Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими | Hudud Inform

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Бизга келган мурожаатга кўра Навоийдаги боғчаларнинг бирида 4 бола учун берилган полдник овқат эканлиги айтилмоқда” сарлавҳали маълумотлар ва фото лавҳалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат ва фото лавҳалар Навоий шаҳридаги 5-сонли давлат МТТга (10.5 соатли) тегишли бўлиб, жорий йилнинг 19-апрел куни эрталаб соат 08.30 да бошқарма бошлиғининг Мактабгача таълим бўйича ўринбосари У.Тиллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан шу МТТга борган ҳолда тегишли масъуллар ва айрим ота-оналар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хусусан, ўрганиш давомида ушбу фото лавҳалар "Юлдузча" номли кичик гуруҳига тегишли эканлиги аниқланиб, уни шу гуруҳ тарбияланувчисининг онаси (исм-шарифи очиқланишини истамаган) 18-апрел куни соат тахминан 15:00-15:10лар атрофида фарзандини МТТдан барвақтроқ олиб кетиш учун келган вақтда ўзининг шахсий қўл телефонига олганлиги ва ҳолат бўйича МТТнинг раҳбар ва масъулларидан изоҳ сўрамасдан ва ҳолатларни тўғри тушунмасдан, ўзича талқин қилиб, айрим ижтимой тармоқларга ташлаб берганлиги маълум бўлди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform