Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-03-22 12:50:30
Фарғона шаҳрида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди

Бугун Фарғона шаҳри Тарона кўчасида бунёд этилган кўп қаватли уйлардан Миллий гвардия ходимларига хонадонлар калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383014

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.0K views09:50
Ochish/sharhlash
2023-03-20 18:00:58
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Наврўз байрами табриги

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.1K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-03-20 16:55:35
Фарғонада Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ҳамда халқ сайллари ташкил этилди

Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи ҳудудида бугун эрта тонгдан байрам тадбири ҳамда халқ сайллари ташкил этилди.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори билан ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383012

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
7.8K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-03-20 16:55:26
5.1K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-03-18 17:46:51
Фарғона шаҳрида ёшлар ташаббуси билан “Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Фарғона шаҳрида вилоят ёшлари ташаббуси билан “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди. Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида яшовчи ёшлар иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383009

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.0K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-03-18 17:19:51
Модернизация натижасида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида хомашёни қайта ишлаш ҳажми икки баробарга кўпаяди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, “Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ХК томонидан заводни модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383008

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.3K views14:19
Ochish/sharhlash
2023-03-18 15:22:27
"Нефтчи" Жиззахда "Сўғдиёна" устидан ишончли ғалаба қозониб, Суперлига пешқадамлигини мустаҳкамлади

Жиззахда Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз футболчилари 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозондилар.

Нурилло Тўхтасинов (5-дақ.) ҳамда Улуғбек Ҳошимов (39-дақ.) томонидан киритилган голлар "Нефтчи" жамоасига навбатдаги 3 очкони келтирди.

Очколари сонини 9 тага етказиб олган "Нефтчи" Суперлига пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.5K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-03-18 11:31:09
Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки: Вилоятимизда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан бугун мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгданоқ вилоятимизнинг ҳам барча маҳаллалари, аҳоли турар жойларида, меҳнат жамоалари, кўча-кўйда ҳашар уюшқоқлик билан бошланиб кетди.

Кўп қаватли уйлар, йўл-йўлаклар, биноларнинг атрофи, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар, муқаддас масканлар, болалар майдончаларида тозалаш ишлари авж олди. Барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳашар доирасида Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида ташкил этилган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғида дарахт кўчатлари экиш тадбирида иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383007

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.0K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-03-17 12:34:10
Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383006

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.6K views09:34
Ochish/sharhlash
2023-03-16 17:19:13
Ўзбекистон туманида полипропилен қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона иш бошлади

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон туманида полипропилен конверт қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона иш бошлади.

Кичик Тагоб маҳалласида жойлашган корхона фаолият бошлаши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, туман секторлари раҳбарлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

“Цемент хомашё савдоси” МЧЖ қошида ташкил этилган мазкур корхона йилига 60 миллиард сўмлик 36 миллион 500 дона замонавий полипропилен қоп тайёрлаш қувватига эга. Лойиҳани амалиётга жорий этиш учун 3 миллион долларга тенг инвестиция йўналтирилди. Унинг 1,6 миллион доллари “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки кредити ҳисобидан қопланди.

- Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш бугунги кунда даромадли, шу билан бир вақтда долзарб тадбиркорлик турларидандир. Полипропилен қоплардан асосан мустаҳкам саноат қадоқлари сифатида фойдаланилади. Бундай қоплар мустаҳкам полипропилен хомашёси ва иплардан тайёрланади, - дейди янги корхонанинг 23 ёшли раҳбари Орифхон Маҳмудов. - Корхонамиз айни кунда тест режимида иш бошлаб, шу ой якунига қадар тўла қувватда фаолият кўрсатиши устида иш олиб бормоқдамиз. Лойиҳа учун зарур бўлган 2,5 миллион долларлик асбоб-ускуналар Хитойдан келтирилиб, айни хитойлик мутахассислар иштирокида шу ерда ўрнатиб берилди.

Қайд этилишича, корхона ишга тушиши билан 100 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди, уларнинг аксарияти ёшлар ва хотин-қизлардан иборат. Таъкидланганидек, корхонанинг тўла қувват билан ишга тушиши натижасида ишчилар сони 200 нафарга етказилади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизи яқин келажакда МДҲ давлатларига экспорт қилиниши ҳам маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги меҳмонлар янги корхонанинг имкониятлари билан танишди. Корхона раҳбарлари-ёш ташаббускорларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилиб, хитойлик мутахассислар билан суҳбатлашилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
3.1K views14:19
Ochish/sharhlash