Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий_вилояти Навоийда Бобурхонлик кечаси ташкил этилди Ўз | Hudud Inform

#Навоий_вилояти

Навоийда Бобурхонлик кечаси ташкил этилди

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви режа топшириғи доирасида, Фонднинг Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги умумтаълим мактабларида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ахборот хизмати хабарига кўра, фонднинг вилоят бўлими томонидан “Бобур шеъриятида муҳаббат талқини”, “Бобур-мен севган шоир”, “Бобур рубоийларининг бадиий талқини” мавзуларида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ҳам эълон қилинган эди.

Фонднинг вилоят бўлими раҳбарияти томонидан ушбу танловларда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform