Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 145

2021-02-16 18:48:47 Корейс тилини ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун

"KOREYA-O’ZBEKISTON KOREYS TILI EPS MARKAZI"да корейс тилини қуйидаги йўналишларда ўрганиш имконияти мавжуд:

EPS topik;

Special eps topik;

Skill test имтиҳонлари учун.

Вилоятлардан келганлар учун ётоқхона мавжуд.

Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани Лутфий кўчаси 47-уй

Мурожаат учун:
@koruzeps_admin
+998 55 500 01 23

Рўйхатдан ўтиш

Каналга уланиш:
@hudud_inform
7.4K views15:48
Ochish/sharhlash
2021-02-16 17:46:39
ЭЪЛОН

2021 йил 18 февраль куни, соат 15.00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида таниқли устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан ижодий учрашув ташкил этилади.

Учрашувга ёш журналистларни, талаба-ёшларни ва барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Маълумот учун телефон: 71244-32-33.

@aoka_uz
6.0K views14:46
Ochish/sharhlash
2021-02-16 16:47:50 Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган 2021 йил 1 февралгача бўлган ортиқча тўлов суммаси (қарздорлик) ундирилмайди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
9.0K views13:47
Ochish/sharhlash
2021-02-16 16:14:33 Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларини амалга оширишга ариза топшириш учун онлайн тизим ишга туширилди

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, “Ўзавиация” Агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиация аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун сўровларни расмийлаштириш ва рухсат беришнинг электрон тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу электрон платформанинг яратилиши ариза берувчига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар олишга онлайн сўровларни бериш, “Ўзавиация” Агентлигининг “Uzbekistan airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК билан сўровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, сўровларни кўриб чиқиш муддатларини эса 24 соатгача қисқартириш имконини беради.

2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн, синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини қуйидаги ҳавола орқали бериш имкониятига эга.

https://uzcaa.uz/ru/permission

Каналга уланиш:
@hudud_inform
7.4K views13:14
Ochish/sharhlash
2021-02-16 15:15:24
Энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритиш бўйича "Save Energy" танлови

Танлов иштирокчиси учун
ариза шакли

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.7K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-02-16 14:26:54
Аввал хабар берганимиздек, хорижга қатновчи поезд йўловчилари энди Тошкент марказий темир йўл вокзалининг ўзида божхона назоратидан ўтишлари йўлга қўйилди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги репортаж шу ҳақида.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.9K views11:26
Ochish/sharhlash
2021-02-16 12:40:23 #Сурхондарё_вилояти

Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
8.1K views09:40
Ochish/sharhlash
2021-02-16 11:01:18
#Бухоро_вилояти

Туркиялик инфлюенсерлар Бухоро бўйлаб саёҳатда бўлишди

Видеоматериал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.5K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-02-16 10:45:43
Марказий банк ахборот химати хабарига кўра, 2021 йилнинг январь ойида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн. долларга ёки 7 фоизга ошди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн. долларга етди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн. долларга етди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.4K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-02-16 09:44:56
#Сурхондарё_вилояти

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, "Айритом" чегара-божхона постида Туризм ахборот маркази ишга тушди

Афғонистондан юртимизга меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг "Айритом" чегара божхона пости орқали кириб келади.

Туризм ахборот марказида меҳмонларга турли хизматлар кўрсатилади. Ўзбекистондаги барча туристик объектлар, меҳмонхоналар, транспорт қатновлари, овқатланиш шохобчалари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тармоқлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Ўтган йили мазкур пост орқали 40 мингга яқин юк ва енгил автотранспорт воситаси ҳаракатланиб, божхона назорати ва кўригидан ўтказилган.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.9K views06:44
Ochish/sharhlash