Get Mystery Box with random crypto!

Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar I
Telegram kanalining logotibi ibratliy_hikoyalar — Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar
Kanal manzili: @ibratliy_hikoyalar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.62K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоялар
📚 Ибратли афоризмлар
📚 Ибратли видеолар
Биз ҳаммасини
ибрат учун улашамиз
Админ: @Klaus_uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-07-08 04:37:03
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчангизга бугунги хайит арафа куни муборак бўлсин!

Ушбу ойни 9 кунда рўза тутиб, кунларини ибодатлар билан, одамларга яхшилик қилиш ва мухтожнинг кўнглини олиш билан безаган ҳар бир кишига Оллоҳни раҳмати ёғилсин.
Йўлингиз ойдин, кўнглингиз нурли бўлсин! Эзгу ниятлар хамиша йўлдошингиз бўлсин, Азизлар!

Умрингизнинг бугунги куни амал китобингизнинг яна бир
ГЎЗАЛ САХИФАСИ
бўлиб безасин! Амийн!!!


АРАФА МУБОРАК
БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.1K views01:37
Ochish/sharhlash
2022-07-08 04:36:47
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!

Дуога қўл очинг, толмасин билак
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Мусулмон аҳлига, «ЖУМА» муборак!

Арафа ва жума айёми муборак бўлсин, азизлар!

Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчангизга соғ-омонлик ато қилсин.
Рўза ва ибодатларимизни даргохида қабул қилсин!
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Жума айёмингиз
муборак бўлсин, азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
1.4K views01:36
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:33:49 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
138-қисм.

Аммо у ҳам бу қувватни ўзига сингдиришдан бош тортди. Ичимдаги оташ суякларимни қиздириб, иликларимни тобора қуритиб бораверди. Бир туп қуриган саксовулга ўхшаб қолдим.
Бу тарзда узоқ яшаб бўлмасди. Дарёга тушиб, унинг сувига то бўғзимгача ботган ҳолда туриб дуо ўқидим. Оқим теграмдан ҳалқа ясаб оқди. Мендаги оташни сўндиришга ҳаттоки у ҳам ўзини ожиздек кўрсатаверди...
Тасаввур қилинг, ҳамма тилаган тилагим узоқ куттирмай ижобат бўлади, аммо энг истаганим ижобат бўлмайди. Қаршимда эшиб тугилган тугундек ечилмай тураверади...

Иёз шу жойда худди битмай турган ярасига шипча теккан одамдек ўтирган ўрнидан бир қалқиб тушди.
"Дарҳақиқат, бу одам билан қачонлардир дардимиз бир бўлган экан... Чиндан ҳам шундай...
Кимнингдир дардига малҳам қўясан, аммо ўзинг йиллаб шу дардга тутқун бўлганингни ҳеч ким билмайди.
Инсонлар наздида сен ҳамма нарсага қодирсан, қўлингдан келмайдиган иш йўқ...
Аммо асл ҳақиқат шуки, оддий нарсаларда сен бошқалардан кўра ожизроқсан..."
-Хўш... Кейин нима бўлди?
-Кейинми? Кейин... Бир куни хаёл билан тепа маҳаллага бориб қолибман. Кимнингдир уйида жаноза бўлаётган экан. Мен ҳам марҳумнинг ҳаққига бир кафт дуо атаб қўйиш учун ичкарига кирдим.
Мулланинг тиловатини ичкарида биғиллаб йиғлаётган гўдак овози босиб кетди.
Бола йиғисига аввал ҳеч аҳамият бермаган эканман. Ичим ўртанди. Дунёдан фарзандсиз ўтиб кетишим мумкинлигини ўйлаб ёмон ҳолатга тушдим. Уч кунгача ҳалиги гўдакнинг овози қулоғим остидан кетмади.
Орадан маълум бир вақт ўтиб мени тепа маҳаллага бир ётоқ касални ўқиб қўйишим учун олиб кетишди.
Касални ўқиб бўлгач бироз нафас ростлаш мақсадида ташқарига чиқдим. Кўзим икки дарвоза нарида турган бир ўрта яшар аёлга тушди. Қарасам қўлида ҳамма жойига ҳилвироқ яра тошиб кетган уч-тўрт ойлик бола ҳам бор.
Негадир шу болани қўлимга олиб эркалатгим келди. Ҳалиги аёл билан ҳам бирозгина гаплашдик.
У сизнинг аммангиз экан. Онангиз икки ой олдин раҳматли бўлиб кетганини мен ана шу аёлдан эшитдим.
"Болани ким қорнини тўқлаяпти?" деб сўрадим. Биров эмизган экан, сути ёқмай кейин ичганингизни қайт қилиб юбораверадиган бўлиб қолибсиз.
"Яра тошганига қанча бўлди?" деб сўрадим. "Бу яра сувланиб яна кўпаяверади, қичима деб ўйлаб, дорисини қилдик, барибир фойда бермади. Бир ойдан бери шу аҳвол!" деб айтди аммангиз.
Сизга жуда раҳмим келди. Ичкарига кирдик. Айланасига паст-баланд қилиб қурилган ҳовли, пастлиқда эса иккита хужра.
"Битта кир совун ва тоғора олиб чиқинг!" дедим. Аммангиз сизни қўлимга бериб айтилган нарсаларни олиб чиқиш учун ҳалиги хужралардан бирига кириб кетди. Ҳамма жойингизга яра тошиб кетган бўлса ҳам жудаям ширин болача эдингиз.
Биз сиз билан шу ерда танишдик. Қучоғимга олиб ўтириб, қанчалар бетакрор ҳузурдан маҳрум қолганимни яна бир бор ўз танамда ҳис қилдим.
Ўшанда бир кам ўттиз ёшда эдим. Етти йил мен билан яшаб фарзанд кўрмаган аёлим бошқа эрга тегиб, бола қучоқлаганига эндигина беш кунча бўлганди.
Сизни ечинтириб тоғорага ўтқаздим. Кейин ўзидан-ўзи йиғи келаверди, мен эса йиғлайвердим. Қўлимда қуппа-қуруқ кир совун.
Кўзимга бунча ёш қаёқдан келди, билмайман. Ўкириб-ўкириб, ичимни бўшатиб йиғладим. Дунёдан изсиз ўтиб кетишимни ўйлаб, қалбим симиллаб оғрийверди.
Бир пайт қарасам танангизда совун кўпиги тегмаган жой қолмабди. Шунчалик кўп йиғлабманки, кўз ёшимга совун кўпирибди.
Бошингиздан уч чўмич илиқ сув қуйдик. Кейин ўзим сизни ўрантириб аммангизга бердим.
Шу ерда жим изимга қайтиб кетсам бўларди. Аммо сизга меҳрим тушиб қолгани боис жим кетолмадим, ўғлим. Яна аммангдан сўраб олдим ва бағримга босиб келажагингиз ҳақида кўзларингизга боққанча ўй сура бошладим. Ахир онадан жудаям эрта етим қолгандингиз. Аммангиз қарамай турганда секин иягингиздан тутдим ва оғзингизга туфладим.
"Кучли бўл, илоҳим ўлиб қолма. Мен сенга кучимнинг ярмини бераман!" деб пичирладим...

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz
770 views16:33
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:33:35 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
137-қисм.

-Энди эса... Менга руҳсат... Ҳалиги... Сизда менга тегишли нимадир бор, назаримда! Агар мумкин бўлса уни менга берсангиз, аслида шу нарсани олиб кетиш учун келгандим...
Зиёд худди бу гап уни таажжублантиргандек соқолсиз иягини тутамлади. Жимжилоғига тақилган қора кўзли узук ичида шу тоб нимадир йилт этиб порлагандек бўлди.
-Ие, менда сизга тегишли нимаям бўлиши мумкин Иёзбек? Шу жойда бироз адашибсиз. Менда сизга тегишли бўлган ҳеч нарса йўқ. Гапимга ишонаверинг. Аммо... Сизда менга оид кўп нарсалар бор...
-Тушунмадим. Масалан?!
-Масалан кучимнинг ярми сизда десам, шу гапимга ишонасизми?!
-Кучингизнинг ярми? Қизиқ! Бу нима деганингиз?
-Бу- шу деганимки... Агар вақтингиз бўлса, мен сизга бу тарихни батафсил айтиб берсам дейман...
-Вақтим аслида кўп эмас. Аммо айтаётган гапларингиз мени қизиқтириб қўйди. Демак, биз анча эскидан танишмиз, шундайми?
-Ҳа, Иёзбек! Анча эскидан...
Адашмасам, онангиз оғир касалликдан вафот этган. Сизни дунёга келтирган аёлнинг исми- Гулчеҳра эди. Шундайми?
-Ҳа, шундай. Онамни сиз қаердан танийсиз?
-Йўқ, тириклик чоғи онангиз билан таниш бўлмаганман. Аммо мен эскидан таниган одам бу онангиз эмас, сизсиз Иёзбек!
Бу воқеага агар чамалайдиган бўлсам, йигирма уч-йигирма тўрт йилча бўлиб қолди. Ҳозир билишимча, сиз ҳам айни шу ёшдасиз...
-Илтимос, қисқароқ қилинг...
-Хўп, имкон қадар қисқа ва лўндасини айтишга ҳаракат қиламан. Аммо бу анча узун ҳикоя. Бобомни мулла Сайфи дейишарди. Нафаси ўткир одам бўлган. Аммо шу бобом ўзидан кейин ҳеч ким касбини давом эттиришини истамади.
Одамлар Мулла Сайфи сифатида таниган одам фожеали ўлим топгандан сўнг бир йил ўтиб камина дунё юзини кўрганман. Болаликдан қоронғу жойларда қўрқмасдан ўйнаб юраверадиган, ҳатто катталар ҳам юрак ҳовучлаб ўтадиган ҳилват жойларда бемалол ухлаб қолаверадиган ёвқур феъл атворли эдим. Каминанинг қисматига-худди сиздек бу касбни устоз кўмагисиз ўрганиш битилган экан. Қунт-ҳафсалали ва бир нарсага жаҳд қилса то унга эришмагунча тинчимайдиган йигитча эдим. Ёш бўлсамда кундан-кунга тажрибам ошиб, куч-қудратим зиёда бўлиб бораверди.
Ўн саккиз ёшимда бир юз бир кун "саду як" деган энг қийин ибодатни бажо келтириш учун одамлардан ҳоли жой қидириб, тоғу тошларга чиқиб кетдим.
Бу-ўша мен эгаллашни истаган энг баланд чўққилардан бири эди!
Ўй-хаёлим бу ибодатдан сўнг менда пайдо бўлиши мумкин бўлган ғаройиб ҳислатларни тасаввур қилиш билан банд чоғда кутилмаган вазият юз берди.
Ғойиб устозларимдан бири энг сўнгги кечада ёнимга келиб "бу шундай улкан кучки, агар уни тўла тамсил этгудек бўлсанг, сенинг эркаклик пуштинг бутунлай куйиб кетади!" деб мени кутилажак оқибатдан огоҳлантира бошлади.
Юз кун ибодат қилган одамнинг энг охирги-юз биринчи кунида баридан воз кечиб кетишига ишонасизми?
Чўққига машаққат билан чиққан одамнинг энг сўнгги қоя пойидан атроф-жаҳонни кўрмай, жимгина қайтиб кетишигачи?
Мен ҳам машаққат-ла келган йўлимдан ортга қайтиб кетишни истамадим. Шу ергача келдимми, охиригача бораман дедим ва қайсарлик билан дуони охиригача ўқиб, ибодатни сўнгги бобига қадар худди талаб этилганидек адо этдим.
Сездимки кучимга тасаввур қилиб бўлмас самовий кучлар қўшилди, қувватим ортди. Истакларим шу кундан сўнг яшин тезлигида бирин-кетин амалга оша бошлади. Танамда ширин бир ҳузурни ҳис қилдим. Аммо...
Кўп ўтмай Яратган менга нимани ато этиб, нимадан маҳрум этиб қўйганини тушуна бошладим. Ичимдаги олов кундан-кунга кўкка ўрлай бошлади, бетизгин қувват эса мени ердан узиб-осмонга отди.
Энди ҳузур ва роҳат тушунчалари мени буткул тарк этиб бўлганди.Улкан оташ худди кичкина вужудимга қамалиб қолгандек ўзимни ҳамиша беҳаловат сезардим. Бир куни юрагим шу даражада сиқилдики...
Кўкрагимни заҳга бериб ётиб қолдим ва ерга ялиндим, менинг ортиқча қувватимни ол деб...

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz
622 views16:33
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:31:55 АЁЛ ИРОДАСИ

6-ҚИСМ. ДАВОМИ.

Хонзода опа қўшнидан қарзга олган пулларини
жавонга қўяр экан , кўзлари турмуш ўртоғлари Маҳмуд акани кўйлакларига тушди ва беихтиёр яқин ўтмишга, Маҳмуд ака ёнларида бўлган сўнгги кунларни ёдга олдилар. ...
Маҳмуд ака бир неча ой аввал жарроҳлик муолажасини ўткизган эдилар.Тўлиқ тузалмасдан ишга чиқишга мажбур бўлдилар.Аҳир ҳаракат қилинмаса ,сабабини қилмасангиз ўз ўзидан бирор бир неъмат кириб келмайди.Шуларни ўйлаб ,ҳозирги ҳолатларидан тушкинликка тушиб, хафа бўлар эдилар.Улар жарроҳлик муолажасидан сўнг елкаларига иш сумкаларини илиб, сўнгги уч ойни шу зайлда ўтказдилар.Улар ахволлари огирлашганликларига қарамай , ҳар куни чақирувларга чиқиб кетар эдилар.Хонзода опа: " Келинг дадаси , уйимдагилардан қарз кўтарамиз, иншаАллох яхши бўлиб қолсангиз қайтарамиз,сиз олдин сал бўлсаям ўзизга келволинг" дея Маҳмуд акани уйда қолишга кўндиришга, ҳаракат қилар эдилар. Маҳмуд ака эшикни очар эканлар, " Ҳаммаси яхши, гулим ,ҳавотирланманг " дея табассум қилиб, ўзларини зўрлаб чақирувларга чиқиб кетдилар.Қуёшни қиздириши таналаридаги метастазани ўсиб кетишига сабаб бўлди.Махмуд ака энди умуман кўчага чиқишга қувватлари қолмади ва ўринларидан тура олмай қолдилар.Ёнларида жажжи Умидахон йиғлаб қолса," Жажжи гулим мени, кичик маликам,жаннат ҳидли райхоним, йиғлаяпти " дея қўлларига олиб,лекин кўтара олмаганларидан, кўзларида ёш билан Хонзода опани чақирар эдилар. Умрлари поёнига етиб бораётганини сезиб, кўзларидаги ёшни Хонзода опа кўрмасинлар деб бошқа ёнларига ёнбошлаб олар эдилар." Гулим, санга оғир бўлади.Учта бола билан қийналиб қоласан " деб ич ичидан ачинарди.Мени ичим тўкилиб, тамом бўлаётганини сезиб турибман,эссиз Мастура синглимникига тўйга бора олмас эканман.Ваъда берган эдим, насиб қилмади ,майли бахтли бўлсин, деб намланган кўзларини олиб қочишга ҳаракат қилар эдилар.
Хонзода опа : " Йўқ ундай деманг.Сиз қизим бўлса деб орзу қилар эдингиз.Мана Умидахон ёнингизда ,қўлчаларини ўйнатиб ётибди, яна иккита ўғлингиз бор.Уларни тўйларини кўрамиз.Мени бир ўзимни ташлаб кетасизми?" деди .
Мен бир ўзим нима қиламан.? Ундай деманг, мени кийнаманг.Мен ортиқ чидай олмайман ,дея ҳаммом хонасига кириб , қўллари билан оғизларини беркитиб ,юм юм йиғладилар...
Эртаси куни кун ёришгач ,Хонзода опа шифохонага бориб ,жой гаплашиб Махмуд акани олиб бориб, шифохонага ёткизиб келдилар.Шу сўнгги бир ҳафта мобайнида ,оғриқ жуда кучайди ва шифо самара бермади.Шифохонада ётган жойларида Хонзода опага ғамгин, намланган ,нигоҳлари билан термулар эканлар ,ич ичларидан қийналар эдилар ва ўзларини сўнгги кунлари эканлигини ҳис килган сари, ўзларини қўйгани жой топа олмас эдилар. Буни хар чанд кўрсатмасликка ҳаракат қилсаларда ,кўзлари барисини сездириб қўяр эди.
Бу кўзлар бугун бўлмаса ,эртага бир юмиладию ,бошқа очилмаслигини билдириб турар ва кейинги учрашув эса ,энди факат оҳиратга қолганлигини англатар эди...
Йўлакдан келаёткан Бош шифокор Хонзода опани имлаб чақирди ва ўз иш хонасига таклиф килди.
Бош шифокор Хонзода опага ўйчан нигоҳ билан термулар ва ич-ичидан яхши гапларни гапириб, кўнглини кўтармоқчи, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади, яна бир муддат сабр қилсанг оёққа туриб кетади, дегиси келар эди. Аммо Маҳмуд акани бир, икки саноқли кунлари қолганини ва шу кунларни оила даврасида, фарзандлари даврасида, ўткизиши кераклигини тушунар эди.
Қизим, сенга раҳмат, яхши ёр экансан ,кўряпман.
Агар юрагингни сўрасак ,сен ҳеч иккиланмай беришга тайёрсан ...
Аммо ,узр мен сенга бир гап айтаман,биласан бу мени қўлимда эмас. Сен Махмуд акани уйга олиб кет. Бу менимча уни сўнгги кунлари бўлади.
Қизим ,сен мендан хафа бўлма, мен сендан узр сўрайман.Бу Яратганни иродаси, бу қоидага барчамиз бўйсунамиз.Бирор инсон йўқки қарши чиқса, чунки биз аввалом бор оддий қўлидан ҳеч нарса келмайдиган бандамиз.
Шу гаплар билан Маҳмуд акага бош шифокор уйга кетишга рухсат бердилар.Хонзода опа эса, айни дамда ҳолсиз , чарчаган, бир неча кунлик уйқусизлик, хаёллари ҳар жойда бўлган холатда ,бу гапларни жуда оғир қабул қилдилар.

#ДАВОМИ_БОР...

Акромхонов Қодирхон.

https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
567 views16:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:31:42 АЁЛ ИРОДАСИ

5-ҚИСМ. ДАВОМИ.

Отам билан бир биримизга қараб ўтираверибмиз,укаларим кирган эди ,Отам кўзларидаги ёшни артиб ,ташқарига чиқиб кетдилар, укаларимни кўришини хохламадилар.Жамила опа узр, сизга чой қуйиб узатишни унутибман.Жамила опа сиз яхшимисиз ,анча яхши бўлиб қолдингизми,.уйдагилар яхшими? Сизни борлигингиз яхши бўлди, Онам бир ўзлари анча зерикдилар.Биламан анча олдин танишгансизлар , бундан олдин ҳам бирга бир шифохонада даволангансизлар ,фақат у ерда палаталарингиз бошқа эди, танидим.Онажон дорингизни ичиб олинг, ҳеч бўлмаса бир неча қошиқ еб олинг, ха ҳамма яхши, укаларим ,сингилларим ,келаман деб менга эргашишди ,сиз чарчаб қолманг деб олиб келмадим, хўп она ,хафа бўлманг, мени кечиринг, мен нодон фарзандингизни кечиринг, Онажон ҳозир олиб келайми ?Ахир шифохона уйимизни ёнгинасидаку, хўп Онажон, хўп бўлади ,келаси гал албатта олиб келаман, сиз хафа бўлмасангиз бўлди, йуқ Онажон, биз нега қийналар эканмиз, ундай деманг Онажон , сиз аҳир оз мунча кийналдингизми, бизларни деб кўрмаган шифохонангиз ,бормаган табиб қолмади ,сиз у томонини ўйламасангизчи, мени нега қийнаяпсиз ,Она ундай деманг, ахир сиздан меҳрибон ким бор? Йўқ йиғламанг ,жон Онажон яна озгина сабр килинг ,йўқ хали кўрасиз ,ҳамма укаларимни, сингилларимни тўйини ўзингиз ўткизасиз ,йиғламанг Онажон, мени хафа қиляпсиз, Отамга бориб нима дейман? Уйда Отам, бу ерда эса сиз хафа бўляпсиз.Йуқ мен қийналмаяпман, нега қийналаман ,сиз тузалиб қолсангиз бўлди ,Онажон мен умуман қийналмаяпман, укаларим, сингилларим ,менга ёрдамчи бўлиб қолишган ,хар бирини ўз иши бор, ҳаммасига "Онам эшитсалар хафа бўладилар", десам бўлди ,шуни ўзи етарли .Отам келишларига ҳамма ишлар қилинган ,озода саришта фақат сиз етишмайсиз, бизга сиз бўлсангиз ишонинг, Онажон биздан бахтли одам бўлмайди.Сиз бўлсангиз бўлди, уйимиз нурга тўлади бағримиз бир бутун бўлади ,сиз йўқ бизга ҳеч нарса татимайди, ҳаммамиз бир дастурхон атрофида ўтирамиз, Отам ўтирадилар ,кейин таомни дастурхонга тортамиз, сиз қандай ўргатган бўлсангиз шундай қиляпмиз ,факат сизни йўқлигингиз бизни ранжитяпти, дастурхон атрофидаги ўрнингиз бўш ...Сиз яхши булиб қолсангиз бўлди ,Онажон бизга бошка ҳеч нарса керак эмас.Ўзимни гули лолам ,мени жаннатим, ўзимни райхоним мушки анбарим жоним
Онам...

Ой юзлигим Хонзодам,
Қуёш тафтли гул юзим,

Сенга айтар гапим бор,
Диққат килиб тинглагин!

Айтар гапим муҳимдир,
Аввалом бор ,жон қизим,

Отангни сен рози қил,
Сўзларини тинглагин,

Одоб сақлаб ўйлагин,
Отанг яхши инсонда.

Фақат бизни ўйлайди,
Куни билан тинмайди,

Ўзин асло демайди,
Ҳатто йилда бир бора,

Янги либос киймайди,
Уларни сен ранжитма,

Юзларига тик боқма,
Асло юзинг бурмагин,

Сўзларидан чиқмагин,
кўзларига боқмагин,

Либослари жавонда,
Бари тахлаб қўйилган,

Ҳар кун тоза кўйлак бер,
Йуклигимни билдирма,

Укаларинг кўнглини,
Ранжитмагин асло сен.


Сени дуо қилайин,
Сенсан мени таянчим,

Сингилларинг кўнглига ,
Озор бериб қўймагин,

Эхтиёт бўл ,жон
Қизим!!!
Қилма дилим вайрона,

Сенлар мени борлигим,
Сенларни деб яшайман,

Кўзларимни қувончи,
Ўзимни ой парчамсан,

Кел бағримга, бир
Босай,
Гул юзингга, бир тўяй.

Менга осон тутма ҳеч,

Катта бўлсанг кўрарсан,

Кўзларим кулар, аммо,
Қалбим йиғлар, тинмайин,

Бу дунёга келибмиз,
Бир кун албат,
Кетамиз.

Мен ҳам бугун,
Бир мезбон,

Сизлар мени,
Меҳмоним,

Сизлар билан бир
Бўлиб,
Биргалашиб яйраймиз,

Бир биримиз Соғиниб,
Эрта қайдан излаймиз?

Йиғламанглар ҳеч
асло ,
Мен у ерда
тинч ётай...

Мен жонимни топширай, Фирдавсингга лойиқ кўр,

Азиз Роббим ,Лутф қил,
Сендур Ҳолиқу-- Маъбуд,

Коинотни Яратиб ,
бизларни лол айладинг,

Уммат қилиб ул ЗОТГА,
Бизларни шод айладинг,

Саловот

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадив ва аъла али Муҳаммад кама соллайта аъла Иброҳима ва аъла али Иброҳим иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадив ва аъла али Муҳаммад кама барокта аъла Иброҳима ва аъла али Иброҳим иннака ҳамидум мажид.

#ДАВОМИ_БОР...

Акромхонов Қодирхон.

https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
563 views16:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:31:32 ​​ Солиҳа аёл илтижоси туфайли ҳидоят топган Олим.

Кунларнинг бирида тун ярмидан ошиб қолган пайтда ишдан уйга қайтдим. Бу вақт ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Роббингиз дунё осмонига тушиб, дуо қилувчилар борми, дуоларини қабул қилсам”, деб айтилган.

Уйга кириб дам олиш хонасидан аёлимни топа олмадим. Бошқа хоналарни қараб чиқдим. Шу пайт қулоғимга авваллари эшитмаганим – жуда ҳам гўзал тиловат эшитилди.  Ўша томонга қараб юрдим. Не кўз билан кўрайки, уйнинг қоронғу бир четида аёлим икки қўлини кўтарган ҳолатда дуолар қилар эди. Яқин бориб, қулоқ солдим.

Ё Аллоҳ! У ўзидан олдин мени дуо қилар, Ўзининг ҳожатларидан олдин менинг ҳожатларимни сўрарди. Унга бир муддат табассум билан термилиб, сўнгра йиғлаб юбордим. Аёлимнинг  кўз ёш тўкиб, ихлос билан менинг ҳаққимга қилаётган дуолари ички ҳиссиётларим ва қалбимда ўтган аламли дамларимни ҳамда Роббимнинг тоатида беэътибор бўлиб, унга осийлик қилган соатларимни эслатди. Аёлим кўзда ёш билан  мени ҳидоятга бошлашини Аллоҳ таолодан қайта-қайта сўрарди. Унинг оҳ уриб қилаётган дуо-илтижолари музлаб қолган қалбимнинг туб-тубигача етиб борган, ичимдан нимадир отилиб чиқмоқчи бўлаётгандек эди гўё. Ўз ҳолатимга ачиниб кетдим. Аллоҳ раҳм қилсин менинг ҳолимга. Шунча кунларни осийлик ила ўтказиб, қалбим бир зум бўлсада Аллоҳнинг зикри ила ором олмаганини ич-ичимдан ҳис қилдим. Кўзларимдан оқаётган ёшларни артдим,  икки қўлимни дуога очиб, Роббим мени ҳидоятга бошла деб қалбан илтижо қилдим.

Беихтиёр ўзимни сарҳисоб қила бошладим. Мана неча ойдирки, уйимни саранжом-саришта тутадиган, кундузи истаган нарсамни муҳайё қиладиган, тунда уйда ёлғиз ташлаб кетиб, фисқу фужур ишларим билан алламаҳалда уйга қайтганимда жойнамоз устида Аллоҳдан мени ҳидоят қилишни сўрайдиган солиҳа аёлим борлигини унутган эканман.

Қалбимда ўзгача ҳис сеза бошладим. Гўё қалбим икки нарса орасида тинмай курашаётган эди. Бири аввал қилиб юрган гуноҳ ишларимга чорлов бўлса, иккинчиси ҳозиргина Аллоҳнинг муҳаббати ила топган ҳаловатим эди. Икки тиззамни қучиб ўтирарканман, кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Гўё қалбимдаги бор фисқу фасодлар кўз ёшларим орқали тўкилиб тушаётгандек эди. Аёлимга назар ташлаб, қалбимга озор бермаслик учун бунча дард аламларни сездирмай сабр қилиб, бор ғам-ғуссаларини тунда Аллоҳнинг ўзига арз қилиши сўқир кўзларимни очди.  Уйга келганимда очиқ чеҳра билан кутиб оладиган, хонадонимни бахт-саодатга тўлдирадиган, ишга ҳам таббассум билан кузатиб, эшикни ёпиши билан жойнамоз устида қалбидаги оҳу-нолалари ила Аллоҳдан мени ҳидоятга бошлашини илтижо қилиб сўрайдиган солиҳа аёлим экан.

Ҳозиргина топганим – қалбим ҳаловатидан ҳузурланиб турганимда ногаҳон муаззиннинг “Намозга шошилинг! Нажотга шошилинг!” деган нидоси қулоқларим остида жаранглади. Ҳеч бир иккиланишсиз ўрнимдан туриб таҳорат олиб, масжидга отландим. Шу куни бомдод намозини ўзгача туйғу, завқ-шавқ билан адо этдим-ки, ҳатто ҳаётимда биринчи маротаба намоз ўқиётгандек ҳис қилдим ўзимни. Гўё тонг отиб, у билан янги бир руҳ, янги бир нафс пайдо бўлгандек эди.

Аллоҳга шукрлар бўлсин! Аёлимнинг таънаю танбеҳлари билан эмас, балки солиҳа аёлларга хос амалий ҳаракати ила қилган ишларимга пушаймон бўлиб, тавба қилиб, Роббимга юзландим. Аёлимга нисбатан меҳр-муҳаббатим аввалгига нисбатан жуда ҳам юксак даражага кўтарилди.

Орадан анча йиллар ўтиб, ушбу солиҳа аёл эрини илм-маърифатга тинмай ундаши натижасида унинг жуфти ҳалоли Мадинадаги энг катта олимлардан бирига айланди.  Олимдан ҳидоятга келишларига нима сабаб бўлгани сўралса, фахр билан: “Менинг ҳидоятга келишимга солиҳа аёлим сабабчи бўлган”,  деб айтар эди.

https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
574 views16:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:31:21 АЁЛ ИРОДАСИ

4-ҚИСМ. ДАВОМИ.

Хонзода опани ўтмиш хотираларидан ўз ёнига йиғлаб чорлаган , кенжалари Умидахон, шу жажжи қизалоғимиз
Маҳмуд акани кенжатойлари эди.
Улар, Умидахон шу оламга келган куни, хурсандчиликдан ич ичига сиғмаган эдилар.Ана энди менга икки ўғилдан кейин, ширингина қизалоқ ҳадя қилдингиз , рахмат сизга.Энди мени қизим бор. Ие ,бу ҳудди ўзингиз эканку,сизга ўхшаса яхшику , мени ўйлайдиган меҳрибон ,яна биттага купайди. Билмайсизда ,мен қанчалик қиз фарзанд кутганимни.Сиз уйингизга кетсангиз, менга ҳамроҳ бўлади , биз бирга сиз келгунингизча, сизга ширин таомлар тайёрлаб , сизни келишингизни кутиб ўтирамиз.Уйни сиз келгунингизгача , чинни чирой килиб кўямиз, тўғрими Умидахон? Йўқ қўрқманг, эҳтиёт бўляпман ёки мендан қизимни қизғоняпсизми?
Ҳа биламан, бир ҳазиллашгим келдида , жуда соддасизда, Гулим. Бугун бозор, мен бозорлик қилиб, ўзим сизга ширингина таом тайёрлаб бераман ,йўғэ таёрлаб берамиз тўғрими, Умидахон.? Мени дориларим қаерда ? Ичиб олай, ҳеч қиси йўқ, ҳозир ўтиб кетади,ҳавотирланменг.... Мана мен келдим, бозорда одам кўп экан . Рўйхатда нима бўлса, ҳаммасини олдим, яна руйхатга ёзилмаган нарсаларни ҳам олдим.Ҳозир ошни сузиб келаман, сиз ўзингиз пиширган бўлсангизда, сабзини пиёзни биз арчдик, сиз ўтиринг, бироз дам олинг, Умидахонни бешикдан кейинрок ечармиз.Ўғилларингиз ҳам қўлларини ювиб келишсин.Раҳмат, ош яхши бўлибди,сизни ҳар бир таомингиз лаззатли бўлади ,қорни тўқ бўлсаям емасликнинг иложи йўқ, Сиз ишни ўйламанг, мен ишлаяпманку ,шуни ўзи етарли, сиз соғайишни ўйланг , ҳеч қиси йўқ , бу оғриклар ўтиб кетади, мени тушунганингизни ўзи ,менга ёрдамингиз. Мен бор эканман, сиз ишни ўйламанг.Ҳа яна оғриқ кучайяпти, қаттиқ оғрияпти...

Бир неча ой аввалги хаётларини ўйлар эканлар Хонзода опа нонушта тайёрлаш учун музлатгични эшигини очдилар, бир дона тухумни ўзи музлатгични ичида ,ёлгизликда зериккандай термулиб турар эди,нон сақланадиган идишда, бир неча кесим нон бор эди, сизлар шу нонни чойга теккизиб еб туринглар ,тухумни Умидахон есин ,мени иштаҳам йўқ негадир, ҳеч нима егим келмаяпти.Ҳозир очаман ,келинг ука яхшимисиз ,ҳа биламан тўлайман ,ишонинг ҳозир иложим йўқ,агар бўлса бераманку ,мени биласизку? Турмуш ўртоғим ўтганларидан бери озгина қийналиб қолдик.Ҳа биламан, бир неча бор келдингиз, узр нима қилай, йигламаяпман, фақат мени тушунишингизни ҳоҳлайман, Ҳўп раҳмат, яхши боринг.Хонзода опа умрида бирор марта қарз олмаган эди.Минг андиша билан қўшнини эшигини қўнғироғини ёнида, ночорлигини ўйлаб қўшни қўнғироқни оҳиста босдилар.Келинг қўшни, яхшимисиз ,фарзандларингиз, ўзингиз яхшимисиз ? Ҳўп узр, Маҳмуд ака яхши инсон эдилар, менга кўп ёрдамлари теккан ,шу подъездда йўғэ ҳамма подъездагиларни телевизорини таъмирлаб берганлар ,баъзи бирларига эса меҳнат ҳаққи у ёкда ,турсин ҳатто эҳтиёт қисмлар учун пул олмаганлар ,ха яхши инсон эдилар,бермасангиз ҳам розиман, хўп майли, мен сизни хафа қилмоқчи эмасман, фақат сизга ҳозир қийинлигини билганим учун айтяпман, хўп қарз бўлса қарзда, хизмат бўлса-- ҳижолат қилмангда ,чиқаверинг. Хонзода опа қўлидаги пулларига қараб, хўрликлари келиб , беихтиёр йиғлаб юбордилар, уйга кириб Умидахонни бағриларига босиб тўйиб тўйиб йиғладилар...

#ДАВОМИ_БОР.

https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
716 views16:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:45:56
Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ дейди:

Суфён ибн Динор шундай ҳикоя қилади: Абу Башир номли тобеий халифа Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дўстларидан эди. Мен у кишига:
- Ўтганларимиз қилиб ўтган амаллардан сўзлаб берсангиз, - дедим.
- Уларнинг қилган ишлари кўп эмас эди, лекин кўп ажр олар эдилар, - деди.
- Нима сабабдан? - дедим.
- Қалблари тозалиги туфайли, - деб жавоб берди.

(Ҳаннод ибн Сарийнинг "Зуҳд" китобидан, 2/600).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+ksQFxKpuWoU2MTk6
925 views07:45
Ochish/sharhlash
2022-07-06 06:18:53 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
134-қисм.

-Чунки фарзанд кўролмайман. Тўғрироғи сендек урғочи шайтондан фарзанд кўришни истамайман! Макринг қаергача экан деб чидадим. Аслида тўй оқшомидаёқ билиб бўлганман! Яъни... Сенинг мана бу ўйноқи кўзларинг барча сирларингни менга битта қўймай сотиб бўлган, эшитяпсанми?
Баҳорнознинг кўкимтир кўзлари ғазабдан янада очариб кетгандек бўлди:
-Шунинг учун яқинлашмадингизми-а? Йўқ, мени алдай олмайсиз! Аввалги хотинингиз нега қўймай ҳар доим сизни пойлаб юришини мен ҳам сал бўлса-да тушунгандек бўлдим.
-Нима?! Нималар деяпсан сен ўзингча? Моҳпорани бу ишларга нима алоқаси бор?
-Нега энди буни сизга айтишим керак? Ана ўзингиз ҳаммасини кўзларимдан ўқиб олишни биларкансизку! Ўқиб олаверинг...
Иёз алам билан қаршисидаги маккорага тикилиб қолди.
-Ниятинг нима? Шуни айт! Кўзларингга боқсам, ичинг қанчалар фитнага тўлиб-тошганини кўряпман.
Нози, сен кабиларни мен жудаям яхши биламан. Ажабланаётган нарсам шуки, улар фариштадан жодугарга аста-секинлик билан айланишарди, сенда эса бу жараён жудаям тезлашиб кетди. Шунча ёлғонни фақатгина Иёз исмли бир йигитни яхши кўрганинг учун ўйлаб топдинг-ку, тўғрими? Ҳаммасига шу ёқтириш сабабчи бўлган тақдирда ҳам қилмишларингни оқлаб бўлмайди. Сенга яқинлашмаганимнинг боиси мен нафратланган одамим билан бирга бўлолмайман. Шунинг учун сенга маслаҳатим-мен билан тинчгина ажраш!
Баҳорноз шу онда бари битта гап билан барбод бўлаётгандек ўзини тутолмай йиғлаб юборди:
-Мен ажралишни ният қилиб турмушга чиқмаганман. Эшитяпсизми?! Мақсадим сиз билан ҳали узоқ йиллар бирга яшаш... Бахтли ҳаёт кечириш бўлган. Нима? Ҳаққим йўқми? Муносиб эмасманми? Нафратлансангиз ҳам менга уйландингиз-ку! Энди ора йўлда ташлаб кетасизми? Йўқ, мен бунга рози эмасман. Эшитяпсизми, рози эмасман!



Баҳорноз Зиёднинг қабулига кирганда ичкарида яна бир аёл ҳам бор эди.
-Ҳоли гаплашиб олсак бўладими? Тўғриси, сал нозикроқ масалада келгандим.
Оғзи очиқ ҳалтачалар бирин-кетин йиғиштирила бошланди. Баҳорноз бу ўзининг илтимосига кўра бўлаётганини сезди.
-Мана бу тутантириқ қилишга, буниси сепишга, буниси ичишга... Сиз энди чоршанба мурод кунида келасиз, борақолинг!
Аёл чиқиб кетишига келинчак сумкасини кавлаб, ундан эрининг суратини олди ва Зиёднинг қаршисига қўйди.
-Шу йигит менинг эрим. Икки ой олдин турмуш қурганмиз. Бир йилча учрашиб юрдик. Биласизми, ўшанда ҳаммаси яхши эди. Кейин ўзидан-ўзи ўзгариб қолдилар. Яқинлигимиз йўқ. Сабабини билолмаяпман. Ўзига яраша таҳминларим бор, аммо тўғрилигига сал шубҳа қиляпман. Шуни бир кўриб берасизмикан деб ёнингизга келгандим...
Ранги рўйи заҳил, туси сафроси димланган касалдек сарғимтил сифат, гавдаси озғинлигидан худди илмоққа ўхшаб қолган қирқ беш-эллик ёшлар атрофидаги бу одам Баҳорноз стол устига қўйган суратга нима учундир сал иккиланиброқ қўл узатди.
-Исмлари...
-Исмлари Иёзбек.
-Онасиники-чи?
-Афшар...
Зиёд энсаси қотган кишидек суратга бир кўзини қисиброқ нигоҳ ташлади.
-Ҳалиги... Айтган маълумотларингиздан қайсидир бири нотўғрига ўхшаяпти. Менимча қайнонангизнинг исмида янглишдингиз. Афшарми? Ёки...
-Ие, тўхтанг... Ҳозир....
Баҳорноз ўйланиб қолди. Эрини туғиб дунёга келтирган аёлнинг исми нима эди-я?
-Эслолмадим. Афшар бу менинг ўгай қайнонам. Аммо эримни ўзи эмизиб, кўкрак тутиб катта қилганини бир неча маротаба айтган.
-Эсланг. Ҳеч қаерга шошаётганимиз йўқ. Мен бемалол кутиб тураман. Сиз эса яхшилаб эслаб олинг. Бусиз бўлмайди. Ахир дунёда қанчадан-қанча Иёзлар бор...
-Йўғ-ей, мен бу исмни эримдан бошқа одамда эшитмаганман.
-Унда расмини қолдириб кетасиз. Ҳар эҳтимолга қарши унга муаккилот ташлаб қўяман. Сиз эса эртага бира тўла қайнонангизнинг исмини билиб олгач, ёнимга келасиз. Келишдикми?
Баҳорноз ланж қиёфада имиллабгина ўрнидан қўзғолди.
"Ўлсин, ўзи зўрға баҳона топиб кўчага чиққандим-а, эссиз! Энди нима бўлади?"

(Давоми бор)
@Ibratli_SozlarUz
1.0K views03:18
Ochish/sharhlash