Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 144

2021-02-17 17:20:39 Республика Махсус комиссиясининг ахбороти

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш ва вакцинани маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинганидек, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган.

Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифлари чоғида Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ўзбекистон) Фан ва техника вазирлиги (Хитой) ўртасида илмий-техник ҳамкорлик бўйича қуйи қўмита фаолияти йўлга қўйилган эди.

Мазкур қўмита томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси билан ҳамкорликда яратилган “ZF 2001” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари Хитойдан ташқари биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан белгиланган тартибда мазкур вакцинанинг барча хавфсизлик кўрсаткичлари синовдан ўтказилди, унинг ижобий натижалари асосида ҳамда Этика қўмитасининг вакцинани клиник тадқиқотлари ўтказишнинг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисидаги хулосалари асосида аҳоли орасида учинчи босқич клиник синовларга йўналтирилди.

Бугунги кунгача клиник синов талабига мувофиқ “вакцина/плацебо” схемаси асосида 6 830 нафар кўнгилли эмланган, уларнинг бирортасида ўта ножўя таъсирлар кузатилмаган.

“Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, мамлакатимизни “ZF 2001” вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани “ZF-UZ-VAC 2001” номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.

Шунингдек, “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК танланди.

Йиғилишда ушбу вакцинанинг мамлакатда учинчи босқич синовлари муваффақиятли ўтказилаётгани ва Ўзбекистонни бу вакцина яратилиши ва ишлаб чиқаришда ҳаммуаллиф давлат этиб белгиланганлигини иноботга олиб, “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасини фавқулотда вазиятларда фойдаланишга рухсат бериш масаласи муҳокама қилинди.

Шу мақсадда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.9K views14:20
Ochish/sharhlash
2021-02-17 16:16:52
Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара пости талабалар учун очилди

17 февралдан бошлаб талабаларга Ургут туманидаги Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали ҳаракатланишга рухсат берилди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.8K views13:16
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:48:11
«Истиқлол» мажмуаси лойиҳасидаги стеланинг жойлашув ўрни макети ўрнатилмоқда дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

13 февраль куни «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида “Истиқлол” мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг жойлашув ўрни макети тақдим этилиши айтиб ўтилган эди.

Бугун, 17 февраль куни «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилмоқда.

Жамоатчилик вакиллари хиёбонга келиб, макет билан танишишлари мумкин.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.3K views10:48
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:13:20
Меҳнат ярмаркаси ташкил этилади!

Жорий йилнинг 18-февраль куни Мирзо Улуғбек туманидаги марказий “Эко боғ”да бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилади.

100га яқин корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этиши режалаштирилган. Ярмарка соат 10:00дан бошлаб 17:00га қадар давом этади.

Ҳурматли Мирзо Улуғбек туман фуқаролари! Ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш ўрнига эга бўлинг!

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.2K views09:13
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:29:32
Фарғонада фойдаланилмаётган барча бино-иншоотлар хатловдан ўтказилади. Мулкдорларга объектлардан самарали фойдаланиш учун имкониятлар тақдим этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган йирик объектларини бориб кўрди.

Собиқ “Буюк ипак йўли” ОАЖ ва собиқ вилоят моддий техника таъминоти бино иншоотларини, шунингдек Бешбола маҳалласида «Тарас-сервис эффект» МЧЖ томонидан ташкил этилган кимёвий ўғит ишлаб чиқариш корхонасини бирма бир кўздан кечирган вилоят ҳоким, объектларнинг мулкдорлари билан уларнинг режалари ҳамда амалга ошираётган лойиҳалари юзасидан мулоқот қилди.

Объектлардан тўла қувватда фойдаланишни йўлга қўйиш, истиқболли режалар учун банк кредитлари тақдим этиш, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича мулкдорлар ҳамда инвесторлар ўртасида диалог ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.1K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:01:33
2020 йилнинг 16 февраль куни Россиянинг “МИР 24” телеканали “Новости” дастурида Минск шаҳридаги МДҲ давлатлари ижро қўмитасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигининг нишонлаганлиги ҳамда тадбир давомида "Возлюбленный сердец" номли китобнинг белорус тилидаги тақдимоти ўтказилганлиги тўғрисида сўз юритилди.

Манба: https://t.me/studio_67

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.2K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:43:36 Давлат божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент қарори (ПҚ–4994-сон, 16.02.2021 й.) билан Илхом Мухторович Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.9K views05:43
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:15:09
Бир суд — бир инстанция!

Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.4K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:50:19
#Наманган_вилояти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилояти Норин туманида "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган ярмарка ташкил этилди.

Видеоматериал вазирлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.3K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:41:56
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган ичимлик ва оқава сув тизими лойиҳасини келишиш тартиби

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.6K views03:41
Ochish/sharhlash