Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни | HR assistant
Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўратўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:
ҳомиладор аёллар; 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар; оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.
Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.