Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-08-30 18:26:40 -Гувоҳлар ким экан?! Наҳот халқ шунга ишонса?
-Тўрт киши билан бирга хотинининг эшигини очишса, Низомжон ўша ерда
эмиш... Тўрт кишининг гувоҳлиги жазолаш учун етади! Гувоҳлар орасида... ўгай
отангиз ҳам бор эди.
-Наҳот? Отам... уни топишим керак.
Атрофга алангладим. Қозининг ортида турган тўрт киши орасида ростданам
отам бор эди.
Бирин кетин гувоҳлар ҳам сўз олди. Навбат отамга келганда онам пичирлади:
-Ярамас золим... тунда нега йўқ бўлиб қолди, десам... Кечир мени, Зубайда. Мен
бўлмаганимда, отанг бўлмаганида эди...
-Қози хазратлари рост сўзлайдир. Биринчи бўлиб эшикни мен очдим. У ерда бу
икки нобакор... айтишга тилим бормайди. Бировнинг завжасини йўлдан урган бундай
кимсаларга ўлим! -дерди отам важоҳат билан.
-Сиз Қозиникида тунда нима қилиб юргандингиз? -Оломон ичида кимдир ўктам
овозда сўради.
Отам бир зум каловланди:
-Шу... иш билан боргандим.
-Ярим тунда-я? -Ҳалиги киши яна сўради.
-Ҳа, бир масалага ойдинлик сўраб боргандим. Гап бунда эмас... муҳими, тўрт
киши шунга гувоҳ бўлдик.
-Биз Низомжонни сиздан кўра яхши биламиз! -кимса ўртага чиқиб халққа
юзланди, -тўғрими? Унга туҳмат қилаяпсизлар!
-Тўғри!
-Рост!
24 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:35 келган тарафга боқдик. Биздан ўн қадамча нарида от устида ўтирган кимсани кўриб
хуркиб кетдим. Чунки уни бир кўрганда таниган эдим. Бу тоғ Қозиси, ўша менга
уйланмоқчи бўлган қари туллак эди. Шошиб паранжимни ўрадим.
-Ассалому алайкум, -Низомжон ўрнидан туриб, Қозига яқинлашди.
-Ваалайкум... кимсизлар?
-Тоғликлармиз. Зилол булоқ зиёратига келдик.
-Ҳм... -у отдан тушиб булоқда қўлини ювди. Пок сув ифлосланди. Кейин ёнидан
сувдон чиқариб унга сув тўлдирди. -Бу қиз... подачи Носирнинг қизи эмасми?
-Шундай...
-Тоғдан қочиб кетиб эди, -у менга қаҳрли нигоҳларини тикди. -Яна қайтибди-да?
Низомжон томоқ қирди.
-У менинг бўлажак завжам.
-Ҳааа... гап буёқда денг. Хуш қолинглар унда, бўталарим. Омон бўлсак яна
кўришармиз, -Қози бизни ўтли қараш билан тарк этди.
-Ох, мени таниди! -дедим Низомжон томон отилиб, -энди нима қиламиз?
-Ҳеч. Мен бор эканман, у сенга зиён етказа олмайди.
-Лекин...
-Шариат қонунларини буза олмайди. Никоҳида тўрт хотини бор. Хоннинг
қатлидан сўнг амалдорлар ҳам чўчиб қолишган.
-Ишқилиб, тинчлик бўлсин. Энди кетайлик...
-Майли, кетдик.
Йўл бўйи яна жим кетдик. Иккимиз ҳам назаримда бир ўй билан банд эдик.
Қозига йўлиқишимни билганимда бу ерга асло келмаган бўлар эдим. Бахт сўраб бориб,
бахтсизликка маҳкум бўлмасак эди...
Туҳмат тоши
Ўша воқеадан сўнг уйга тамом қамалиб олдим. Тўйга ҳам ўн кунча фурсат қолди.
Бу орада ўгай отам подани қайтариб олиб келди. Бибим ва онам бўлса бисотларида
боридан сарпо тугиш билан банд. Ойша опам ёнимга тез-тез кириб туради. Яхшики,
оналари тузалиб қолибди. Низомжон ҳам пичоқсозлик билан шуғулланаётган эмиш.
Бир куни эрта саҳарда шовқиндан уйғониб кетдим. Бибим, онам ва Ойша опам
эшигимиз тагида нималардир ҳақда йиғлаб сўзлашар эдилар. Аста туриб, деразадан
қарадим. Ойша опамнинг менга кўзи тушиб, югуриб ёнимга кирди. Қучоқлаб олиб
йиғлашда давом этди.
-Худо ҳайрингизни берсин, опа, ёмон хабар айтманг, -дедим юрагимни ҳовучлаб,
-ҳамманинг жони соғми?
Ойша опам кўзларимга қарамай хиқиллади:
-Низомжоним... унга туҳмат қилишди, Зубайда. Сен асло ишона кўрма! Бари
Қозининг иши. Нега тинч яшашга беришмайди булар?! Нега тақдиримиз бунчалар шўр
бўлмаса?
-Низом акамга нима бўлди? Қози... нима қилибди? Ойша опа, айтинг.
-Айтишга тилим бормайди, -опам шундай деди-да, уйдан чиқиб кетди.
Бибим ёнимга келиб, сочларимни силади.
-Ойшахон хўроз қичқирмай, дод билан кириб келди. Оҳ, қизим... пешонанг бунча
шўр бўлмаса. Мен ҳам ишонмадим бунга. Қози... сенинг келганингни билган, чоғи.
-Ҳа... билган эди. Сизга айтмовдим, биби. Зилол булоқда...
-Айтганингда бўлар эди! Қози қочиб кетганингдан сўнг тоғни роса излаттирган
эди. Аламини олмагунча қўймасди, -дедилар онам ҳам.
-Ҳа, шу заҳоти никоҳингизни ўқитиб, бу ерлардан жўнатиб юборган бўлардик,
Зубайдагинам. Энди кеч...
Юрагим зириллаб сўрашни истамаган саволимни бердим:
-Низомжонга нима бўлди?..
-Қози оломонни йиғаяпти эмиш. Ўзининг учинчи хотини билан Низомжонни...
уйида тутиб олибмиш. Гуноҳи оғир, тошбўронга хукм қилибди...
-Йўқ! Ёлғон бу! Низомжон асло ундай қилмайди, -дедим сапчиб ўрнимдан туриб,
-мен хозироқ уларни кўришим керак.
-Биз ҳам ишонмадим, болам...
-Унда кетдик, бу туҳмат-ку, хукм ҳам ноҳақ!
Учаламиз кийиниб, Қозининг уйига ҳаллослаб етиб бордик. Ойша опам ҳам ўша
ерда изиллаб турарди. Кўпчилик аҳоли йиғилган. Қози ўртада туриб олганча сўзларди.
Ойша опамнинг билагидан ушладим:
-Қози нима дейди?
-Бу иккиси шариатимиз қонунларини янчиб ўтди, гувоҳларим ҳам бор, деб
такрорлайди. Тошбўрон қилишга хукм этди.
Оломон орасини ёриб ўтиб, ўртада бехуш ётган Низомжон ва унинг ёнида
юзлари момоталоқ бўлиб йиғлаб ётган бир жувонга кўзим тушди.
-Иккиси ҳам Қозининг югурдаклари калтаклашган, -деди Ойша опам, -ҳадемай
тошбўрон қилишади... Ох, тирик қолмайди улар!
27 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:29 Жойлари жаннатда бўлсин, эшитдик, -дедим мен, -бандалик экан...
-Кексалик... ҳаммамизнинг тақдиримиз шу, -дедилар бибим ҳам.
-Отамни мана шу маишатчи хонлар, зулмдор амалдорлару тоғдек солиқлар
йиқитди. Онамнинг, опамнинг дарди йиқитди. Рўшнолик кўрмади отам, -Низомжон
чуқур ух тортдида, ташқарига чиқди. -Момо, тайёрларинг, -деди бизга қарамай, -тоққа
кетамиз.
…Мана, неча кундирки, онамникидамиз. Ўгай отамга бу ёқмагани кўриниб
турсада, уни рози этишди. Низомжон тез орада тўй қилиб мени олиб кетишини айтиб,
отамга ақча берди. Бибимни ҳам бу ерда қолдирмайдиган, мен билан олиб кетадиган
бўлдилар. Ён қўшни бўлганимиз учун Ойша опам ҳар куни бизни йўқлайдилар. Ҳаста
онасини кўрмоқ учун бибим ҳам тез-тез уларникига кирадилар. Мен эсам уйдан
чиқмайман. Онам билан яна зўрдўзилик қилиб вақт ўтказаман. Укаларим ва ўгай отам
пода ҳайдаб тоққа чиқиб кетди.
Низомжон Ўрда яқиндаги катта бозордан бери келмайди. Қатл бўлиб эмиш.
Мадалихон, унинг волидаси, укаси, маҳрамлари, ҳаттоки норасида болалари ҳам
ўлдирилибди. Ҳўқанд аҳли учун неча йиллардан бери гўзал мисралари билан кўнгилга
йўл топган Нодираи Давроннинг қатл этилиши катта йўқотиш бўлди. Буни кўрган,
эшитган шаҳар аҳли яна оёққа турган. Низомжон энди тахтга Бухоро амирининг қўл
остидаги Иброҳим додхох исмли кимса чиққанини айтди. Амир бўлса ўз юртига
қайтиб кетибди.
-Яна янги хон... -дедилар бувим куюниб, -тахт учун кураш халқнинг тинкасини
қурутди-ку... Кошки уларнинг бирортасининг фойдаси тегса экан.
-Ундан кўра ўз хонимиз дуруст эди. Билмадим... буниси элга қайишишига умид
йўқ. Барибир душман томоннинг одами. Ҳали кўп жабр тортмасак бўлди эди, -деди
Низомжон ҳам.
Мен эса бундайин гап-сўзлар тезроқ тугаб, тинч ва обод элда барчамизнинг
саодатли яшашимизни Яратгандан сўраб дуо қилардим.
Зилол булоқ
Кунлар исиб кетди. Ойша опам ва бибим тўй тадоригига тушишган. Низомжон
неча бор мен билан танҳо гаплашишга уринди. Аммо уддаси бўлмади: мен
деярли онамнинг ёнида ўтирардим. Унинг кўзларидан мен билан суҳбатлашишга
муштоқлигини сезсамда, мен-да чорасиз эдим.
Бир куни Низомжон бунинг йўлини топди...
-Момо, -дея эшигимизни қоқди у тонгда.
Бибим эшикни очиб Низомжонни қарши олди.
-Ойша опам Зубайдани олиб тоғ этагидаги зилол булоққа бориб келай, дейдилар.
-Зилол булоққами? -гапга қўшилди онам, -яхши бўларди...
-У ерда нима бор экан? -Қизиқсиндик бибим иккимиз.
-Бўй етиб тўй бўлиш арафасидаги қизлар бахтини сўраб боради у ерга. Булоқдан
сув ичадилар. Авлиёлар қадами теккан зиёратли жой... -дедилар онам, сўнг менга
юзландилар, -борақол, қизим. Ойша опанг хўп яхши ўйлабди.
Мен паранжимни ўраб, эшикдан чиқдим.
-Опам қанилар?
-Уйда сени кутаяптилар.
-Йўлингиз бехатар бўлсин, -онам ва бибим менга оқ йўл тилаб эшикни ёпдилар.
-Ойша опам чиқаверсинлар, мен уйингизга киришга уяламан, -дедим
Низомжонга.
-Опам чиқмайдилар, -деди у мени йўл томон имлаб, -ўзимиз борамиз.
-Вой! Алдадингизми ҳали?
-Алдамадим, булоққа борамиз. Фақат опам эмас, мен билан.
-Билиб қолишсами... тоза уятга қоламиз-ку, Низом ака.
-Опамнинг хабарлари бор, кўндирдим. Ҳеч ким билмайди. Қани, кетдик тезроқ...
Низомжон олдинда борарди, мен эса ортидан. Йўл бўйи сўзлашмай кетдик.
Булоқ сой унча олис эмас экан. Кўп ўтмай етиб бордик.
-Мана, мен айтган зилол булоқ, -Низомжон тош ердан отилиб чиқиб сой томон
оқаётган мусаффо сувни кўрсатди. -Шифобахш ва ҳосиятли. Бахт остонасидагиларга
саодат беради...
-Чинданми? -мен булоққа кафтимни тутиб симирдим, -чинданам ширин сув экан.
-Ҳа, айниқса, ёрингни қўлларидан ичсанг, янада тотли, -Низомжон менга
яқинлашиб кулимсиради.
-Сиз жуда айёрсиз, -дедим, -қўлимдан сув ичаман деб ҳаммани алдадингиз.
-Бундан хурсанд эмасмисан?
Жавоб бермадим.
-Сени кўргим келганди. Юзингни очавер, бу мавсумда зилол булоқ кимсасиз
28 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:23 сотувчи билан савдо қилдилар. Бир пайт:
-Ёв, ёв келди, қочиб қол, Ҳўқанд аҳли!
-Мусулмонлар, яширин, қалъамизга душман кирди! -дегич ваҳимали сўзлар
янграб бибим иккимиз-да чўчиб тушдик. Сотувчи ҳам эшикдан ташқарига мўралади.
-Дўконни ёпажакман, -шоширди у. -Душман бостирган кўринади. Жонингизни
асранг!
Бибим билан югуриб ташқарига чиқдик. Чинданда ҳамма ҳар ёққа қочарди.
Молини олган олар, олмагани шундоқ ташлаб кетарди. Бибим салла кийган зиёли бир
кишини тўхтатди.
-Нима бўлди, иним? Нега эл нотинч?
-Амири Бухоро бизга бостириб кирди! Аскарлар йўлида учраган кишини уриб-
суриб от чоптириб юрибди. Қочинглар вақт борида, -у шундай деб яна шошганча
йўлида кетаберди.
Биз ҳам уй томон шошдик. Борсакки, дарбозамизни қоққанча турган
Низомжонга кўзимиз тушди. Ҳам қувонч, ҳам ҳадик билан унга яқинлашдик.
Саломлашиб уйга кирдик. Низомжон ташвишлик эди.
-Яна не бўлди экин? Амири Бухоро қайтиб кетиб эди. У Қўкандни олмагунча
қўймайдими, дейман, -бибим уни сўроққа тутди. -Бозор нотинч бирам...
-Шунинг хабарини эшитиб, мен ҳам от чоптириб келдим. Насрулло амир
Ўрдани эгаллаганмиш.
-Хон таслим бўлдими? Нега замон нотинчланди-я?
-Мадалихон енгилди. Насрулло амир шариат қонунларини бузган бандаларни
жазоламоқ баҳонасинда келибди.
-Шўрим...
-Гуноҳкорларни қатл қилдириш ҳақда овоза этилди. Оломон яна нотинчланган.
Шу сабаб сизларни олиб кетгани келдим. Қишлоғингиз саройга яқин, талофот
кўришингиз мумкин, -Низомжон менга боқди. -Анча бўлди кела олмадим.
27 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:18 Менинг кўнглим эса тўқ бўлмайди, бибим. Ёлғиз ўзингиз... Сиз ҳам мен билан
кетинг.
Бибим кулди:
-Энди мени бошингга ёстиқ қиласанми, болам. Шундай барно йигит турганда...
мени ўйлама, қўшнилар бор.
Барибир бибимни олиб кетишни дилимга тугиб қўйдим.
-Берган билакузугим ёнингдами?
-Ҳа, қўлдан ечмайман.
-Тўйингга совғам бу. Ҳайрият, яхши кунларга етиб келди бу мерос. Уни насиб
бўлса, сен ҳам набира қизингга тақасан...
Мен ҳам кўрпа қавишга ёрдамлашдим. Бўш қолганимда эса онамдан ўрганган
ҳунарим зардўзликни бошладим. Низомжонга атаб бир рўмолча тикдим. Унинг
ҳошиялари зар ипдан бўлиб, ўртасига кашта билан гуллар, дарахт, қуёш ва сой
суратини солдим. Бу орзуйимиздаги бахт салтанати эди...
Кўклам ҳужуми
Қиш охирлади. Бибим билан яна кўрпа қавиб, кашта тикиб кунимизни кўрардик.
Уларни фақат бой ва амалдорларга пуллай олардик, энди қишлоқ аҳлида имкон қайда?
Бу йил қаҳатчилик бўлди. Кузда урушдан тинкаси қуриган оломон қишлигини ғамлаб
қўёлмади. Очлик ва ночорликка маҳкумлар сероб. Низомжон бўлмаганида биз ҳам
нон тополмасдик. Орада Ойша опам билан ё бир ўзи келиб бизни йўқлаб турди. Аммо
анчадан бери йўлига кўз тикамиз: кўринмайдир. Тоғ йўлини қалин қор босиб эмиш.
Бодом гуллари кўзга кўриниб қолган чоғларнинг бирида эшикдан онам кириб
келдилар. Бибим билан суюнганча қаршиладик. Ичкари уйга кириб, сандалга чўкдик.
Кўклам келган эсада, қиш заҳри аримаган, чопонда ўтирардик. Онам ҳам қалингина
чопон ёпинчиғини ечиб, бизга юзланди:
-Эшитдим. Низомжон қўшнимиз куёв деса арзигулик ўғлон. Фотиҳа хабарини
билгач, бир суюндим. Ойшахон онаси билан бизникига ҳам элчи бўлиб чиқишди...
-Шундоқми? Хўш, нима жавоб қилдинг?
-Бибиси нима деса шу дедим. Қизимга мендан кўра сиз ҳақлисиз. Мен она бўлиб
унга нима беролдим... -маюсланди онам, -ҳатто Қозига бериб юборишса ҳам қўлимдан
ҳеч иш келмасди.
-Майли, ўтган гапларни қўй, келин. Низомжон ва оиласи дурустми? Анчадан
бери хабарини эшитмаймиз...
-Ҳа, тузук... Мен ҳам уларнинг шароитини кўриб, баҳонада келиб кетай дедим.
Низомжон кела олмаганига узр айттирди.
-Тинчликми ўзи? -бибим ҳавотирланди. Мен ҳам вужудим қулоққа айланиб
онамга тикилардим.
-Низомжон отасини бериб қўйди. Бандалик экан...
-Ох… Худо раҳматига олсин!
Кўз олдимга бобонинг нурли сиймоси келиб қўлимга дуога очдим. Низомжонни
қайғусини ўйлаб кўзим намланди. Отасини қанчалик ардоқлар эди...
-Ҳали қирқи чиқмади. Низомжон оиласини ёлғиз ташлаб кела олмади. Онаси яна
ҳасталанган. Қишда биласиз, тоғда кун кўриш мушкул...
-Энди қолганлар соғ бўлсин, илойим.
-Ойшахон тўйни бироз кечиртирамизми, дейди.
-Тўғри айтади. Отасининг қирқи ўтсин.
-Ҳаволар илигач келашади опа-ука. Сен яхшимисан, қизим? -онам менга
юзланди. –Тани-жонинг соғми?
-Шукур, она. Укаларим ҳам дурустми? -дедим шу пайтгача уларнинг ҳолини
сўрамаганимиздан хижолат чекиб.
-Тинч ҳамма. Қишда подага бўри кириб кўп қийқиратди. Отаси шунинг дардида
юрибди.
Онам ва бибим узоқ суҳбатлашишди. Мен эсам айвонга чикиб хаёлан Низомжон
билан диллашдим. Унга ҳамдард бўлдим.
Эртасига тонгда онам йўлга чиқди. Қуюқ хайрлашдик.
Орадан кунлар ўтдики, йилдек чўзилди. Қуёш ерни илитиб, майсалар унар,
ҳовлимизга жон кирарди. Шундай кунларнинг бирида бибим билан катта бозорга йўл
олдик. Паранжиларни ўраб, қиш бўйи ҳунаримиз ортидан келган озроқ ақчамизни
жамлаб олдик. Бибим менга атаб зарбоф аёллар чопони, матолар, тиллақош ва кавуш
олишни мўлжалладилар. Низомга деб дўппи ва этик ҳам ҳарид этиш ниятидамиз.
Бозорда аввалгидек тўла оломон эмас. Ҳунармандлар ва усталар ўз буюмларини
кўз-кўз қилганча тинмай «обқолинг» дейишдан бўшашмасди. Ҳар турли чиройли
нарсаларга кўзимиз куйганча ўзимиз кўзлаган сарполарни изладик. Бибим билан
чопонлар осилган эшиги пастгина дўкончага кирдик. Бибим бир зар чопон устида
30 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:12 Низомжон турибди! Совчилар билан келган куёвни энди кўришим. Пиқ этиб кулдим.
Рўмолимни яхшилаб ўрадимда, ўтиндан майдароғини олиб у томонга отдим. Ўзим
эса беркиниб олдим. Сал ўтиб мўраладим. Низомжон мен томонга қараб жилмайиб
ўтирибди. Сезиб қолди... яна устун ортига яшириндим.
Шу ахволда анча кутдим. Ора-сира мўралаб унинг бизнинг томга тикилиб
турганига гувоҳ бўламан. Ахийри, хотинлар уйдан чиқишди. Бибим уларни кузаб,
томга қаради:
-Туш, Зубайда...
Низомжонга охирги бор боқдим. У опасини қаршилаб, сўзга тутиб турган эди.
Юзларида қувонч... мен томон боқиб хурсандчилигидан улашган бўлди. Мен ҳам
аразимни якунлаб, нимтабассум қилдимда, нарвон сари юрдим. Бибим оғзимга оқ қанд
тутди.
-Ол, энди фотиҳаликсан, қизим... Қўша қаригин.
Оқ қанд мазали эди...
Ойша опам келтирган матолар, қанд-қурс, майда-чуйдаларни кўздан кечираётган
бибим деди:
-Энди яна кўрпа қавишни бошласам... бу сафар ўзимнинг қизгинамга. Қишни
ўтказиб олсак кейин...
-Нима кейин, биби? -кайфиятим ўзгарди. Бибимдан айрилишни ўйласам ҳечким
кўзимга кўринмасди.
-Кўкламга чиқиб олсак тўй қиламиз, дейишди.
-Кейин... сизчи, биби? Биз айриламизми?
-Айрилмаймиз. Сен келин бўлиб кетасан, холос. Мен эса сени кўргани бораман...
-Тоғ жуда узоқ...
-Қайтангга онангга яқин бўласан. Кўнглим сендан тўқ бўлади.
33 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:26:06 деди.
-Қандоқ келсин ўша жаҳаннамдан? Нега бунчалар қайсар бу Низомингиз? -дедим
аламимдан.
-Қайсар, аммо мард. Унга неварамни ишониб бу дунёдан кетсам бўлади, -кулди
бибим.
-Сиз ҳам жаҳлимни чиқазмангда энди!
-Қайтсам, совчи юбораман, деди... мендан розилигингни олди.
Уялиб тескари ўгирилдим. Лўла болишни қучоқлаб, сўрадим:
-Сиз нима дедингиз?
-Нима дердим, розилик бердим.
-Дарров-а? Мен сизни ташлаб барибир кетмайман... -уйдан югуриб чиқиб
бибимни қучоқладим, -ўша қочқоқни деб сиздан кетайми?
Бибим пешонамдан ўпди:
-Ўн кунлигим борми энди... Онангга ташлашга кўзим қиймай шунча яшадим,
раҳмат Яратганга. Йўлимизга Низомжонни йўлиқтирди. Ҳали хур замонлар келар,
тўйлар қилиб, ўйнаб куларсизлар...
-Доим ёнимда бўлсангиз бўлди, биби.
Туш маҳали дарбозамиз шарт очилиб, Низомжон кўринди. Юзлари қизариб
кетган, ҳаллослаб турарди.
-Вой ўлай, тинчликми? Ёв қувдими? -сўради бибим.
-Ёв келди, момо. Хон тахтдан ағдарилармиш...
-Во дариғ! Яна қўзғалончиларми?
-Йўқ. Қўшни Бухоро амирлиги қўшин тортиб келаётибмиш. Мадалихонни “ўгай
онасига уйланган кофир” деб эълон қилибди. Насрулло Хон2
шунинг ваъжидан хонга
қасд қилибди. Қосим ёрдам керак учун зиндондагиларни озод этди. Халқ ҳам хон ва
Қосимни унутиб энди Хўқандни ҳимоя этмоқ ниятида йиғилибди. Қассоб номи билан
танилган амирни хонликка киришига йўл қўймаймиз. Отам ҳам улар орасида. Мен
сизларни бохабар этмоқ ниятинда келдим. Амир Насрулло шаҳримизга кирса катта
қирғинбарот бўлади. Огоҳ этмасам бўлмасди. Агар тўлатўп бошланса, ўша ғорга
кетинглар...
Бибим ва мен эшитганларимизга ишонмай бир-биримизга саволомуз
тикилишардик.
-Сизчи... -сўрадим охири.
-Мен ҳам уларнинг сафида бўламан. Ўзингизни асранглар... -Низомжон шундай
дея чиқиб кетди.
Юраклар зириллаб қолабердик...
Бир неча кун уйда хабар кутардик. Бу орада Низомжон бизни йўқлаб турар,
шаҳардаги вазиятдан бохабар этарди. Унинг ғамхўрлиги сабаб кўнглимиз тинчир,
ишонган тоғимиз борлиги учун гўё амир ерларимизга киролмайдигандек туюларди.
Айтишича, қўзғалончилар йиғилиб, Бухоро амирига қарши қуролланишибди. Хоннинг
қўрқоқлиги барчага аён бўлди. У Бухоро амири Бешариққа етиб келганда таслим
бўлишини билдирди. Халқ бунга қарши бўлибди. Омма ўз ичидан Хўжа Қаландар3
исмли мисгар кишини хонга вакил қилиб юборибдилар.
Хўжа Қаландар бир кун хон тахтига ўтиришга рухсат сўраб, эвазига халқ
2 Тарихий шахс, қўз олончи.
3 ўқон хони, Умархоннинг ў ли.
билан Насруллони хонлик тупроғидан чиқариб юборишга ваъда қилибди. Мадалихон
чорасиз рози бўлибмиш. Аммо амалдор табақа бунга норози бўлиб, Хўжа Қаландарни
зиндонлашни ёқлаб чиқишибди. Қўрқоқ хон амалдорлар сўзига кириб, мисгарни асир
олибди.
Гарчи бизнинг Хўқандимиз Бухоро амири зулмидан омон қолган бўлсада, халқ
орасида низолар кўпайди. Оломон хондан кўнгли қолган, уни тахтдан воз кечишга
ундар эдилар. Тинчимаган шаҳарда қўзғалонлар кетма кетлиги узилмади. Низомжон
ҳам жонини хатарга қўйиб қўзғалончилар сафида юрар, бундан менинг юрагим
увишарди. Яратгандан унинг тани соғлиғини сўрардим.
Совчилар
Бир куни Ойша опам аммаси билан бизникига кириб келишди. Мен томда қишга
ўтинларни ғамлаш билан овора эдим. Уларни бир кўрганда танидим: Ойша опам новча,
аммалари эса миқтигина. Бибим уларни қаршилаб олди. Мен эсам томда пусайганча
ўтирабердим. Энди улар кетмагунча бу ердан тушиб бўлибман.
Ҳайрият, бариси тинчиди. Низомжон хон тахтни ўз укасига бўшатиб берганини
айтди. Янги хон Султон Маҳмуд� энди хонликни адолат ила бошқаришига ҳамма
дуода. Аммо амалдорлар ва халқ ўртасиндаги адоват ҳамон кучли. Янги хонга қарши
бўлганлар ҳам бисёр. Нима бўлсада, эл тинчлиги баридан муҳим.
Яхшилаб жойлашиб, ташқарига разм солдим. Бу ердан кўчамизнинг сўл тарафи
бемалол кўринар эди. Буни қаранг... нарироқдаги тол тагида хазонларни эзғилаганча
42 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:11:28
ҚУРБОН ХАЙИТИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
162 views01:11
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:11:15
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ барчамизга Қурбон ҳайит айёмини муборак қилсин!

Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Аллоҳ таоло барчамизга иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни дойимо соғ-омон кўриш насиб қилсин.
Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлар билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида мазкур ҳадисда келтирилган башорат билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфирати билан мукофотласин!

Барчамизга улуғ айём қурбон хайит муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
164 views01:11
Ochish/sharhlash
2022-07-08 04:37:43
АРАФА КУНИ
АЙТИЛАДИГАН
ЭНГ ЯХШИ ДУО !

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

(Имом Термизий ривояти)


┉┅━❀ ❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.6K views01:37
Ochish/sharhlash