Get Mystery Box with random crypto!

1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Пенсиялар ва нафақ | Hudud Inform

1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади.

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади.

Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади.

Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.

Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади.

Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади.

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади.

Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади.

Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

УзА

https://t.me/hudud_inform