Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 13:46:25 -Кўйлагизга мосини танлайверинг иккови ҳам ёқди менга.
  - Тезроқ туш пастда сени мехмонлар кутяпти куттириб қўйма.
   Зиёфат доимгидай казо казолар даврасида ўтди. Дилнурага оғиз солганлар жуда ҳам кўп лекин Нодирахон қизини дугонасини ўғлига мўлжаллаб юрибди. Ҳам икки бой оила бирлашса яна қариндошлик алоқалари билан дўстликни янада мустаҳкамламоқчи. Агар кўндира олса Комронними Козимни ичкуёв қилиш фикри ҳам йўқ эмас. Аммо қизи четда ўқигани учун кўндириш бироз муаммо туғдираяпти. Мана бугунги туғилган кунга ҳам Кореадан зўрга чақириб олгани бўлмаса қизи келиш нияти ҳам йўқ эди.
  

  - Дилбар бормисам ўртоқ сени кўрмаганимга ҳам йиллар бўлибдия лекин ҳамон ўша ўша ёш кўринасан.
  - Ноди ўзингам қолишмисан. Қизингни чақириб олдингми? Мен Комронни олиб келганман балки таништирармиз?
  - Ҳозир тушади биласану пардоз андозга жуда инжиқ стилистни қон қилиб юборди бу қиз. Ана қара тушяпти.

Дилбар Дилнурани кўриб қотиб қолди. Ахир уни уйида ҳизматкор бўлган қизку бу. Лекин буни сочлари сарғишроқ, кейин калта ҳам. Кўзларида эса ўзига ишонч бор.
   - Саломлар. Кечангиз хайрли ўтсин.
    - Қизим бунақа сўрашмайди, таниш бу Нодира холанг мени болаликдаги дугонам.
   - Яхшимисан қизим?
   - Яхши ўзизчи?

- Мен ёшлигимиздан ойинг билан яқин дугоналар бўлганман

Деярли бирга катта бўлганмиз. Болалримиз ҳам бир бирини танисин дегандик. Балки ўғлим билан дўстлашиб кўрарсан?
  - Бажонудил. Сизга йўқ деб бўлармиди.


- Комрон юрақол ўғлим сени Нодирани қизи Дилнура билан таништираман. Агар кўнгиллариз тушташса буёғи тўйда.
  - Ойи қўйсезчи. Мени ҳали уйланиш ниятим йўқ. Қолаверса севган қ..
Комронни гапи оғзида қолди чунки у қаршида кулиб турган сарғиш соч бенуқсон гўзал Дилрозни кўрди.
- Таниш ўғлим бу Дилнура. Дилнура таниш менинг катта ўғлим Комрон.
- Салом. Комрон ака танишганимдан хурсандман. Дилнура кўзни қамаштирар даражада чиройли кийимлар ва макияжда яна ҳам гўзал бўлганди.
- С.салом.  Мен ҳам.
- Сизлар суҳбатлашиб туринглар биз Нодира билан болаликни эслаб бир суҳбат қурайлик- дея Дилбар опа кетиб қолди.

  - Тинчлими нега тикилиб қолдиз?
- Узр Дилнура сизни биттасига жуда ўхшатдим. Фақат у сизни узун қора сочли вариантингиз.
- Бўлиши мумкин одам одамга ўхшайди. Бу дунёдаги ҳар бир одамни дунё бўйлаб еттита ўхшаш нусхаси бир экан. Ажабланарли жойи йўқ. Ишонаверинг.
  - Майли сиз айтганча бўла қолсин. Ижозатиз билан беш дақиқага бир кишига қўнғироқ қилшим керак эди.
-  Окей борақолинг. ( Нима бунча довдирамаса бу менимча бошқа ошиқларимга ўхшаб томи кетдиёв)
Дилнура ўз ўйлари билан ўтирганда ёнида келиб салом берган овоздан чўчиб тушди.
  - Салом.
- Чиройли киз нечук ёлғиз ўтирибсиз?
- Тўғриси беш йилдан бери Кореадаман бу ерда деярли дўстларим ҳам йўқ ҳаммаси ўша ерда. Шунга деса ҳам бўлади.
- Мана менда ўша сизни бу ердаги дўстиз. Исмим Мурод.
- Дилнура.
- Чиройли исмиз бор экан худди ўзиздай. Муболаға бўлсада айтай исмиз ҳусниз олдида ўз кўркини йўқатажак.
- Воой бу хушомад деб қабул қилайми унда бу гапизни?
- Майли ихтиёриз. Лекин сизни эртага учрашувга таклиф қиламан.  Бисёр кафесида соат 10:00 да. Келишингиз шарт. Мобоодо келмасангиз ўзим уйингизга келаман. Мен сўзимни устидан чиқаоладиганлар тоифасиданман.
- Кўришгунча. Дилроз уни эшикка кузатиб қўйди.
Бу йигитни қарашлари бунча ўткир. Унга қарагинг сайин гапинг инўҳлаб гапиришга мажбур бўларкансан.
Кеча ҳам тугади. Ҳамма ўз уйига тарқалди.
- Қизим Комрон ажойиб йигит дугонамни ҳам яхши биламан балки рози бўларсан?
- Ойи менга у ёқмади. Қолаверса бугун учрашувим бор. Бориб келай кейин сизга нима гаплигини айтаман. Қиз кулганча кийиниб чиқиб кетди. Кечаги ғалати йигитнинг гап сўзлари уни ўйлантириб қўйган эди. Ким у нега чақирди экан деб. Ҳаммаси дарди севгида кўрайликчи бу кишим нимани қойил қилар эканлар.
     Мурод қизни ярим соатча кутиб ўтирди агар келмаса уйига бориш фикри ҳам йўқ эмасди.
264 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:46:25 Матонат. 3-қисм.


Муаллиф:  Ойчеҳра.

Ўгай онасини топинглар у билади болалар кимларда эканини. Мени кечиринглар. Била туриб нафсимни қули бўлиб қилган ишларим учун. Мен кутардим бу сирни гўримга олиб кетмай деб энди бемалол ўлсам ҳам армоним йўқ.


    Ботир ака билан Сулув тушкун ахволда доянинг уйидан қайтишди. Салимани отаси ўлгандан кейин алоқалар бутиул узилган эди. Ўгай она бўлмиш Рисолатхон билан борди келди ҳам йўқ эди. Қаердан ҳам бўлсин Салимани тириклигини борлигини ҳам ҳеч ким билмагандан кейин. Лекин рахматли Нусрат Ваҳобвич барчасидан хабардор бўлган. Куёви у билан бамаслаҳат иш қиларди. Рисолатхонга эса қизиғи ҳам йўқ эди. У шохона ҳаётда маза қилиб яшарди.  Нусрат ака ўлгач компания бор бойликлар унга қолган қолган чунки ягона меросхўр бўлиб ўзи қолган эди.

   Ботир ака ҳаммасини қонун доирасида қилишни бошлади. Доя аёлнинг берган кўрсатмасига биноан Рисолатхонни ҳам тергов қилишди. У ҳеч нимани бўйнига олмади. Без бўлиб тураверди.
  - Қодирова такрор сўрайман. Ўгай қизингиз Салиманинг қолган иккита қизи қаерда уни кимларга сотгансиз?
   - Сизга неча маротаба айтдим, мен битта чақалоқ кўрганман қолганини билмадим. Адвокатимни чақиришингизни талаб қиламан. У бўлмаса бир оғиз ҳам гапирмайман.
   - Хўп билмайсиз ишондик дейлик. Лекин сизга қолган мол мулкни ҳаммаси фақат истиқомат қиладиган уйиздан бошқа, Салима Тохировага васият қилинганини биласизми? Сиздаги компания бир қанча кўчмас мулк, тикув цехлари, озиқ овқат дўконлари ҳаммасини қонуний эгаси Тохирова. Биз мулкни эгасини розилигисиз тассаруф этганингиз, бу қонунга зидлиги ва бир қанчасини ноқонуний ўзлаштирганингиз, васиятни соҳталаштирганингиз каби айбловлар билан сизни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ олганмиз. Агар айбингизни тан олсангиз жазо енгиллаштирилади. Ҳар қандай ёлғон кўрсатмангиз судда ўзингизга қарши ишлатилади. Шу ёдда тутинг.

    Рисолат боши берк кўчада қолган. Емоғни қусмоғи борлигини унутганди. Аллоҳ ўзи шундоғам етим қизни қийнагани учун жазолаганди. Бепушт эди. Неча табибу докторлар дардига даво тополмади. Ёлғиз ўзи шунча бойликка эга бўлиб ўзига янги жуфт ҳам топишга улгурганди.
Энди ялло қилиб яшайман деб юрган вақтларида бирдан ерга қулади. Текширувлар натижасида бир қанcча жиноятлари очилди. Лекин қизларни олган оилалар ҳали ҳам қидиришда давом этиляпти.
    Дилрозни ота онаси ҳақида маълумот йиғилганда шуниси маълум бўлдики қизни асраб олган Олим Муртазоев аёли билан бир бирини қаттиқ севиб турмуш қуришган. Аёли Дилноза ёшлигидан туғма юрак ҳасталиги билан оғриган эди. Туғруқ вақтида фарзандини нобуд бўлганини аёли эшитса кўтара олмаслигидан қўрқиб янви туғилган бола излашга тушади бу айни уч эгизак туғилган вақтга тўғри келди. Қизалоқларни биттасини катта пул эвазига сотиб олди. Ўзи ўртаҳол оила бўлишсада хотинини сақлаб қолишни бошқа йўлини тополмаганди. Дилрозни асраб олинганини фақатгина Олим билан бир корхонада ишлаб қўлини станок кесиб юборган Зайниддин деган қалин дўсти билар экан. Зайниддин ногиронлиги сабан уйда ўтириб қолгач марҳум дўстининг қизидан хабар ололмаганини лекин имкон бўлди дегунча қизнинг поччасига маълум миқдорда пул жўнатиб туришини айтди. Қандай жаннати инсонлар бор ўзи ногирон бўлса ҳам дўстига ҳурмати, садоқати баланд экан.
   - Мени айтганларимни ҳеч ким билмаслигини хоҳлардим. Дилрозни ўгайлигини билишса поччаси билан аммаси сиғдирмаслик қилмасин дейман.
   - Афсуслар бўлсинки Дилроз ҳозир улар билан яшамайди. Унга жуда кўп ситам етказишган. Ишлаш учун пойтахтга кетиб қолган.
    Терговчилар Собитов ва Қурбоновлар Олим билан хайрлашиб иккинчи манзил томон кетишди.




     Юнусободнинг энг бойларидан бўлган Дилмурод Баротовичнинг уйида шодиёна авжида. Бугун хотини Нодирахоннинг туғилган куни.
Дилнура эса пардоз андоздан бўшамайди.
   - Қизим қаравор мана бу комплектлардан қайси бири кўйлагимга мос. Бунисини узуги ёқмаяпти бунисини эса зираги. Сенингча қай бирини танлаганим қулай
255 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:46:16 - Сен бузуқ фохиша яна Собир акангни топиб олган экансанда. Кўнглимда бир ёр қўйнимда бир ёр дегандай- а? Гапир жим турма. Гаааапир.
  - Комрон ака айбим нима фақат Собир деяверасиз? Мен уни танимайман.
   - Энди ёлғонингга иштирмоқчимисан. Мен сенга эмас кўзим билан кўрганимга ишонаман.
  Комрон қизни токи хушини йўқотмагунча калтаклади. Дунёларга сиғмай кетаётган эди. Севгани хиёнатини кўтара олмади. Аслида ўлдирмоқчи эди лекин қўли бормади.
   Бақир чақирдан хонага кирган Санобар опа зудлик билан тез ёрдамни чақирди.
  Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилсада Дилроз уч кундан бери кўзини очгани йўқ. Комрон ҳам касалхонадан кетмади. Қиз болага қўл кўтаргани учун ўзини айбларди. Тўртинчи куни Собир билан Сулув келди. Комрон шок ҳолатида эди. Сулувни кўриб кўзига ишонолмади. Қандай қилиб тўрт кундан бери беҳуш бир неча жойига чок тушган қиз қаршисида ҳеч нима бўлмагандай турибди.
   - Комрон хизматкоринг қани? Бизни уни олдига келдик. Уйингга борсак уни касалхонада деб айтишди.
   - Салом сени кўрганимдан хурсандман дея олмайману лекин қиёфадошимни кўрсам хурсанд бўлардим.
  - Нималар деяпсан? Кимсан ўзи?
  - Ким бўлардим наҳот танимадинг Сулув Ботировна Рустамова бўламан. Ботир Рустамовнинг ягона қизи.
  - Комрон жойидан туриб югуриб кетди Дилроз ётган палатага бориб қаради қиз ҳалиям беҳуш ётибди.
  -Нималар қилиб қўйдим ахир бу бошқа қиз экан. Ўйладим Сулувдай заҳар эмас бошқача деб. Ўзи ҳам айтди Дилрозман деб мен унга ишонмадим. Макр қиляпти деб ўйладим. Қанча тушинтирмоқчи бўлди. Мен эса алдаяпти дедим. Мен севган қиз Дилроз Сулув эса умуман бошқа.
    

--Вооой Худойим ким буни бу ахволга солди?  Жавоб бер Комрон? Нега бундай кўринишда?
  - Мени деб бўлди. Мен сени Собир билан кўриб у менга хиёнат қилди деб ўйлабман.
-Аввал ҳам айтганман мия йўқ сенда деб. Аллоҳга илтижо қил ўзига келсин. Агар мободо мани эгизим бўлиб чиқадиган бўлса мани қўлимдан сени валломатиям қутқаролмайди. Билиб қўй. Собир адам билан гаплашишим керак. Мени уйга оборинг.


Сулув Собир билан хайрлашиб уйига шошилинч кириб келди.
- Ада қаердасиз? Адажоооон.
  - Қизим бунча ҳаммаёқни кўчирасан мана шу ердаман.
  - Ада биласизми ҳозир ҳудди менга ўхшаган қизни кўрдим. Умуман фарқимиз йўқ. Лекин ахволи бироз оғир касалхонада. Менга ростини айтинг опамми синглимми, ёки эгизим бўлганми?
  - Сен билмайдиган бир ҳақиқат бор. Эшитишга тсйёр эмассан деб юрардим. Фақат олдин гапни бўлмасликка сўз бер. Жуда шошқалоқсан. Кейин эгизагинг бор йўқлиги менга ҳам қизиқ буни аниқлаймиз.
- Мен Салимани излатдим аммо ҳеч қаердан дараги чиқмади. Худодан топдим. Мен чақалоқларни онасидан айирган бўлсам мени уйланган турмуш қурган болаларим ёруғ дунёдан бирин кетин кетди. Ўзим тўшакка михланиб қолдим. Ит ҳам ҳолимдан хабар олмайди. Қилган гуноҳимни жазосини тортяпман. Ўша вақтда Салимани онаси ҳаммасини режа қилганди. Мўмайгина пул умидида рози бўлганман. Берилган сумма катта эди. Биз иккита чақалоқни сотдик. Биттаси жуда бой оилага берилган. Биттасини эса ўша куни боласи ўлик туғилган аёлга сотдик. У аёлни эри машинасини сотиб пулни олиб келиб берганди. Ўша туғруқда иштирок этган ҳамма яхшигина фойда кўрган. Салима туғдию ҳушини йўқотганди биз уни эслолмайди деб ўйлаган эдик.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
245 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:46:08 Лекин ичмаган тақдирида қизни беномус деб ўйлаб ҳали ҳам узоқ юрган бўларди. Дилроз ўзини олиб қоча бошлаган Комронни кўрди дегунча нималаргадир овбора қилади ўзини.
   - Сулув мендан ўзингни олиб қочаверма.
  - Комрон ака илтимос ҳаммаси тўйдан кейин. Хўўўп.
   - Хўп тўйдан кейин. Лекин оддий суҳбатга ҳам қочмада.
   - Илтимос мени Дилроз деб чақиринг.
  - Майли сен нима десанг шу.




   Орадан икки ҳафта ўтди. Бу орада Комрон билан Дилроз анча яқин бўлиб қолишди. Бахтли кунларга оз қолди деб қувонишарди.

  Ботир Рустамовга қўнғироқ бўлиб зудлик билан Ўзбекистонга қайтмаса бўлмаслигини айтишди. Иш масаласида бўлганида қайтишни ўйламасди. Аммо ўзи учун азиз инсонни ҳаёти хавф остида қолганига қайтишга мажбур бўлди.

   - Қизим қайтамиз энди.
  - Адажон ўзиз бориб келақолинг. Мен қолай.
- Йўқ қизим сени бу ерда ҳоғиз қолдиролмайман. Ўзимизни юрт бўлса ҳам майли эди. Кетамиз.
  - Хўўўп.


Сулув дадаси билан юртга қайтди. Ўқишга боришни бошлаб юборди. Яна аввалги ҳаётига қайтди. Энди у кучли бўлганди. Энди уни ҳеч ким камсита олмайди. Ўзига сўз берди.
  Ўша дискотека ўша дугоналар.

- Воой Сулув бормисан? Нега айтмай кетиб қолдинг сени роооса соғиндиккуу.
  - Биласану ўзимга ёққанини қиламан.
  - Анави красавчигинг эса сени сўраб келди кўп марта.
  - Ким?
- Собирда.
- Э қўй ўшани ҳозир севгига тоқатим йўқ.

Базм авжида қаердандир пайдо бўлган Комрон Сулувни кўрдию жахл отига минди. Қизни қўлидан судраб даврадан олиб чиқди.
  - Сенга ўзгарма деgандим. Бу ерда нима қиляпсан? Нафрат билан бақирди қизга.
  - Қўйвор қўлимни. Жиннимисан? Мен билан ишинг бўлмасин.
  - Сени таний олмаяпман?
  - Мен сен билган Сулувман. Бошқача бўлолмайман. Тинч қўй мени. Йигитни қўлидан қўлини тортиб олиб машинасига миниб кетиб қолди. Комрон барга бориб бўккунича ичди.
   Ярим кечада ғирт маст ахволда қайтган Комрон Дилрозни хонасини тақиллатди.
- Сулув гаплашиб олайлик.
  - Комрон ака бу нима ахвол нима бўлди сизга? Нега ичдиз?
- Сен устимдан куляпсанми? Ҳаммасига сен айбдорсан. Клубга нега бординг? Ярим ялонғоч кийиниб ўзингни кимга кўрсатмоқчи эдинг?
  - Комрон ака сиз мастсиз эртага гаплашайлик. Нима деяётганизни тушунмаяпман.
  - Ҳозир гаплашамиз. Қизнинг қўлини қаттиқ сиқди.
  - Қўйворинг оғритяпсиз. Мен ҳеч қанақа клубга бормадим.
  - Мени юрагим оғриди. Айт нима етишмади сенга? Тўшак керак бўлдими ёки?
  Дилроз бу гапдан бир қалқиб тушди. Йигитга қандай тарсаки туширди, қандай уни итариб юбориб эшикни қулфлади билолмади.
Туни билан йиғлаб чиқди. Мени ўйин қиляпти уйланмаслик учун дея қалби жуда оғриди.
Собир анчайин ҳаракатлар эвазига Сулув билан ярашиб олди. Совчисини ҳам юборди. Энди улар учрашиб бутикларда, боғларда кафеларда юришарди.  Ок куйлак танлашгв боришди. Ресторанни гаплашишди.Ҳақиқий бахтни ҳис қила бошлашганди. Бир куни кафеда суҳбатлашиб расмга тушишиб туришганида Комрон кириб келиб қолди.  Севганини собиқ хуштори билан кўриб ғазабдан нима қилаётганини ҳам билмасди. Собирга мушт туширди ўртада муштлашув бошланиб кетди. Комронни келиб Козим олиб кетди. Собир эса Сулувга заҳрини сочди.
    - Нега уни уйида хизматкор бўлиб юрдинг?
    - Собир нималар деяпсиз?  Мен келиб келиб хизматкор бўламанми? Қизиқ гаплани гапирманг. Сизга айтдим бу мавзуда гаплашдик. Мен сиз билан урушганимдан сўнг адам билан кетганман. 2 ҳафта бўлди қайтганимга.
   - Унда у қиз ким эди?
   - Менга ҳам уни кўрсатинг. Менга шу даражада ўхшашига  ишончим комил эмас. Мен ахир биттаман.
    - Майли Комрон бу ишига жавоб беради. Юр ҳали сенга уни кўрсатаман. У сендай кийинмасди. Кейин қўрқоқроқ. Сен эса оловсанку. Ёқиб юборишга тайёр.
    - Хўп кетдик унда ҳамма уй уйига дегандей.





    Козим Комронни уйга олиб келиб ўзи ишга қайтиб кетди.  Жахл отидан тушмагам Комронни хабар олишга кирган Дилроз қуюшқондан чиқариб юборди. Эс хуши жойида эмаслиги ва хиёнат деб ўйлагани учун Дилрозни дуч келган жойидан ура кетди.
237 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:46:07 Нима жин урган буни фақат Собирни тўғирлайверади бор йўғи уч марта кўрган бўлсам уни қаердан ҳам танирдим. Лекин Комронга тегкан қизга ҳам сабр тилайман бунақа феълига яшаб кетиши даргумон. Дилроз Комронни хонасини йиғиштирганча ҳаёлга берилиб қолганди. Ҳатто ўзига тегинган қўлни билмай қолди. Ширакайф бўлиб қайтган Комрон қизни қучиб олганди.
  - Қойворинг нима қилганиз бу? Дилроз қанча ҳаракат қилса ҳам кучли қўллардан чиқолмади.
  - Жим Сулув сен мени адо қиласан. Сени деб телбага айландим. Нега олдинроқ учрашмадик?
   - Комрон ака қойворинг илтимос сиз мастсиз нима деяётганизни билмаяпсиз.
  - Биламан Сулув биламан. Ҳаммасини биламан. Меники бўлишингни хоҳлайман.
   - Телба қўйвор мени. Дилроз аввалги усулини қилиб Комронни кўзига қўлини тиқиб олдию ундан озод бўлиб қочиб кетди. Хонасига бориб чуқур нафас олиб эшикни қулфлади.
- Бу жинни бўлган аниқ. Мастлигида нима деяётганини ўзи ҳам биламйди.


Комрон кайфи жуда кучлилиги учун ухлаб қолди. Эрталаб эса кеча бўлган воқеаларни элас элас эсларди. Лекин пушаймонлик ҳисси йўқ эди унда. Энди кўнглидагини яширмайди гарчи бирга бўлолмаса ҳам ёнидан қўйиб юбормайди шунга қарор қилди. Худбинлик бўлса ҳам Сулувни бошқа билан кўришга тоқат қила олмайди. Нонушта вақти ҳам қизни ишларини кузатиб турди. Козимни қиз билан суҳбати асаб толаларини ёмонам таранглаштирарди.
  - Соҳибжамол ростдан ҳам чиройли сурат чизарканинг.
- Э қўйсангизчи Козим ака? Сиз кўрганлар шунчаки зериккандан эрмак эди ҳолос.
- Зериккандан эрмак шу бўлса унда ижод қилиб чизсанг тилим айланмай қолса керак ҳайратдан.
  - Козим тур кетдик ишга кеч қоламиз.
- Э ака суҳбатни ҳам белига тепдинг. Бўпти кеттик. Сен гўзал қиз менсиз зерикиб қолма яна. Козим кўзини қисиб қўйиб чиқиб кетди.
  Ошхонада Комрон билан Дилроз қолди. Дилроз Комрондан чўчиб турарди бир оғиз ҳам гапирмай стол устини йиғиштира бошлади. Комрон қизни қўлидан ушлаб ўзига тортди. Дилроз кўз очиб юмгунча йигитнинг қучоғида кўрди ўзини.
  - Мени рашким ёмон эҳтиёт бўл қизалоқ.
Дилрозни карахт ахволда қолдириб Комрон ҳам ишга кетди.
  Бугун ҳам дўстлари билан отамлашиб қайтган Комрон кираверишдаги эшикка депиниб кетиб гулдонлар устига йиқилди. Оқибатда қўли анчагина жароҳат олди. Шовқиндан югуриб чиққан Дилроз йигитни ахволини кўриб ёрдамга шошилди. Йигитни суяб зўрға хонасига олиб чиқди.

- Қўлизни кесиб олибсиз ҳозир боғлаб қўяман.
Дилроз йигитни қўлини тозалаб боғлар экан ўзига тикилган кўзлардан жуда ҳам ҳижолат бўларди.
- Бунча чиройлисан а?  Биласанми менга кўпроқ ҳозирги ҳолатинг ёқади. Аввалгидай заҳарлик сенга ярашмайди. Ўзгарма илтимос.
   - Мен доим шундай бўлганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоламан.

Комрон энди тақдирга тан бера бошлади. Нима қилса ҳам қиздан узоқлаша олмас экан. Майли ўтмишни унтиб бахтли яшаймиз. Ўша ишда уни айби йўқ у ҳам алданган. Шундай маъсумани ҳам бахтли бўлишга хаққи бор дея Дилроз билан муомаласини яхшилади. Қизни ўзига тортадиган ҳусн у жамолига термулиб суҳбатлар қурарди. Дилроз ҳам анча Комронга ўрганиб қолди. Ўзи билмас туйғулар гирдобида қолганди. У биларди барибир Дилбар опа Дилрозни одам ўрнида кўрмайди. Келин қилмайди. Комрон билан муносабатларни давом эттириш аҳмоқлик бўлади. Лекин Комрон кундан кунга қизга боғланиб қоларди. Уни севишини оила қуришини ҳам айтди.
  - Сулувим мени тезроқ тўйимиз бўлишини кутяпман. Мана шу уйдан оқ либосда олиб кираман сени. Менга ишон.
   - Комрон ака мени исмим Дилроз. Нега доим Сулув дейсиз?
  
-Хўп шириним сен нима десанг шу. Балки уйингдагилар билан гаплашарман
     Мени нафис гулим. Ҳеч ҳам хафа бўлма. Ҳаммаси яхши бўлади.
Дилроз уйимдагилар билан гаплашишга шошилманг дерди. Сабаби поччасини билади. Мардонни эса Комронга зиёни тегишини хоҳлмасди. Мардондан ҳар нени кутса ҳам бўлади. Неча бора судланиб ҳам ʼъодамʼʼ бўлмади.
  Комрон эса Дилрозни ҳали ҳам Сулув деб ўйларди. Ботир Рустамовни ишхонасига бориб ҳали бери келмаслигини аниқлади. Дилроз уйида яшаса ҳам энди унга қўлини тегизишдан ўзини тийиб юрарди. Ўзи шундоғам тўйдан олдинги ишлар виждонини қийнарди. Қаердан ҳам ўша куни ичдим дерди.
230 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:46:07 Матонат. 2-қисм.


Муаллиф:  Ойчеҳра.

Собир билан Козим бир бирига ташланиб қолди. Козим Собирни сен кирганингга бўлди унга нимадир қилдинг дея айбларди.

- Тинчлик сақланг бу ер касалхона. Муаммонгизни ташқарида ҳал қилинг. Ҳамшира қаттиқ гапириб уларни ажратиб қўйди,

Врач чиқиши билан ёнига боришди.
- Беморни ахволи анча яхши кўпроқ қувват олиши керак. Ёшлигидан анимея билан даволанмай юрган бўлса керак. Уни оилавий ахволини ким билади?

- Доктор у Ботир Рустамовни қизи. Бунақа бўлиши мумкин эмас.
   - Балки...
Доктор кетгач йигитлар ҳам тарқалишди. Козим касалхонадан чиққанча Дилрозга нима керак бўлса олиб бериб хабар олиб турди.
Дилбар опа виждон азобида қолди. Бир тарафдан қизни хизматкор деб ўғлимга осилиб олади деб ўйлагани сабаб бўлганди. Лекин қизни бой оиладан эканини ўғли сўзини устидан чиқиш учун мажбурлаб олиб ўтирганини Козимдан эшитиб анча хотиржам бўлди.

Комронни ҳам ёши 26 га етиб қолган ўз бизнесига эга уйлантириш вақти ҳам етганди. Ўйлай ўйлай бир вақтлар туғруқхонада бирга ишлаган дугонаси Нодирани қизини келин қилишни ўйлаб қолди. Нодира иш жойини ўзгартириб бошқа вилоятга кўчиб кетганди. Кейин эса қизли бўлганини эшитуди. Эрини ишлари юришиб ҳозирда қандолатчилик цехини очганини сухбатларида билиб олганди. Нодира билан кўпинча телефонлашиб туради. Кўришишга эса доим ҳам вақт тополмайди. Нодирани қизи ҳам худди онаси сингари ҳамшираликка ўқирди.
Дилбар опа соғлиғи туфайли кўп вақтини эри билан тоғлик жойларда ўтказади. Аста билан оғриган тоза ҳаво эса ахволини анча яхшиларди. Шокир ака асаларичиликка жуда ҳам мехр қўйган қўлида ишчилари бўлса ҳам ўзи бош қош бўлиб юради. Эр- хотин бир шаҳарда бир тоғда бўлиб яшаб келишаяпти.
     - Ало Нодира яхшимисан?
  - Ало вой вой кимларни овозини эшитаяпман. Дилбар ўзингмисан? Бормисан? Болаларинг поччам тузукмилар?
   - Яхши рахмат. Нима гаплар қизингни ўқиши яхшими? Ҳали бери узатмайсанми?
  - Совчилар келиб тинмаяпти лекин бу қайсар йўқ деб туриб олган.
Икки дугонани гапи анча чўзилди.
Келганларига бир ой бўлганда тоғга қайтиб кетишди. Дилроз билан ҳам яхши келишиб олган Дилбар опа уйни қизга топшириб хотиржам ортга қайтди. Уйда яна ёши каттароқ Санобар опа ҳам ишларди. У кўпинча гуллар ва боғ парвариши билан шуғулланарди. Ошхона ҳам аввал Санобар опага тегишли эди лекин Дилроз келгач бу ишдан озод бўлганди.
Охирги вақтларда Комрон жуда асабий бўлиб қолди бунга сабаб Дилроз эди. Қизни қанчалик ёмон кўришга ҳаракат қилмасин барибир юраги унга талпинаверарди. Аммо бу мумкин эмас. Хаттоки ўйлолмайди ҳам. Собир билан бўлган воқеалар сабаб ораларида ўтиб бўлмас жарлик бор. Уни қанчалик севса ҳам барибир ёнида олиб қололмайди. Қолаверса қизни муносабатидан ҳам хабардор эмас. Кўп ичадиган клубларга бориб жанжал қиладиган бўлди. Козим ҳар кеча акасини зўрға судраб уйга олиб келарди.
     Дилроз Козимни ўзига дўст деб билса Комронни нима деб аташни билмасди. Бу келишган қора қошлари ўзига ярашган йигитни кўрганида ҳаяжонланиб кетар лекин унинг қўпол гаплари юрагини жароҳатларди. Унга қандай муомала қилишни билмасди.
    


  Эрта тонг кечаги ичкиликдан сўнг боши оғриб ошхонага сув ичиш учун кирган Комрон пишириқ пишираётган қизни кузатиб турди.
  - Менга аччиқ қилиб қаҳва тайёрлаб бер.
   - Ассалому алейкум. Хўп ҳозир.
  - Сен уйга кетишни хоҳламисанми?
   - Уйимга боролмайман. Иложим йўқ.
  - Нега?
  - Узр буни сизга айтолмайман. Комрон Собир билан бўлган иш деб тушунди. Кайфияти тушиб кетди.
    - Нима Собирни қўлига тушишдан қўрқяпсанми?
   - Собир менга ҳеч киммас. Бир шилқим ҳолос.
   - О наҳотки бу гапни Собирни қўйнидан чиққан қиз айтяпти? Ўша пайтда шу ақлинг ишламаган эканда?
   - Неча марта айтай сизга мен уни танимайман. Менга ҳеч ким эмас у. Кейин мен ҳеч кимни қучоғидан чиққан эмасман.

   - Майли ярангни тирнамай унутган бўлсанг бўптида.
230 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:57 - Қиз жуда кўп стрессда бўлган. Қаттиқ шамоллаган бошидан ҳам иссиқ ўтиб кетибди. Даволанмаса бўлмайди. У куч йиғиб олиши керак. Одамга ҳам инсоф керак. Шу даражага етгунча олиб ўтиришмайдику. Врач шу сўзларни айтиб кетиб қолди

Собир қўйган одам Комронни хизматчиси шифохонага тушиб қолгани хабарини етказди. Собир ўша заҳоти шифохонага учди.
   - Комрон нима қилдинг унга ўлдираман бир тола сочи тўкилган бўлса.
Собир Дилроз ётган палатага кириб беозоргина ётган қизга термулганча қолди. Бориб қўлларидан ушлади.
-  Ўзимнинг Сулувим, чиройлигим нега Комронни зиндонидан чиқмай юрибсан. Сени олиб кетишимга рози бўлсанг олиб кетардим.

Беҳол бўлган қиз бир кун давомида дорилар таъсирида ҳам кўзини очмади. Собир эса умуман уни олдидан кетмади.
  Комрон ўзига тушунолмай карахт эди. Қизни ёнига кирай деса виждони йўл қўймайди, кирмай деса  Собирдан уни қизғаняптими билолмаяпти.

   -  Ака Собир Дилрозга ким бўлади?
  - Севгилиси уни.
  - Бўлмаган гап Дилроз қишлоқлик шаҳарга энди келган талаффузидан ҳам маълумку.
- Эҳ укагинам ҳали ёшсанда. Сен сулувни кирдикорларини билмайсан. Уни макри 100 туяга ҳам оғирлик қилади. Дилроз эмас Сулув уни исми отаси бойвачча. Қизи эса жуда қўпол эрка тантиқ қиз. Мен уни ишлатаётганим сабаби мени ўзича ерга урмоқчи эди. Қўлимда уни расм видеолари бор улар тарқалмаслиги отасини боши эгилмаслиги учун индамай ишлаб юрибди.
   -  Лекин сира унақа қизга ўхшамайди. Хатто кўзимга тик қараб гапирмайди.

  - Ёғонимни билиб қолмасинлар деб қарамаса керакда.

Бирданига Дилроз ётган хона қий чув бўлиб шифокорлар югур югур қилиб қолишди.
- Реанмационнийга олинг те қон қуйиш керак пульс тушиб кетяпти.
  - Тезлашинг гемоглабин жуда паст.
- Беморни йўқотяпмиз.
- Улгурамиз бошладик.

Электрошок ва қон қуйиш беморни оз бўлсада ҳаётга қайтарди. Аммо хавф ўтиб кетмаганди. Комага тушишига йўл қўйманг кейин чиқаролмаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
228 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:48 - Салом.
  - Ассалому алейкум. Хуш келибсиз жаноб. Комронбек ҳозир келиб қолади. Унгача кутиб туринг.
  - Нега бунақа қиляпсан? Хизматкор бўлиш жонингга тегмадими?
   - Бу шаҳарни яхши билмайман. Маоши ҳам яхши, бошқа иш излаш ҳаёлимга келмапти.
     - Сулув сенга нима бўлди отангни пуллари етти пуштингга етадикуу
    - Сиз мени ким биландир адаштирдингиз. Отам 8 ёшимда ўлган. Исмим Сулув эмас Дилроз.
- Кечир мени ноҳақлик қилгандирман. Лекин бунақа ишлар қилиб аламингни олишинг ярашмайди сенга. Сен эмаску фақат шу ишни қилган қанча қанчаси ялло қилиб юрибди ўзингни бунчалар пастга урма.

  -  Мен сизни танимайман. Танишни ҳам истамайман. Мени тинч қўйинг.

- Сулув жоним кетақолайлик юр, дея қизнинг қўлидан ушламоқчи бўлди Собир.

- Яқинлашма агар яна бир қадам ташласанг бу пичоқ қорнингга киради. Дилроз қўлида пичоқни ушлаганча бақирарди.
Нега тушунмайсиз? Мен сизни танимайман. Илтимос кетинг.
Дилроз югурганча хонасига чиқиб кетди.

    Собир нима қиларини билмай  бир муддат туриб қолди. Комрон келганини кўриб дахлизга ўтди.
 

-  Ооо кимларни кўряпман. Хуш кепсан Собир.

- Хушвақт бўл. Комрон нега Сулув мени эслолмаяпти. Унга нима қилдинг?

- Мени ҳам эслолмайди ёки ўзини шунақа тутяпти. Лекин ишонавер олдинги Сулувдан бу Сулув анча тузук. Буни заҳарли тили йўқ. Кейин битта айтгандан хўп деб туради.


- У мен билан гаплашишни хоҳламади. Хатто пичоқ ўқталди.

- Майли эътибор қилма балки унга иши ёққандир.

Собирнинг телефони жиринглади.
- Ало ҳа ҳозир боряпман.
Оғайни бўпти гапалшармиз. Дея чиқиб кетди.


Комрон Дилрозни хонасини тақилатди.

- Ким бу?

- Мен Комронман. Ишларинг қолиб нега хонангга қамалволдинг?

- Ҳозир чиқаман.

- Эшикни оч.

- Лаббай жаноб. Қиз қизарган кўзлари билан Комронга қаради.

  - Кечга дадам билан ойим тоғдан қайтади биринчига товуқ шўрва иккинчига манти пиширарсан.

- Хўп.

Комроннинг уйидагилар ҳам келишди. Янги хизматчини кўриб Дилбар опанинг авзойи бузилди. Бу қиз ҳали ўғлимни бошини айлантириб олмаса эди деб хавотир ола бошлади. Қиз ҳаддан зиёд гўзал ҳаттоки устидаги рўдаполар ҳам унга кўрк бағишлаганди. Қизни ўғлини ёнига яқинлаштирмаслик учун жуда кўп юмушлар билан кўмиб ташларди. Комрон ҳам қизга жуда қўпол муносабатда эканини кўриб кўнгли бироз тинчиди.
     Козим эса қизни атрофида доим парвона эди. Бу уйда ундан бошқа ҳеч ким Дилроз билан одамга ўхшаб гаплашмасди. Дилбар опа Дилрозни ёз чилласи қоқ пешинда супаларни супуришга мажбурлар, совуқ сувда бассейни тозалатар қизнинг соғлиғи эса тобора ёмонлаша борарди. Шундай кунларнинг бирида Дилроз хомасидан чиқа олмай қолди. Туришгада мадори қолмаганди. Иссиғи чиқиб ҳеч нимани идрок қилолмай қолганди. Эшикни жахл билан очиб Дилбар хоним кириб келди:
   - Сен нега ялпайиб ётволдинг, ойингни уйимидики еб ётасан текин томоқ. Нонуштани кутавериб ахийри ўзим чиқдим ҳалиям туриш ниятинг йўқми?

   - Узр хоним бироз тобим йўқроқ эди ҳозир тайёрлайман. Дилроз бир илож қилиб ошхонага чиқиб нонушта тайёрлади. Қўллари қалтираб кетар боши гир гир айланарди. Ҳаммасини тахт қилиб ошхонадан чиқиб кетар маҳали ошхонага кирган Комрон қизни атайин туртиб юборди оқибатда эса Дилроз анча нарига учиб йиқилди.
    Нонушта қилаётганлардан биринчи бўлиб Козим югуриб бориб Дилрозни бошини кўтарди:
  - Дилроз тузукмисан, эй ало нафас оляпсанми? Эшитдингми мени? Нима бало ёняпсанку.
    - Козим нималаф деяпсан. Қилган ишидан пушаймон Комронни ичини ит тирнарди.
  - Ака қоч докторга олиб бораман. Дея Дилрозни кўтариб машинаси томон кетди. Уни ортидан Комрон ҳам машинасида кетди.

    Кутиш зали шифохонада Комрон ўриндиқда ўтирарди Козим эса у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Жахлини акасига сочарди.
- Ака қанақа одамсан бу қиз бола бўлса шунча азобинг камми ишдан кет акам сени сиғдирмайди десам кетолмайман дейди. Унга нима қилгансан сендан қўрқади бунча?
- Ишинc бўлмасин ҳаммасига узун тили сабабчи буни.

   Набиевага ким?

Биз дея жавоб беришди ака укалар бирданига.
230 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:48 Козим қиз билан деярли яхши чиқишиб кетди. Қизни кўнглига қарар сохибжамол дея кўнглини кўтаришга ҳаракат қилар эди. Қиз уларга овқат тайёрлаётганда ҳам Козим билан ҳазил ҳузул давом этарди. Аммо бу Комроннинг асаб толалари таранг бўлишига олиб келарди. Айнан ўша вақтда Дилрозни бошқа ишга буюриб ошхонадан чиқариб юборар эди. Бу кўп бора такрорлангач Козим акасидан сўради:
    - Ака бу дейман ёки қизни ёқтирасиз ёки жуда ёмон кўрасиз ҳеч билолмадим. Ёқтирасиз десам унга муомалангиз қўпол ёқтирмайсиз десам мен билан гаплашгани сизга ёқмаяпти деб ўйлаб қоламан.
   - У сен билан гаплашишга арзимайди



  Сулув ўша кундан бери тушкун ахволда. Уни синдиришди мағрур қизни ер билан битта қилишди. Ботир ака ҳам ҳайрон ерга урса кўкка сапчийдиган қизи маюсгина бўлиб қолган. Тузукроқ овқат ҳам емайди. Сулув шу вақтгача қанча йигитларини ерга урган заҳар тили билан сийлаган. Лекин енгилтак қиз эмасди. Бунга лойиқ эмасди. Ўша куни биринчи бор қиз бўлиб туғилганига афсусланди. Собирдан қасос олиш йўлларини изларди. Ҳам севги ҳам нафрат қай йўлдан боришни билмасди.
      Собир Сулувни эсламай қўйганди токи Комронни уйига тендерда ютмасликни талаб қилиб бормагунча.
   Комронларни уйига борди эшикни қўриқчилар очиб уйга бошлади. Уйга киргач унга Комронни ҳозир тушишини айтиб меҳмонхонага таклиф қилшди.
  - Ассалому алейкум. Чой ёки қаҳва? Қайси биридан ичасиз?
   Бу овоздан қалқиб тушди.
  - Сулув сен бу ерда нима қиляпсан? Нима бало мендан қасд олиш учун душманимни уйига кирдингми? Устингдагилар нима?
Қизнинг қўлидан ушлаб олиб кетишга чоғланди.
   - Кимсиз қўйиб юборинг. Мен ҳеч қанақа Сулувмасман. Козим ака қаердасиз?  Дилроз тинмай Козимни чақирарди.
    - Қойиб юбор уни Собир, мени уйимдаги хизматкорга қўполлик қилишга нима ҳаққинг бор? Комрон дарғазаблик ила Дилрозни қўлини Собирни чангалидан озод этди.
  - Сен нималар деяпсан Сулув қандай сени хизматкоринг? Эсингни едингми кимсан Сулув сенга хизмат қиласа- я кулгимни қистатма.
    - Сулув қилган ишига яраша жазони ўтаяпти. Борақол ишингга севгилингга эътибор берма дея Дилрозни ошхонага жўнатди.
   Собир менда нима ишинг бор?

- Энергетика борасидаги тендерда мен ютишни хоҳлайман . Ундан воз кеч.

- Нега энди бу катта сармоя дегани? Нима сенингча оғзимни очиб қолавераманми?
  
   - Йўқ сенга ʼʼ Келажак сари ʼʼ лойиҳасидаги улушимни тўлақонли бераман. Икковининг ҳам фойдаси бир хил. Сабаби унда ҳам сенинг улушинг бор меники билан буткул ҳаммаси ўзингга қолади. Энергетика эса менга.
    -, Унда эртага офисга кел. Ўшанда гаплашамиз.


  Собир энди фақат Сулувни ўйлай бошлади. Уни ҳизматкор кийимида кўрибми ёки жуда маюс кўзлари сабабми ўзига кела олмади. Ўқишига қидириб борди лекин у ердан ҳам топа олмади. Мадина эса ўша дикотекадан кейин қайта кўрмаганини айтди. Собирни ичини ит тирнарди наҳот шунақа шаддод қиз мен туфайли абгор бўлди деб. Шунча қизлар қўлидан ўтган бўлсада Сулувдақаси битта экан энди ич ичидан тан ола бошлади. Балки уни севгандирман. Ахмоқона ғурурим деб уни абгор қилдим дея ўйларди.

Сулув хонасидан ҳам чиқмай қўйди. Ахийри дадаси уни ўзи билан чет элга олиб кетишга қарор қилиб олиб кетди. Ўқишидан ҳам таътил олди. Ўзига келса ўқишини давом эттираверади дея ўйлади. Сулув ҳам кетишга қаршилик қилмади. Гарчи енгилтак кўринсада у учун номус биринчи ўринда турарди. Ўз жонига қасд қилиш ахмоқона туюлди. Дадасини ёлғиз қолдира олмайди. Сулувдан кейин синиши аниқ.
     Сулув Америкада анча ўзига келиб қолди. Лекин ҳалиям юртга қайтишга юраги бетламайди.





   Собир Сулувни таътил олганини эшитиб ҳайрати минг чандон ортди. Уйини қидириб топиб уни бизнесмен Ботир Рустамовнинг қизи эканини билиб қолади. Уйдаги қоровул эса уларни чет элга кетганини айтади. Табиийки Собир ишонмади. Чунки Комронни уйида эканини яхши биларди. Яна бахона топиб Комронни уйига борди эндиликда Комрон билан яқинроқ бўлиб олган эди. Жаа дўстчалик бўлмаса ҳам душманлик барҳам топганди. Бунга ўша келишув сабаб бўлганди. Комронни қўриқчилардан сўради. Ярим соатда келишини эшитиб залда кутиб турадиган бўлди. Бу сафар ўзи излаб ошхонага ўтди.
231 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:48 Собир билан ҳам танишуви кўнгилдагидай ўтмаган. Инстутдан чиқаётганда Собир қизга турилиб кетди оқибатда эса қизнинг хақоратларига учради. Шундан сўнг севиб қолдим деб ортидан қолмаганди.
  Аслида эса ўша куни Собир дўстлари олдида изза бўлгани учун ҳам қиздан аламини олмоқчи бўлди. Аламини қизнинг шу пайтагча асраган номусини топташ билан олди, ва бунда ўзида йўқ хурсанд эди. Собир куча безориси отасини пулига ялло қилиб юрувчи такасалтанг йигит. Қизларга суяги йўқроқ. Қанча қизнинг бошига қора кунларни солгани эса фақат ўзигаю Аллоҳга аён.

Комронни ўйлари чалкашиб кетди. Ўзи билган Сулув билан уйдаги Сулувни орасида осмон билан ерча фарқ бор. Биринчи бор тўқнашувда Сулув ҳаммани олдида Комронни изза қилган сан хизматкорсан мани ҳизматимни қиласан деб унга туфлисини артирмоқчи бўлганди. Комрон аёлларини ҳурматини жойига қўйиб келган лекин буниси ошиб тушди. Ҳар қанча уринсада дўстлари олдида бир қиз ғурурини ерга ургани унга алам қиларди. Охири шу бўлдики азалий душмани Собир қизни севгилиси бўлиб чиқди. Олдинига бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи эди аммо уни қўлига Собир тарафга қўйган ишончли одамидан бир видео келиб тушдики ҳаммаси тескарисига айланиб кетди. Собир қизни мажбурлаганди. Севаман деб ваъдалар берган охирида эса мажбурлаб мақсадига эришган эди. Комрон бу ягона нусхадаги видеони керак бўлади деб сақлаб қўйганди. Сулув Комронга ёқарди ҳисоб шу вақтгача бирор қизга илиқ муносабат билдирмаган йигит бу қизда истисно қилди. Тилини айтамаса гўзаллиги билан лол қолдирадиган малак унга қайсидир маънода ёқди ҳам. Лекин видеодан кейин ҳаммаси буткул ўзгарди. Энди қиз у учун ит теккан ош эди. Гарчи бунга айбдор бўлмасада ўша квартирага ўз оёғи билан боргани Комронни нафратига сабаб бўларди.

    Комрон қизнинг ҳақорати учун уни хизматкор қилиб ишлатсам ҳузур оламан деб ўйлаганди аммо деярли ҳеч нима ўзгармади. Ҳар сафар уни кўрганида жодули кўзлар бир зум асир айларди кейин эса видео эсига тушиб совуққонлик режимига ўтиб оларди. Қизни шарманда қиламан деб қўрқитганим учун хизматимни қиляпти деб ўйларди. Сабаби сенга тегишли видео бор деб айтганди. Суриштируви натижасига кпра Сулув инстутда ўқир отаси Логистика фирмасига эга йирик сармоядорлардан эди. Лекин нима учундир онаси ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ.
Бир неча кунлардан сўнг Ботир Рустамов Германиядан қатор шартномаларни имзолаб юртга қайтади ўша вақт албатта қизи уйида бўлиши керак лекин негадир Сулув кетаман демади. Балки қаттиқ қўрқяптими ёки отаси билса оқ қилади шунга юзлашмқочи эмасми билолмади.

- Сулув менга қаравор.

- Лаббай жаноб. Жавоб берди Дилроз ердан кўз узмаган ҳолда.
   - Уйингга кетмайсанми?

- Йўқ ишим менга ёқди бошқа қаердан ҳам иш топа олардим.
  
  - Сулув сен аниқ жинни бўлгансан. Сенга иш нима керак. Ёки Собир акажонинг топтаган номусингни бадалини менга тўлатмоқчимисан? Агар шунақа ўйласанг чучварани хом санабсан. Собир билан нималар қилганинг видеоси менда бор. Буни каллангдан чиқариб ташла.
     - Мен беномус эмасман.
    - Ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан . Энди эса бор ишларингни қил.
Дилроз ишларни қила туриб йиғларди мен нима қилдим бунга доим мени ҳақорат қилади. Аниқ ким биландир адаштиряпти. Сулув ким экан. Ҳали аниқлайман буни. Кунлар ўтаверар Комронни муносабати эса баттар ёмонлашиб борарди. Атайин энг чиркин ишларни қилдирар хожатхонани итни уйини қайта қайта тозалатар эди. Дилрроз бундан баттарига чидаган у учун бу нима бўпти. Шундай кунларнинг бирида Лондонга ўқишга кетган Козим уйига қайтиб келди. Уйидаги соҳибжамол хизматкорни кўрдию тили айланмай қолди. Козим табиатан гапга уста Комроннинг тескариси эди. Қизлар билан ҳам тезда чиқишиб кетарди. Нечалаб севгилари бўлган бу Козимнинг.
  - Кхм Кхм Салом бердик яхши қиз кирсам мумкинми?

- Ас.ассалому алейкум киринг кимдир керакми?
  
  - Менгами сиз керак . Қизнинг қўрққанини кўриб ҳазилини тўғрилади. - Мен ҳам шу уйни аъзосиман Комронни келишган ёқимтой укаси Козим бўламан
234 views10:45
Ochish/sharhlash