Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-02 15:46:19
Ижтимоий тармоқлардаги Бувайда тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Тожиев Шерзод Абдулбоқиевичнинг оғир хасталикка чалингани ҳамда бугунги кунда буйрак трансплантацияси амалиёти лозимлиги, жарроҳлик амалиёти ҳамда ундан кейинги даврдаги муоалажалар учун катта маблағ талаб этилаётгани ҳақида хабар берилди.

Ушбу ҳолат вилоят ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди, беморга лозим бўлган маблағ шу ҳафта давомида ажратиб берилиши белгиланди. Мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари иштирокида таъминланади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.0K views12:46
Ochish/sharhlash
2023-04-01 21:53:12
Фарғонада “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ саҳнида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383025

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.6K views18:53
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:47:06 Хитой компанияси Фарғонада когенерация ҳамда кичик ГЭСлар лойиҳаларига инвестиция киритишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Feng Yuan компанияси раҳбари Гойин Фу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан Фарғона вилояти ҳудудида замонавий когенерация тизимини (яъни, бир пайтда иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни) жорий қилиш, мини-ГЭСлар қуриш, шунингдек биочиқиндилардан энергия олиш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда когенерация ускуналари ўрнатиш муҳим аҳамият касб этаётганини, тўғон талаб этмайдиган ихчам гидростанциялар қўшимча энергия қуввати яратишда катта имконият тақдим этишини қайд этган вилоят раҳбари, Feng Yuan компанияси томонидан вилоят ҳудудида амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Хитой компанияси, Ўзбекистонда энергетика лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳалаштиришдан фойдаланишга топширишга қадар бўлган жараённи ўз ичига олган кластер ташкил этишни ҳам режалаштираётгани маълум қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.1K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:47:04
3.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-04-01 16:48:22
Қўқонлик ёшлар иштирокида ташкил этилган Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири юқори кайфиятда ўтди

Бугун буюк ўтмишга эга, Буюк ипак йўлининг ёрқин излари қолган кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди.

Қўқон мусиқали драма театри очиқ майдонида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда маҳаллаларда яшовчи минглаб ёшлар иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383024

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.2K views13:48
Ochish/sharhlash
2023-03-31 18:23:44
Нефтчи ОКМК билан жанговар дуранг ўйнаб, Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 4-тур ўйини доирасида “Нефтчи” Фарғонада Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан дуранг ўйнади: 2:2.

Ўйиннинг 15-дақиқасида меҳмонлар Мартин Боакьенинг голи билан ҳисобни очишди. 31-дақиқада Алексей Ларин бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 40-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг урган голи натижасида ОКМК биринчи бўлимни кичик устунлик билан якунлади.

Ҳаяжонларга бой бўлган ўйиннинг иккинчи бўлими қизғин курашлар билан давом этди. 66-дақиқада Нурилло Тўхтасинов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу дурангдан сўнг “Нефтчи” ҳисобидаги очколар сонини 10 тага етказиб, Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.2K views15:23
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:48:33
Фарғона вилояти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида умумий қиймати 90 миллион доллардан ортиқ бўлган 19 та ҳужжат имзоланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида умумий қиймати 90,8 миллион доллар бўлган 19 та ҳужжат имзоланди.

Ташриф давомида Чунчоннам-до провинцияси, Инчхон ва Пхёнтхэк шаҳарлари раҳбарлари, 30 нафардан ортиқ корейс тадбиркорлари билан музокаралар ўтказилди.

Пхёнтхэк савдо-саноат палатаси, Инчхон ва Сеулдаги саноат зоналарига ташриф буюрилиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилди, Архитектура материалларини синовдан ўтказиш институти фаолияти билан танишилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383022

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.8K views13:48
Ochish/sharhlash
2023-03-31 14:46:28
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореяда фарғоналик талабалар билан учрашди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Сан Мун университетида бўлиб, олийгоҳ раҳбарлари билан учрашди, университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик, хусусан фарғоналик талабалар билан мулоқот ўтказди.

1972 йилда ўз фаолиятини бошлаган, бугунги кунда Кореянинг энг илғор олийгоҳларидан бири бўлган, Дунёнинг 76 та мамлакатидан келган 2000 нафарга яқин хорижлик талабаларга ҳам илм бераётган нуфузли Сан Мун университети президенти Сеон Жу Хван ҳамда университет илмий жамоаси билан ўтказилган учрашувда вилоятимиз иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383021

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.6K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-03-31 14:11:46
Фарғона вилояти ҳамда ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёнинг энг илғор ҳудудларидан бири – Кореянинг Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Корея Республикасига амалий ташриф давомида мамлакатнинг йирик саноат маркази – Пхёнтхэк шаҳрида бўлиб, шаҳар мэри Чан Чжон Сон билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят делегацияси шунингдек, Пхёнтхэк шаҳри Саноат ва Тижорат палатасида бўлиб, Палата раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383020

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.7K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-03-30 17:00:55
Тошлоқ тумани Қамчипуруш маҳалласининг 7,3 км масофадаги 6 та ички кўчаларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бажарилмоқда

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати махсус репортажи

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
3.0K views14:00
Ochish/sharhlash