Get Mystery Box with random crypto!

Имтиёз ва преференциялар 2021 йил сўнгига қадар узайтирилади | Hudud Inform

Имтиёз ва преференциялар 2021 йил сўнгига қадар узайтирилади

Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди:

• Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
• Камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа- ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:

• юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
• улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Каналга уланиш:
@hudud_inform