Get Mystery Box with random crypto!

Янги Меҳнат кодексида қатор ўзгаришлар бор Янги таҳрирдаги Ме | HR assistant

Янги Меҳнат кодексида қатор ўзгаришлар бор

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Ундаги ўзгаришларнинг айримлари билан қуйида сизларни таништирамиз:

меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда;

“ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;

ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади;

бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқалар).

@hrassistant_uz