Get Mystery Box with random crypto!

Нефтчи ОКМК билан жанговар дуранг ўйнаб, Суперлига пешқадамлиг | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Нефтчи ОКМК билан жанговар дуранг ўйнаб, Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 4-тур ўйини доирасида “Нефтчи” Фарғонада Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан дуранг ўйнади: 2:2.

Ўйиннинг 15-дақиқасида меҳмонлар Мартин Боакьенинг голи билан ҳисобни очишди. 31-дақиқада Алексей Ларин бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 40-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг урган голи натижасида ОКМК биринчи бўлимни кичик устунлик билан якунлади.

Ҳаяжонларга бой бўлган ўйиннинг иккинчи бўлими қизғин курашлар билан давом этди. 66-дақиқада Нурилло Тўхтасинов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу дурангдан сўнг “Нефтчи” ҳисобидаги очколар сонини 10 тага етказиб, Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter