Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Жор | HR assistant

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz