Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир!
Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди!
Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди.
Айбинг нима экан?
Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман.
Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?!
Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику.
Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади.
Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди.
Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим?
Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди
Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга. Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?! мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди.
Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга! Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига тегишли