўйишидан чўчигани аниқ эди.
Кўп ўтмай одамлар тинчиди. Қозининг хизматкорлари ҳам чекиниб, бизга ён
берди. Бечора аёлни хотинлар ўрнидан турғазиб ўз ёнларига олдилар. Бири сув тутди,
бири этаги билан елпиди.
-Қозидан қутулганинг яхши бўлди, энди меникида яшайсан, -деди улар
23 views15:26
Ochish/sharhlash