Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 147

2021-02-15 12:58:15
"Қамчиқ" довонида омонат турган тошнинг тушиб кетиш эҳтимоли бартараф этилди, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.5K views09:58
Ochish/sharhlash
2021-02-15 09:30:39
#Бухоро_вилояти

“Save Aral” Бухорода

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Бухорода Республика енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” оммавий марафони бўлиб ўтди.

Марафон иштирокчилари Бухоро шаҳридаги «Ситора» истироҳат боғи олдидан «Пойи Калон» мажмуасигача бўлган уч километрлик масофани босиб ўтдилар. Тадбирда 1000 яқин кўнгиллилар иштирок этди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:26:31 Тошкент вилоятида янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Инспекция томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Лойиҳага кўра:

университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари доирасида жавоб беради;

университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таъминланади;

университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда хорижий тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширилади;

университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади;

университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади;

университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Салор" шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
4.9K views05:26
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:00:28
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамони Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герой расскажет о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-15 06:47:04
#Янгилик

Янги йўналиш: Тошкент - Наманган - Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.

Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

ИЗОҲ:
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.1K views03:47
Ochish/sharhlash
2021-02-14 21:58:56
#no_comment

Наманганда илк бор ташкил этилган дрон-шоу.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати лавҳаси.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.3K views18:58
Ochish/sharhlash
2021-02-14 13:08:03
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси лейтенант Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган бокс оқшомида америкалик Морган Фитчга қарши рингга кўтарилди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, 8 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда Бектемирнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунига етди.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
9.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:34:16
#Самарқанд_вилояти Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди. Вилоят ҳокимлиги ахборот…
7.2K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:05:17
#Муҳим

Банк картасининг бировга маълум қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган маълумотлари ҳақида биласизми?

Каналга уланиш:
@hudud_inform
9.2K views09:05
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:28:47
#Фарғона_вилояти Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилади, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона шаҳридаги Дўстлик…
6.0K views08:28
Ochish/sharhlash