Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 148

2021-02-14 11:27:04 #Фарғона_вилояти

Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилади, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона шаҳридаги Дўстлик ҳамда Гулзор маҳаллаларида аҳоли яшаш шароитларини ўрганиш жараёнида ҳудудда кўп қаватли турар-жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани,болалар ва спорт майдончалари бузилгани ва ўрнига янги бинолар қурилиши бошланганига гувоҳ бўлинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ҳудудда яшовчи аҳоли вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги қурилаётган бинолар сабабли маҳаллада аҳоли яшаши учун ноқулайликлар туғдираётганини, болалар учун очиқ ҳавода ўйнашга, катталар ва кексалар учун сайр қилишга имконият қолмаганини билдиришди.

Вилоят ҳокими, биргаликда ўрганиш олиб бораётган шаҳар ҳокими ва прокурорига бугундан эътиборан Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунлашиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради. Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади.

Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.1K views08:27
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:22:30 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
5.5K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:00:03
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Бу сана нафақат шоирлар учун, балки тарихчилару олимлар, ҳарбийлару ҳаттотлар, умуман, ўзини шу миллатга дахлдор деб билган ҳар бир инсон учун байрамдир. Ана шу ўзига хос байрам муносабати билан АОКА тайёрлаган кичик бир туҳфани эътиборингизга тақдим қиламиз.

@aoka_uz
5.4K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:29:03
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Россия Федерацияси ҳудудига чет эл фуқароларини ноқонуний олиб кириш билан шуғулланган гуруҳ Брянск вилоятида қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ Россияда ишлаш мақсадида бўлган ҳар бир фуқарога 350 АҚШ доллари эвазига "хизмат" кўрсатган.

Ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 210-моддаси (Жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш) ва 322-моддаси (РФ давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) билан жиноий иш қўзғатилган ва чет эл фуқароларини эса депортация қилиш кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
7.7K views18:29
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:58:11
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш:
@hudud_inform
8.2K views13:58
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:17:20
#Хоразм_вилояти

Урганч шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар сиёсати бўйича олиб бораётган ишлари.

Видеоматериал Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
7.8K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:42:00
#Самарқанд_вилояти Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди. Вилоят ҳокимлиги ахборот…
6.8K views12:42
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:41:33 #Самарқанд_вилояти

Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур тақдимот чоғида ислом оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири – Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу зиёратгоҳда олиб борилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича яна бир бор ўз тавсияларини билдириб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

13 февраль куни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари, Самарқанд вилояти жамоатчилиги вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида лойиҳани амалга ошириш олдидан тадбир ўтказилди.

Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Халқимизга хос турмуш тарзидан келиб чиқиб, ҳозирги айвонларга қўшимча равишда ички ва ташқи айвонлар барпо этилади.

Маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Мажмуада амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.1K views12:41
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:23:38
#Навоий_вилояти

Навоийда Бобурхонлик кечаси ташкил этилди

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви режа топшириғи доирасида, Фонднинг Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги умумтаълим мактабларида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ахборот хизмати хабарига кўра, фонднинг вилоят бўлими томонидан “Бобур шеъриятида муҳаббат талқини”, “Бобур-мен севган шоир”, “Бобур рубоийларининг бадиий талқини” мавзуларида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ҳам эълон қилинган эди.

Фонднинг вилоят бўлими раҳбарияти томонидан ушбу танловларда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.6K views12:23
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:40:34 Имтиёз ва преференциялар 2021 йил сўнгига қадар узайтирилади

Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди:

• Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
• Камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа- ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:

• юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
• улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.0K views11:40
Ochish/sharhlash