Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 143

2022-04-20 15:35:43
#Янги_китоб

ДИЁРИМ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Назм бўстони” рукни остида уюшма аъзоси Жўрабек Жаҳоннинг "Диёрим" номли шеърий тўплами нашрдан чиқди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform
3.6K views12:35
Ochish/sharhlash
2022-04-20 14:38:41
Валюталар курси (21.04.2022)

https://t.me/hudud_inform
3.6K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-04-20 13:36:02 Марказий банк томонидан 2022 йил I чораги учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 1,0 млрд. долларни ташкил этди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
3.8K views10:36
Ochish/sharhlash
2022-04-20 12:12:04
Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йил 1-чораги сарҳисоби

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан вилоятнинг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси маълумотлари асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг муҳим қисмлари:

Жорий йил 3 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 239,9 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ҳоким ёрдамчилар томонидан 16 905 та (66,3 %) 491,0 млрд. сўмлик аризалар кўриб чиқилиб, 9 036 тасига (53,5 %) 252,1 млрд. сўмлик тавсияномалар берилди.

9 414 та фуқароларга 4615 гектар ер участкалари "E-АUKSION" савдо майдончаси орқали ажратилиб берилди.

https://t.me/hudud_inform
3.9K views09:12
Ochish/sharhlash
2022-04-20 10:14:57
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

https://t.me/hudud_inform
4.0K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-04-20 09:27:37
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бир гуруҳ юртдошларимиз Японияга жўнаб кетди.

https://t.me/hudud_inform
4.6K views06:27
Ochish/sharhlash
2022-04-20 08:25:11
Ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 % га ошди

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди.

2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ўсди.

2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 % га ўсди.

https://t.me/hudud_inform
3.7K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-04-20 07:11:35
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.me/hudud_inform
4.2K views04:11
Ochish/sharhlash
2022-04-20 06:52:07
Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида янги тартиб белгиланди

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

https://t.me/hudud_inform
4.5K views03:52
Ochish/sharhlash
2022-04-19 19:40:49 Талабалар ва олий таълим педагоглари учун онлайн дастурлар, фойдали видеопортал

Profedu
платформасига касб ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари жойлаштириб борилмоқда. Ҳозирга қадар ушбу ресурсга жами 500 га яқин, жумладан, бошланғич профессионал таълим даражаси бўйича 152 та, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 196 та, ўрта махсус профессионал таълим даражаси бўйича 106 та ҳужжат киритилган.

Шунингдек, мазкур платформада «Ўқув адабиётлар» (308 та), «Ўқитиш материаллари тўплами» (45 та), «Қисқа муддатли курслар» (121 та) каби алоҳида бўлимлар мавжуд.

Веб-ресурсда рўйхатдан ўтган ҳолда, зарур ҳужжат ёки қўлланмаларни юклаб олиш мумкин. Айни вақтда платформанинг 13 360 нафар доимий фойдаланувчиси бор.

http://edu.profedu.uz/


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабаларнинг билим олиш даражасини ошириш мақсадида TAS-IX тамоғида яна бир махсус видеопортал ишга туширилган.

Ушбу порталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари иштирокида тайёрланган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилмоқда (ҳозирда уларнинг сони 400 дан ортиқ).

https://tube.edu.uz/


https://t.me/hudud_inform
4.3K views16:40
Ochish/sharhlash