Get Mystery Box with random crypto!

Қайси ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас? Меҳнат ко | HR assistant

Қайси ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас?

Меҳнат кодексига меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни тақиқлаш бўйича янги нормалар киритилди. Яъни, эндиликда қуйидаги ҳолатларда меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади:

ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар бўйича;

ушбу Кодекснинг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузадиган;

ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда;

ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда;

ходим хизмат сафарида бўлган даврда;

ушбу Кодекс 408 ва 409-моддаларининг ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмаган ҳолда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

@hrassistant_uz