Get Mystery Box with random crypto!

ШИФО ОЯТЛАРИ Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қи | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Фарзандим қаттиқ бемор бўлиб қолган пайтда ноумид бўлиб қолдим. Иш жуда қаттиқ тус олди. Шу кечаси тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотга фарзандимнинг аҳволидан нолиган эдим, «Шифо оятларини ўқисанг бўлмайдими?» дедилар.

Уйғониб кетиб, ўйлаб қарасам, Қуръони Каримнинг олти ояти шифо ҳақида экан:

«Аллоҳ мўмин қавмнинг дилига шифо (ором) бериб, қалбидаги ғам-андуҳни кетказади»
“Тавба” сураси,14-оят

«Эй инсонлар, Роббингиздан сизларга панд-насиҳат, қалбингизга шифо, мўминларга эса ҳидоят ва раҳмат келди»
“Юнус” сураси,57-оят

«(Асаларининг) қорнидан турли рангдаги ичимлик чиқади. Унда одамлар учун шифо бордир»
“Наҳл” сураси,69-оят

«Мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз»
“Исро” сураси,82-оят

«Бемор бўлганимда шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир»
“Шуаро” сураси,80-оят

«Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир»
“Фуссилат”44-оят

@ibratli_sozlar